ГЛОБАЛЛАШУВ ЖАРАЁНИДА МАСОФАВИЙ ВА ОНЛАЙН
ТАЪЛИМНИНГ РИВОЖЛАНИШ ТЕНДЕНЦИЯЛАРИ
Эрназаров Дилмурод Зухриддинович
Тошкент давлат иқтисодиёт университети (ТДИУ),
Сиёсий фанлар бўйича фалсафа доктори
Глобаллашув жараёнида ижтимоий муаммоларни ҳал қилиш учун БМТ то-
монидан барқарор ривожланиш мақсадларини ишлаб чиқди. Бу бутун жаҳон
давлатларига нисбатан дунёнинг иқтисодий, ижтимоий ва экологик вазиятини
ҳар томонлама яхшилашга қаратилган глобал чақириғи бўлиб, у инсонларнинг
фаровон турмушини янада яхшилаш, атроф-муҳитни асраб-авайлаш ва биологик
хилма-хилликни сақлаб қолишга имкон беради. 2030 йилгача Барқарор ривож-
ланишнинг асосий мақсади – қашшоқликни бартараф этиш ва дунёни барқарор
ривожланишга йўналтиришдаги янги глобал мажбуриятдир. Ушбу ҳужжат 2015
йилнинг сентябр ойида БМТ саммитида давлат ва ҳукумат раҳбарлари томони-
дан қабул қилинган. У кенг кўламли комплекс 17 та мақсад ва 169 та вазифани
ўзида ифода этади.
Глобал ижтимоий муаммоларни ҳал қилишда Ўзбекистон БМТнинг ўндан
ортиқ дастурлари, жамғармалари ва агентликлари, жумладан, БМT Тараққиёт
Дастури (БМТТД), Таълим, фан ва маданият муассасалари бўйича ташкилоти,
(ЮНЕСКО), Аҳоли қатламлари фонди (ЮНФПА), Халқаро Болалар ташкило-
ти (ЮНИСЕФ), Жаҳон Соғлиқни Сақлаш Ташкилоти (ЖССТ), БМT Гиёҳванд
моддалар ва жиноятчилик бўйича бошқармаси (ЮНДОК), БМТнинг ОИВ/
ОИЦ бўйича қўшма дастури (ЮНАИДС) БМTнинг Ахборот ва ижтимоий
алоқалар бўйича бўлими, Қочоқлар ишлари бўйича Олий Комиссар бошқармаси,
Саноат Тараққиёти Ташкилоти (ЮНИДО), БМTнинг Кўнгиллилар Дастури
(ЮНВ) фаолият олиб боради. Шунингдек, БМТнинг Бреттон-Вуд муассаса-
лари Жаҳон Банки, Халқаро Валюта фонди сингари бир қатор ихтисослашган
муассасалари ҳамда Ўзбекистонда ваколатхонаси бўлмаган агентликлари, жум-
ладан, БМТнинг Европа иқтисодий комиссияси (БМТ ЕИК) билан ҳамкорлик
алоқаларни ўрнатган.
Глобал мақсадлардан бири бу таълим соҳасини ривожлантиришдир. Таълим
соҳасини жаҳон стандартлари даражасида ривожлантириш учун халқаро суъ-
бектлар билан фаол ҳамкорликни амалга оширмоқда. Ўзбекистон олдида турган
катта вазифалардан бири бу – замонавий масофавий таълим тизимига ўтиш ва
ривожлантиришдир.
Экспертларнинг фикрича, замонавий глобал ахборот дунёсида анъанавий
таълим ва масофавий таълим ўртасидаги ўзаро боғлиқликнинг йўқ бўлиб кетиши
148
Дунё глобаллашув жараёни ва Ўзбекистон ёшлари
тенденцияси мавжуд, чунки кўпчилик ўқув жараёнида Интернетдан фойдалана-
ди. Масофавий таълим ҳозирги замон муаммоларини ҳал қилишнинг алтернати-
ви - тезкор усули сифатида тан олинмоқда. Онлайн таълим ва масофавий таълим
жамиятни виртуаллаштириш жараёнининг намоён бўлиши ҳисобланади.
Масофавий таълимнинг қисқача тарихи 1700-йиллардан бошланади. 1728
йилда Калеб Филипс Бостон газетасида хатлар алмашиш орқали талабаларни
мамлакатнинг ҳар қандай жойида стенография ўқиш учун эълон берди. Бу ма-
софавий таълимнинг бошланиши бўлди. Кейинчалик, Исаак Питман масофа-
вий таълимни ривожлантиришга катта ҳисса қўшди. 1840 йилда у ўз дарслари
ўзлаштиришу учун барчага талабгорларга хат юборди. 1856 йилда Ч.Тусен ва
Г.Ланченштейдтлар Берлиндаги сиртқи таълим институтини ташкил этди. 1873
йилда АҚШда биринчи сиртқи мактаблар ташкил этилди. Кўп ўтмай, 1892 йил-
да Чикаго Университети биринчи масофавий ўқитиш дастурини яратди ва шу
билан АҚШдаги биринчи масофавий таълим муассасасига айланди. 1899 йил-
дан бошлаб Қиролича университети Канадада масофадан туриб талабаларга
дарс беришни бошлади. 1906 йилда Балтимордаги Cалверт бошланғич макта-
блари ҳам масофавий ўқитишни бошлади.
