2-жадвал Сиёсатшуносликнинг объекти, предмети ва методлари
Сиёсатшунослик объекти
|
Сиёсатшунослик предмети
|
Сиёсатшнунослик асосий методлари
|
Сиёсат, жамият ҳаётининг сиёсий соҳаси
|
Сиёсий ҳокимиятнинг шак-лланиши, амал қилиши ва ўзгариши қонуниятлари
|
Диалектик, тизимли таҳлил, таркибий-функционал, бихевиористик, қиёсий, аниқ тарихий ёндашув, социологик, куль-турологик, норматив, институционал, суб-станционал ва бошқа умумфан методлари
|
Манба: Сиёсатшнослик асослари. Маърузалар тўплами. Т., 2005.
Албатта, доимий ёки бетараф сиёсат мавжуд бўлмаса-да, сиёсатнинг ўзига хос қонуниятлари бор. Ўзбекистон Республикаси фуқаролари давлатимизнинг ўзига хос сиёсати борлига, Ўзбекистон мамлакатининг дунёда ягона эканлига, бу сиёсат халқимизнинг миллий манфаатларини химоя қилишга қаратилганли-га хамда мамлакатимизнинг барқарор риюжланишига хизмат қилишини била-дилар ва ўзлари ҳам ана шу сиёсатнинг субъектлари сифатида фаолият кўрсата-дилар. Сиёсат — бу ҳокимият ҳамда, ўз навбатида, сиёсат жамиятни барқарор-лаштириш, ижтимоий таршбни саклаш тамойиллари хам хисобланади.
Биринчидан, сиёсат ҳокимият сифатида ҳокимиятни бошқарувчиларга бўйсунади ва у, ўз мазмунига кўра, мамлакат бошқарувини таъминлашга хизмат қилади. Иккинчидан, бирон-бир ҳокимият доимий, мутлақ эмас, бал-ки у, авваламбор, жамиятни барқарорлаштириш ёки шу йўл орқали жами-ятни ривожлантиришга хизмат қилади. Табиийки, ҳокимият олиб бораётган сиёсат ҳаммага ҳам маъқул келавермайди, шу сабабли, танқидга учрайди. Бирон мухолифат каби танқид ҳам конструктив характерга эга бўлиши керак. Ҳокимият, одатда, ўз хукмини мафкура орқали, маълум бир ғоя орқали амалга ошириши ҳам мумкин. Сиёсат жамиятда автоном ёки маълум маънода муста-қил бўлиб, ўз қонуниятларига эга.
Сиёсат ҳокимият сифатида ҳамда сиёсат мамлакатни бошқариш тамой-или сифатида ўзаро мухолифликка, қарама-қаршиликка ҳам эга.
Сиёсат ўз навбатида тарихий харакгерга эга. Гап шундаки, сиёсат ўзининг келиб чиқиши, замона зайли билан ўзгариши ва ўта мослашувчанлига оркдли ажралиб туради. Жамиятнинг ўзгариши, ривожланиши билан сиёсат ҳам ўзга-ради, унинг янгидан-янги қирралари кўзга ташланади. Қандайдир мавхум ду-нёвий демократик сиёсат тўғрисида гап бўлиши мумкин эмас. Ёки коммунист-лар «башорат» қилганларидек, маълум босқичда сиёсат тугамайди ёки орадан
12
13
кетмайди, балки сиёсат доимо такомиллашиб боради. Сиёсатнинг изчиллига ва легитимлига унинг қанчалик одиллига ва халқчиллиги, шунингдек, жами-ят аъзоларининг манфаатларига қанчалик мос келиши билан боғлиқ.
Сиёсат — кишиларни бошқариш санъатидир, шу билан бирга, сиёсат давлат ва жамиятни бошқариш тўғрисидаги фан ҳисобланади. Сиёсат ва сиё-сатдонларнинг фавқулодда ёки махфий, ҳадеб кўзга ташланавермайдиган ху-сусиятлари тўғрисида ҳам гапириш мақсадга мувофиқ. Шу нуқгаи назардан олиб қарайдиган бўлсак, мутлақ демократик жамият бўлмагандай, бутунлай эркин кишилар тўғрисида ҳам гап бўлиши мумкин эмас. Эркинлик — бу де-мократик жамиятдаги шахсларнинг онгли равишда амалга ошираётган фао-лиятидан иборат. Идеал сиёсат бўлмаганидек, идеал демократик ҳокимият ҳам мавжуд эмас. Демак, сиёсат — тарихий, у кишиларни бошқариш санъа-ти, у давлатни, жамиятни ўрганиш илми бўлиб, маълум бир макон, замон ҳамда аниқ вазият билан бевосита боғлиқ.
Do'stlaringiz bilan baham: |