НАЗОРАТ САВОЛЛАРИ
1. Қадимги Юнонистонда тарбия, мактаб ва педагогика соҳасидаги фикрлар.
а) Спарта ва Афинада қандай таълим-тарбия муассасалари мавжуд эди, уларнинг фарқини изоҳланг?
б) Қадимги юнон файласуфларининг педагогик қарашларида қандай ғоялари илгари сурилган?
2. Ғарбий Европадаги мактабларга тавсиф беринг?
3. Рицарлик тарбияси нима?
4. Ўрта аср университетларидаги таълим тизимини изоҳлаб беринг?
ЯН АМОС КОМЕНСКИЙ
(1592—1670)
Чехословакиялик гуманист-педагог Ян Амос Коменский педагогика илмнинг пойдеворини қурган, унинг кейинги ривожланиш йўлларини кўрсатиб берган, ўзининг онгли ҳаётини, амалий педагогик фаолиятини болаларни ўқитиш ва тарбиялашдек олижаноб ишга бағишлаган улуғ педагогдир.
Буюк чех педагоги Я.А.Коменский 1592 йил 28 март “Угорский Брод” деган жойда Моравияда тегирмончи оиласида дунёга келади. Унинг оиласи руҳоний “Чех қардошлари” жамоасига тегишли бўлиб, бу жамоа Чехиянинг озодлиги учун курашувчи ватанпарварларни ўз атрофига тўплаган эди.
Коменский ота-онасидан ажралиб, анча вақт ўқий олмайди, 16 ёшида “Чех қардошлари” жамоасининг ёрдами билан лотин мактабига ўқишга киради, бу ерда у тарбия тизимининг ёмонлигини, ўқув методларининг ярамаслигини кўради ва тушунади. “Мен ўша вақтдаёт тарбия масаласида мамлакатимни орқада эканлигини кўрдим. Мен ўша даврдаёқ фан ва тарбия ҳаммага тегишли бўлиши кераклиги ўйладим”— деган эди Коменский. Мактабни тугатгач Хорборни университетига (Германияда) ўқишга киради, уни тугатгач Гейдельберг университетида маъруза курсини тинглайди, бу университетда ўша даврда илғор профессорлар ишларди. Коменский Австрия, Голландияда бўлиб иқтисодий, сиёсий ва маданий турмушни ўрганади. Шунингдек, ўзининг илми ва дунёқарашини кенгайтиради.
Ўша даврда уруш алоҳида князликлар орасида тез-тез бўлиб турар эди. 30 йиллик уруш (1618—1648) давомида чех қардошлари жамоаси ўзининг мустақиллиги учун курашиши сабабли немис дворянлари томонидан ҳайдалади. Ҳайдалиш натижасида Коменский хотини ва боласидан жуда бўлади. Қўлёзмалари йўқолади.
“Чех қардошлари” кўчиб келиб ўрнашган Польшадаги Лешно шаҳрида Коменский қардошлик мактабига раҳбарлик қилади, у ерда гимназия ташкил этади. У ўзининг қарийб 80 йиллик умри давомида педагогика, таълим-тарбия, фалсафа, илоҳиётга оид 250 дан ортиқ асарлар, дарсликлар яратди. Булардан йириклари: “Тиллар ва ҳамма фанларнинг очиқ эшиги” (1631), “Буюк дидактика” (1632), “Оналар мактаби” (1632), “Пансофия мактаби” (1651), “Яхши ташкил этилган мактаб қонунлари” (1953), “Ҳислар воситаси билан идрок қилинадиган нарсаларнинг суратлари” (1658) номли асар ва дарсликлар. Шунингдек, логика, физика, лотин тили, грек тили каби китоблар ёзади. Дарсликлари ҳаётлик давридаёқ кўп тилларга таржима қилиниб, Коменскийнинг номини бутун дунёга танитади.
Коменский “Кишилик жамияти ишларини яхшилаш ҳақида ҳаммага таллуқли маслаҳат” номли 7 жилдли катта асар ёзди (У ҳаёт эканлиги вақтида ҳаммаси бўлиб 2 жилди босилиб чиқди, қолган жилдлари эса фақат 1935 йилда топилди ва Чехословакияда чоп қилинди). Бу асарида “Ҳаммани ва ҳамма нарсада ҳар томонлама тузатиш”нинг инсонпарварлик ва демократик дастурини белгилаб чиқди ва кишилик жамиятини ислоҳ қилиш режасини илгари сурди.
“Буюк дидактика” асарида “пан софия ғоясини” (пан геркча — бутун, ҳамма, софия — донолик, ақллилик) ҳамма нарсани билиш, ҳамма учун билим бериш” демакдир. Пан софияда у табиат ва жамият билимларининг йиғиндисини беради. Мактаб — бу муассаса, у ерда “Ҳаммани ҳар нарсага ўргатмоқ керак” деган фикр кўп марта такрорланишини кўрамиз.
Коменскийнинг пансофия иши Англиянинг илғор кишилари томонидан қувватланиб, парламент томонидан чақирилади. Коменский 1641 йили Англияга келади, лекин гражданлар уруши бошланиб кетиб, бу иш қолиб кетади. Коменский дуёга танилгандан сўнг ҳамма мамлакатларга уни таклиф эта бошлайдилар. Швецияда лотин тили дарслигини ва тил ўқитиш методикасини тузади.
Коменский чех қардошлари жамоасига епископ қилиб тайинлангач, 1648 йилда Лешнога қайтиб келади. Жамоа тарқатилгандан сўнг у яна ўқитувчилик фаолиятини давом эттиради. Бир неча йил Венгрияда мактабларни бошқарада. “Видимўй мир в картинках”, яъни “Ҳислар воситаси билан идрок қилинадиган нарсаларнинг суратлари” деган асар ёзиб, ўқиш ишини расмлар билан олиб боришни илгари суради. Бунда “Ёшларнинг хулқ қоидаси”, “Яхши ташкил топган мактабларнинг қонуни” деган бир қанча педагогикага доир ишлари берилган.
1656 йили Швед—поляк уруши вақтида Лешнодаги чех қардошлари жамоаси тор-мор қилинади. Коменский Гамбургга қочади. Ундан Амстердамга ўтади. Шунда Голландия сенатининг буйруғига мувофиқ унинг асарлари тўплами босилиб чиқади.
Коменский ўз ватанини жуда севар ва унинг мустақиллиги учун кураш олиб боради. Унинг кўп асарларида ватанпарварлик ҳисси акс этган. У чех халқ поэзиясини йиғиб чех мақоллар тўпламини тузади ва ўз халқининг тилини сақлашга, севишга ундайди.
Do'stlaringiz bilan baham: |