ХХ-асрнинг биринчи ярмида янги технологиялар пайдо бўлиши билан ма-
софавий таълимни ривожлантириш жараёни тезлашди, у турли форматларда ва
кенг доирадаги талабалар учун таклиф қилинди. Шундай қилиб, радио ихтироси
билан масофавий ўқитишнинг ривожланиши жадаллашди, талабалар билан иш-
лашнинг янги шакллари пайдо бўлди. Кўп ўтмай, 1925 йилда Аёва штати уни-
верситети бешта курслар учун талабалар учун кредитлар беришни бошлади.
1934 йилда ўша университет дунёдаги биринчи таълим каналини ишга туширди
ва у бугунги кунда ҳам ишлайди. 1950 йилларда телевизор пайдо бўлиши би-
лан телевизор курслари ривожланди. Шундай қилиб, 1953 йилга келиб курслар
телевизион трансляцияси АҚШ ва Европадаги университетлар орасида кенг
тарқалган.
1965 йилда Висконс университети телефон ўқитиш форматидан фойдалан-
ган ҳолда шифокорлар учун кенг қамровли ўқув дастурини жорий этди. 1968
йилда Небраска штатининг Линколн университетида масофавий таълим асоси-
да аккредитациядан ўтган дипломни олиш мумкин эди.
ХХ асрнинг 60-йилларда масофадан туриб ўқитиш халқаро миқёсда тан оли-
ниб, ЮНЕСКО кўмаги билан фаол ривожлана бошлади. 1963 йилда Буюк Бри-
тания Бош вазири Г.Уилсон масофавий таълимдан фойдаланган ҳолда барча ўқув
муассасаларини бирлаштиришни мақсад қилган Очиқ университети (Open
University) ташкил этилганлигини эълон қилди. 1969 йилда Англияда Очиқ Уни-
верситет ташкил этилди. Бугунги кунда ушбу университет жуда машҳур бўлиб,
унда турли мамлакатларда 200000 дан ортиқ талабалар турли соҳаларда таҳсил
олишади.
149
Дунё глобаллашув жараёни ва Ўзбекистон ёшлари
1970 йилда ўқитувчилар учун телевизион курсларни ривожлантириш
мақсадида Калифорнияда ишчи гуруҳ тузилди. Кейинчалик университетлар, ку-
тубхоналар ва жамоат телевизион каналларига ўқув фильмларини тақдим этади-
ган бутун бир ташкилот - Coastline Community College номи билан ташкил этил-
ди. 1976 йилда Coastline дастури бўйича ўқитиладиган биринчи “виртуал коллеж”
очилди. Шунга қарамай, битта технология тезда бошқасини алмаштирди ва тез
орада сунъий йўлдош станциялари орқали онлайн курсларни ўқитиш таклиф
қилинди, шундан кейин Интернетнинг имкониятлари кенгайди. Вақт ўтиши би-
лан комьпютерлар масофавий ўқитиш учун фойдаланила бошланди. 60-йилларда
IBM компанияси Coursewriter номли ноёб масофавий ўқитиш дастурини ишлаб
чиқди. Уни турли синфлар учун мослаштириш мумкин эди ва у 1968 йилдан 1980
йилгача Алберта университетида 17 хил курсларда ишлатилган.
Рақамли саводхонлик - бу рақамли технологияларни ҳаётнинг барча
соҳаларида ишончли, самарали, танқидий ва хавфсиз равишда қўллашга тай-
ёрлиги ва қобилиятидир. Масофавий формат ўқувчиларга ўқув дастурла-
рини ўзлаштиришларига тўсқинлик қилмайди ва улар ўқитувчилар билан
маслаҳатлашишда давом этишлари мумкин. Қисқа вақт ичида узоқ манбаларга
қандай кириш тўғрисида тушунтириш берилади.
Педагогика, ҳуқуқ ва бошқа соҳаларда масофадан ўқиётган талаба қуйидаги
афзалликлардан фойдаланиш имкониятига эга бўлади:
1. Иқтисодиёт ва қулайлик. 2. Уйда ўқиш имконияти. 3. Дарсларда
қатнашмасдан ўқитувчи билан доимий алоқа. 4. Топшириқлар устида ишлаш
қулай вақтда амалга оширилади. Бугунги кунда мактаб, лицей, коллеж ва универ-
ситет талабалари учун масофавий технологиялардан фойдаланган ҳолда таълим
дастурларини амалга ошириш долзарб бўлиб қолди. Масофавий таълим тизи-
мига ўтган барча ўқув муассасалари очиқлик ва ўқув жараёнини ташкил этиш,
ўтказишда индивидуал ёндашувни талаб қилди.
Хулоса қилиб шуни таъкидлаш мумкинки, ўқув жараёни узоқ масофали
сайтларга ўтади. Талаба ва ўқитувчи ўртасида электрон дастур, платформа ёки
бошқа рақамли технология маҳсулоти шаклида “Онлайн платформалар” мавжуд.
Ушбу онлайн платформаларда талаба ва ўқитувчининг ўзаро муносабатларида
янги ахлоқ нормалари пайдо бўлади, натижада ижтимоий муносабатларнинг
янги этикаси юзага келади.
150
Дунё глобаллашув жараёни ва Ўзбекистон ёшлари
Do'stlaringiz bilan baham: |