ЁШЛАР ВА КАРАНТИН: ДОЛЗАРБ МУАММОЛАР,
АМАЛИЙ ТАКЛИФЛАР
Норкулова Наргиза Ташпулатовна
Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги
Давлат бошқарув академияси қошидаги ЁМЎИКТ институти
“Бошқарув психологияси ва лидерлик” кафедраси доценти
Калит сўзлар:
карантин, ўз-ўзини изоляциялаш,психологик
ёрдам,эмоционал ҳарорат, хавотирланиш, қўрқув, нерв толиқиш, руҳий баланс,
реактив ва проактив фикрлаш.
Ҳозирги глобаллашув жараёнида карантин, ўз-ўзини изоляциялаш ёки шун-
га ўхшаш экстремал (форс-мажор) вазиятларда одамларнинг бир неча ойлаб
уйда ўтиришга мажбур бўлиши давр тақозосига айланмоқда. Айниқса бу вақт
2-3 ойларга чўзилиб кетганда, биз ва яқинларимиз орасидаги зўриқиш, салбий
эмоцияларни ҳис этиш ҳисси ошиб бораверади. Бундай вазиятда бизда энг кўп
намоён бўлувчи ҳис, у ҳам бўлса – хавотирланиш ҳисси олдинга чиқади. Ёш бо-
лалар турли ўзгаришлар ва оиладаги таранг муносабатларга айниқса сезгир
бўлишади, шунинг учун ота-оналар ўз болаларидаги фаоллик ва агрессия дара-
жасини нормадан кўра анча ошиб кетганлигига ҳайрон бўлмасликлари керак.
Яъни, бу бизни табиий кечинмамиз ҳисобланиб, биз энди нима бўлади, ишим
нима бўлади, болларимни ўқишичи? Уларни онлайн таълими, имтиҳонлари, биз-
несим нима бўлади деган хавотирлар бизни кучли безовта қилиши табиий. Ай-
тиш жоизки, бу бизни нормадаги реакцияларимиз ҳисобланиб: амин бўлингки,
сиз ёлғиз эмассиз, яъни бу нафақат сизни, балки ҳозирги кунда бутун дунё одам-
ларини безовта қилувчи муаммолардир.
Бундай вазиятларда хориж психолог мутахассислари баркамол инсонларга
биринчи ўринда ўз эмоционал ҳароратларини ўлчашни маслаҳат беришади. Чун-
29
Дунё глобаллашув жараёни ва Ўзбекистон ёшлари
ки биз буни кейинроқ ўз маслаҳатларимизда ҳам айтиб ўтамиз, боладаги агрессия
ва безовталаниш ҳолатлари биринчи ўринда ота-онанинг стресс, безовталаниши
ва агрессив хулқининг асорати оқибатида намоён бўлар экан. Агар ота-она саро-
симага тушса, бу бола хулқ-атворида ҳам намоён бўлиши муқаррардир. Мана шу
пайтларда ўз эмоцияларини бошқара билиш муҳим ҳисобланади. Бошқаришга
ўрганишдан мақсад эса уларни йиғилиб, нерв толиқишга(нервное истощение)
олиб келмаслигининг олдини олишдир. Уларни бошқариш учун эса энг авва-
ло, уларни англаш муҳим, чунки психологлар аниқлашича, агар биз ўз эмоция-
ларимизни англасак, биз уларни ўзимизга нисбатан таъсир кучини пасайтирар
эканмиз. Бунинг ички ишлаш механизми - хавотирланиш қўрқув ҳолатидан шу-
ниси билан фарқ қиладики, инсон қўрқувни ҳис этганида, у аниқ бир нарсадан
қўрқади (метрода юришдан, боласини касалланишидан, авариядан ва ҳоказо),
хавотирланиш ҳиссида эса инсон нимадан қўрқаётганини ўзи билмайди. Шу-
нинг учун, қандайдир маънода хавотирланиш ҳолати, қўрқув ҳолатидан оғирроқ,
чуқурроқ ҳолат ҳисобланади. Хавотирланиш ҳолатининг сабаблари:кўпинча
ахборотнинг етишмаслиги ва шунинг оқибатида исталган фавқулодда вазиятга
хос бўлган ноаниқлик ҳолати ҳисобланади. Бундай ҳолатда биз нима қилишимиз
керак:хавотирланиш ҳолати - бу шундай ҳолатлардан бирики, у узоқ вақт давом
этиб, инсон бутун кучи ва энергиясини секин-асталик билан суғуриб олиши,
инсонни дам олиш ҳамда ҳаракат қилиш қобилиятларини фалаж қилишга ҳам
қодир, шунинг учун биз бу ҳолатни юмшатишга ҳаракат қилишимиз керак.
1. Ўзингиз истаган, кўнглингиз чопган ишингизни бажаринг, қилаётган
ишингиздан завқ олинг. Бунинг учун биз энг аввало кўраётган, эшитаётган, ҳис
этаётган нарсаларимизга диққатимизни тўплашимиз, ўзимизни кузатишимиз-
га эътиборни кўпроқ қаратишимиз керак бўлади. Мисол учун, шунча вақтдан
бери ҳаётингизда вақт ажрата олмаётган севимли машғулотларимиз билан
шуғулланиш (кимдир пианино чалишни ўрганади, кимдир янги рецептларни
тайёрлаб кўради, кимдир уйини ремонт қилади ва ҳоказо). Ўзингизни қўйиб
юбориб, оқим бўйича сузинг, чунки тадқиқотларда шундай нарса аниқланганки,
агар биз ўзимизга ёқимли машғулот билан шуғуллансак, бу биринчидан хаво-
тирланиш ҳиссини йўқолишига, иккинчидан бизни иммунитетимизни ошириш-
га хизмат қилар экан.
2. Вазиятга позитив ёндашинг. Иккинчи маслаҳатимиз, мавжуд вазиятдан
ижобий томонларни кўпроқ қидиринг, уларга ижобий тус беришга ҳаракат
қилинг. Мисол учун, уйда ўтирганингизда қанча ҳаражатлардан холи бўлишингиз
(машинага бензин сарфламайсиз, тушлик пули ёнингизда қолади, болаларингиз-
га яқинроқ бўласиз, мазза қилиб ухлаб оласиз, ва ҳоказо). Бизни ижобий ёнда-
шувимиз, бу биз доим суянишимиз мумкин бўлган база, ресурсимиздир ва ай-
нан у бизнинг вазиятимизда бизга жуда керакдир.
3. Реактив фикрловчи инсондан проактив фикрловчи инсонга айланинг. Бу
30
Дунё глобаллашув жараёни ва Ўзбекистон ёшлари
вазиятга сиз бошингиздан ўтказишингиз керак бўлган тажрибага назар таш-
лагандек қаранг, ушбу тажрибадан ижобий хулосалар олишга ҳаракат қилинг.
Буни бошингиздан ўтказмагунингизча, тажриба орттира олмаслигингиз ҳақида
ўйланг.
4. Дўстларингиз билан мулоқот қилишнинг янги усулларини эгалланг. Бунда
сиз учун ижтимоий тармоқлар - мулоқот ўрнатишнинг энг зўр усули бўлиб хиз-
мат қилиши мумкин.
5.
Do'stlaringiz bilan baham: |