Замонавий сиёсатшунослик мактаблари
№
|
Мактаблар
|
Тадқиқот соҳалари
|
Асосий намояндалари
|
1
|
АҚШ — Буюк Британия
|
Сиёсий модернизация, барқарорлик, сиё-
|
С.Липсет, К.Райт,
|
|
сиёсатшунослик мактаби
|
сий можаролар, ташқи сиёсий масалаларнинг
|
С.Хантингтон, Г.Мор-
|
|
|
ишлаб чиқилиши.
|
гентау, Ж.Сартари,
|
|
|
|
Р.Дарендорф
|
2
|
Француз сиёсатшунос-
|
Сиёсий режимлар типологияси, легитим-
|
М.Дьюверже, Ж.Бурдо,
|
|
лик мактаби
|
лик, партиявий-сиёсий инфратузилма ма-
|
М.Крозье, Р.Арон
|
|
|
салаларининг ўрганилиши.
|
|
3
|
Немис сиёсатшунослик
|
Сиёсий тизимларнинг қиёсий таҳлили, фу-
|
П.Майер, К.Фон Бейме,
|
|
макгаби
|
қаролик жамияти ва ҳуқуқий давлатнинг
|
И.Фетчер
|
|
|
амал қилиши муаммолари.
|
|
4
|
Поляк сиёсатшунослик
|
Жамият сиёсий ҳаёти, сиёсий тизимни де-
|
Ш.Боднер ва бошқ
|
|
макгаби
|
мократлаштиришнинг асосий йўналишлари,
|
|
|
|
концептуал тадқиқотлари
|
|
5
|
Ўзбек сиёсатшунослик
|
Қиёсий сиёсий тизимлар, хорижий мамла-
|
З.Мунаваров, С.Жўра-
|
|
макгаби
|
катларнинг демократлаштириш тажрибаси,
|
ев, Р.Жумаев, Р.Фармо-
|
|
|
сиёсий институтларнинг шаклланиши ва
|
нов, И.Эргашев, С.о-
|
|
|
ривожланиши. Сиёсий модернизация му-
|
тамуродов, Н.Жўраевва
|
|
|
аммолари.
|
бошқ
|
Манба: Сиёсатшунослик асослари. Маърузалар тўплами. Т., 2005.
15
5. Ўзбекистовда сиёсатшунослик фанининг ривожланиши.
Сиёсатшунослик фанининг ривожланиши, унинг фан сифатида ўргани-лиши ҳамда олий ва ўрта махсус ўқув даргоҳларида ёшлар томонидан эгалла-ниши билан ҳам боғлиқ. Маълумки, собиқ шўролар даврида бу предмет фан сифатида инкор этиб келинди. Чунки ўша бир ёкламаликка асосланган ком-мунистик мафкура нуқтаи назаридан сиёсатшунослик «буржуа фани» деб баҳоланди ва уни ўрганишга эътиборсизлик билан қараб келинди. Ҳолбуки, мамлакатдаги сиёсий жараёнлар, ўзгаришлар бошқа предметлар таркибида қўшиб ўрганилди. Сиёсатшуносликнинг айрим муаммолари сиёсий иқгисод, фалсафа, сиёсий тарих каби фанларга тиқиштирилиб ўргатилар эди.
Собиқ шўролар даврида сиёсий фанлар бошқа фанлар доирасида асосан марказда ўрганилиб, Ўзбекистон аҳолиси, айниқса, ёшлари бу жараёндан бутунлай четда эдилар, десак муболаға бўлмайди. Биргана мисол: Москва дав-лат халқаро муносабатлар институтида «Дипломатия тарихи», «Дипломатия асослари», «Сиёсий тарих», «Халқаро муносабатлар тарихи ва назарияси», «Минтақашунослик», «Халқаро ҳуқуқ» каби сиёсий ва ҳуқуқий фанлар ўрга-нилган бўлиб, бу даргоҳда таълим олган ўзбекларнинг сони 70 йил ичида бармоқ билан санарли эди. «Халклар дўстлиги» шиори остидага бу мустамла-качилик сиёсати бошқа миллат вакиллари қатори ўзбекларнинг миллий, си-ёсий онгини оширишга, уларнинг ичидан кадрлар, ҳарбий мутахассислар, айниқса, сиёсатшунослик, халқаро муносабатлар ва дипломатия соҳасида иқгидорли, етук, кўзга кўринган давлат ва жамоат арбобларини етиштириш-га тиш-тирноғи билан қаршилик кўрсатган.
