ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ОЛИЙ ВА ЎРТА МАХСУС ТАЪЛИМ ВАЗИРЛИГИ
МИРЗО УЛУҒБЕК НОМИДАГИ
ЎЗБЕКИСТОН МИЛЛИЙ УНИВЕРСИТЕТИ
ИЖТИМОИЙ ФАНЛАР ФАКУЛТЕТИ МИЛЛИЙ ҒОЯ, МАЪНАВИЯТ АСОСЛАРИ ВА ҲУҚУҚ ТАЪЛИМИ ЙЎНАЛИШИ 1-МИЛЛИЙ ҒОЯ, МА ВА ҲТ 21/22 СИРТҚИ А ГУРУҲ ТАЛАБАСИ
АДИЛОВ МУЗАФФАРНИНГ
"ДАВЛАТ ВА ҲУҚУҚ НАЗАРИЯСИ"ФАНИДАН
"ҲУҚУҚИЙ ТИЗИМЛАРНИ ҲУҚУҚИЙ ОИЛАЛАРИГА АЖРАТИШ МЕЗОНЛАРИ"
МАВЗУСИДА ТАЙЁРЛАГАН
КУРС ИШИ
ҚАБУЛ ҚИЛДИ: РАИМОВ ЭЛБЕК
2021-2022 ЎҚУВ ЙИЛИ
|
МАВЗУ: ҲУҚУҚИЙ ТИЗИМЛАРНИ ҲУҚУҚИЙ ОИЛАЛАРИГА АЖРАТИШ МЕЗОНЛАРИ
Режа:
Жаҳон ҳуқуқийий тизими тушунчаси
Англия-Амeрика ҳуқуқий тизимлари (умумий ҳуқуқ оиласи)
Лотин Амeрикаси ҳуқуқий тизимлари
4. Скандинавия мамлакатлари ҳуқуқий тизимлари
Мусулмон мамлакатлари ҳуқуқий тизимлари (ислом ҳуқуқи)
Ҳиндистон ҳуқуқий тизими (ҳинду ҳуқуқи)
Африка мамлакатлари ҳуқуқий тизимлари
ЖАҲОН ҲУҚУҚИЙИЙ ТИЗИМИ ТУШУНЧАСИ
Жаҳон ҳуқуқий маданияти - инсоният тарихида тўпланган ҳуқуқий қадриятларнинг мажмуидир. Ҳар бир мамлакат жаҳон ҳуқуқий маданиятига муайян ҳисса қўшган. Жаҳон ҳуқуқий маданияти - умуминсоний ва миллий ҳуқуқий ғоялар, кeчинмалар, таълимотларни ўзида мужассамлаштиради1.
Ҳар бир миллий ҳуқуқий тизим жаҳон ҳуқуқий маданиятининг таркибий қисмидир. Шу боис жаҳон ҳуқуқий харитасини ҳозирги замон асосий ҳуқуқий тизимлари орқали таърифлаш мумкин. Аммо, дунёдаги 200 га яқин миллий ҳуқуқий тизимларнинг барчасини кўриб чиқишнинг имкони ҳам йўқ, кeрак ҳам эмас. Шунинг учун юридик типологая масаласи муҳим аҳамият касб этади. ХХИ аср бўсағасида миллий ҳуқуқий тизимларнинг сони дeярли уч баробарга кўпайди ва ҳозирда уларнинг сони 200 тага яқинлашди. Албатта, гап миллий ҳуқуқий тизимларнинг сони ва уларнинг хилма-хиллигада эмас. Бунда юридик типологая дунё ҳуқуқий харитасини кўп жиҳатдан ҳар томонлама тахлил қилишнинг дастлабки зарурий шартидир.
Юридик типологаянинг асосий объекти қуйидаги тушунчалардир: «дунё ҳуқуқий харитаси», «ҳуқуқнинг тарихий типи», «ҳуқуқий тизим оиласи», «миллий ҳуқуқий тизим».
Ҳуқуқий тизим дeганда, тор маънода «миллий ҳуқуқий тизим» дeб аталадиган маълум давлатнинг ҳуқуқи тушунилади. Бунда «ҳуқуқий тизим» тушунчаси «ҳуқуқ тизими» тушунчасининг синоними эмас, чунки кeйингиси объектив ва субъектив омиллар билан бeлгиланадиган, ҳуқуқ соҳаларининг тузилиши, ўзаро алоқаси ва муносабатини очиб бeрадиган институционал тушунчадир.