Ўзбекистон Республикаси мустақилликка эришганидан кейин ўтган ўн олти йилдан кўпроқ вақг давомида асрга татигулик тарихий давр босиб ўтилди. Мустақилликнинг дастлабки йиллариданоқ мамлакатимиз олий ўқув юртла-рида «Сиёсатшунослик»ни алоҳида фан сифатида ўрганиш ва ўқитилишига киришилди. Бу фан бошқа сиёсий фанлар қатори олий ўқув юртларимизнинг ўқув режаларига киритилди ва кенг ўрганилмоқца. Жаҳон иқгисодиёти ва дип-ломатия университети, Президент хузуридаги Давлат ва жамият қурилиши академияси, Тошкент Ислом университети каби олий ўқув юртлари ҳам мус-тақиллигамиз маҳсули бўлиб, бу олий ўқув юртларида халқаро муносабатлар, халқаро ҳуқуқ, дипломатия, исломшунослик соҳалари бўйича иқгидорли му-тахассислар тайёрланмоқца. Бу олий ўқув даргоҳларида сиёсатшунослик фани-га ҳам кенг ўрин берилган. Ўзбекистон Республикаси Олий Атгестация Комис-сияси сиёсатшунослик фани бўйича магистрлик, номзодлик ва докторлик дис-сертацияларини ёзиш ва химоя қилишга оид ихтисослашган кенгашлар тузди. Натижада қисқа вақг ичида ўнлаб мутахассислар сиёсий фанлар магистри, номзоди ва доктори илмий даражаларини олишга муваффақ бўлдилар.
Ҳозирга қадар сиёсатшунослик фани бўйича бир қатор дарсликлар, ўқув қўлланмалари, ўқув дастурлари тузилди. Кўплаб илмий асарлар, мақолалар ёзилиб, нашр этилмоқца. Ўзбекистонда сиёсатшунослик фанининг ривожи, истиқболлари Ватанимизда амалга оширилаётган чуқур иқгисодий, сиёсий, ижтимоий, маънавий ислоҳотлар ва ўзгаришлар билан чамбарчас боғлиқ. Юртимиздаги осойишталик, барқарор ривожланиш, халқимизнинг бунёд-
16
корлиги, ўз миллий урф-одатлари, тарихий бой анъаналари тикланди ва иж-тимоий-сиёсий тараққиётнинг ўзбекча модели жаҳон жамоатчилигини ўзига жалб қилмоқца.
Ўзбекистон МДҲ мамлакатлари ичида биринчи бўлиб бозор иқгисодига асосланган адолатли, демократик жамият қуришга ўтиш даври муаммолари-ни муваффақиятли ҳал этмоқца. Шу жиҳатдан Ўзбекистон Республикасининг бугунги кундаги муаммолари, унинг бой тарихий мероси, истиқболлари, хорижий мамлакатлар билан алоқалари, Ўзбекистоннинг жаҳон ҳамжамия-тига тўлақонли аъзо бўлиши ва ўз мустақиллигини мустаҳкамлаш жараёнла-ри Ўзбекистонда сиёсатшунослик фанининг ривожланиши учун мухим омил ҳисобланади.
Жаҳон тараққиёти қоидаларига асосланган сиёсатшунослик фанининг мазмун-моҳиятини мустақил Ўзбекистон тажрибалари асосида бойитиш, етук мутахассис кадрлар етиштиришда ана шу тажрибалардан фойдаланиш ҳамда Ўзбекистон Республикаси ички ва ташқи сиёсатини атрофлича ўрганишни Ўзбекистон Республикаси Президенти И. А. Каримовнинг асарларисиз тасав-вур қилиб бўлмайди. Айниқса, И. А. Каримовнинг «Ўзбекистон» нашриётида ўзбек ва рус тилларида чоп этилган асарлари тўпламида мустақилликка эри-шилган 1991 йилдан буён ўтган давр ичида Ўзбекистонда амалга оширилган мухим иқтисодий, сиёсий, ғоявий ва маданий ўзгаришлар яққол акс этган. Сиёсатшуносликни фан сифатида ўрганиш ва ўқитишда И. Каримов асарлари билан бир қаторда Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси, қонунла-ри, Олий Мажлис ва Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ҳам мухим манба ролини ўтайди. Ўзбекистонда сиёсатшунослик фанининг ривожида 1997 йил-да ишлаб чиқилган ва бугунги кунда унинг учинчи босқичидаги вазифалари ижросига киришилган Кадрлар тайёрлаш миллий дастурининг аҳамияти ҳам дикқатга сазовор.
Ўз навбатида, сиёсий партиялар, давлат ва ноҳукумат ташкилотлари маҳаллий ўз-ўзини бошқариш органлари, ассоциациялар, уларнинг демок-ратик жамият қуришдаги фаол ҳаракатлари, дастурлари ва амалиётлари бу фан ривожига муҳим хисса бўлиб хизмат қилади.
17
Do'stlaringiz bilan baham: |