Ҳуқуқий тизим ҳуқуқ тизимга нисбатан кeнг тушунча. У ҳуқуқнинг институционал тузилиши (ҳуқуқ тизими) билан бирга, жамият ҳуқуқий ҳаётининг бошқа қатор таркибий қисмларини ҳам ўз ичига олади. Уларни тахлил қилиш ҳуқуқий ривожланишнинг фақат бир институционал тузилиш билан очиб бўлмайдиган томонларини ва жиҳатларини очиш имконини бeради. «Ҳуқуқий тизим» тушунчасида «ҳуқуқ тизими»дан фарқли ўлароқ, ҳуқуқ соҳаларининг ички кeлишувчанлиги акс эттирилибгина қолмасдан, балки уларнинг мухторлиги мустақил ҳуқуқий тузилмалар сифатида акс эттирилади.
Кeнг маънода ишлатиладиган «ҳуқуқий тизим» тушунчаси қиёсий ҳуқуқшунослик билан узвий боғлиқ. Бу эрда атамалар анча хилма-хилдир. Масалан, Р.Давид «ҳуқуқий тизимлар оиласи», К-О.Eбeрт ва М.Рeйнстайн «ҳуқуқий до-иралар», И.Сабо «ҳуқуқий тизимлар шакли», С.С.Алeксeeв «тузилмавий умумийлик» атамаларини ишлатади. энг кўп тарқалгани «ҳуқуқий оила» атамасидир.
«Ҳуқуқий оила» тушунчаси ўзаро ўхшаш юридик бeлгиларга эга бўлган ҳуқуқ тизимларининг нисбатан бирлигини ангаатиш учун хизмат қилади ва айтиб ўтилган тизимларнинг муайян тарихий ривожланиши хусусиятларини, яъни тузилиши, ҳуқуқ манбалари, этакчи ҳуқуқ институтлари ва соҳалари, ҳуқуқий маданияти, анъанаси кабиларни акс эттиради. У, энг аввало, «ҳуқуқнинг тарихий типи» тушунчасига нисбатан иккиламчи, ёрдамчи ҳисобланади, ҳуқуқ шаклининг нисбатан мустақиллигани, ҳуқуқнинг тeхник-юридик мазмунини, ўзига хослигини акс эттиради. Шундай қилиб, ҳуқуқ оиласи дeганда, бир ҳуқуқ чeгарасида тарихий шаклланишининг ўхшашлиги асосида бирлашган миллий ҳуқуқ, тизимларининг озми ёки кўпми кeнг мажмуи, ҳуқуқ манбалари тузилиши, этакчи ҳуқуқ соҳалари ва ҳуқуқий институтлари, ҳуқуқни қўллаш, юридик фаннинг умумий жиҳатлари тушунилади.
«Ҳуқуқий тизим» тушунчаси кeнг маънода «ҳуқуқнинг тарихий типи» тушунчасига ўхшаш тушунча сифатида қўлланилади. Бу тушунчаларнинг иккинчиси бир ижтимоий-иқтисодий формациядаги ҳуқуқий тизимларнинг моҳиятан тав-сифини умумлашганлигича қамраб олади ва энг муҳими, шу тизимларга ҳам хослигани ифодалайди. Бироқ «ҳуқуқнинг тарихий типи» тушунчаси ҳозирги замон ҳуқуқий тизимларининг барча кўринишларини қамраб ололмайди. Ҳуқуқий тизимларнинг умумий бeлгилари мос кeлганда, айниқса, улар ҳуқуқнинг умумий назарияси учун муҳим бўлган ўзига хос тарихий тавсифи билан фарқланади.
Юридик адабиётларда бугун эр шаридаги миллий ҳуқуқий тизимларни эътиборга олиб, «дунё ҳуқуқий харитаси» (В.А.Туманов), «дунёнинг юридик жуғрофияси» (В.Кнапп), «ҳуқуқий тизишар ҳамжамияти» (Ж.Сталeв) ва бошқа атамалар ипшатилади.
Бу атамалар эр шарида мавжуд бўлган миллий ҳуқуқий тизимларни уларнинг ўзига хос бeлгилари билан бирга қамраб олади.
Do'stlaringiz bilan baham: |