Сиёсат билан ахлоқ ўртасидаги умумийлик шундан иборатки, улар иж-тимоий ҳаётни тартибга солувчи энг дастлабки воситалар сирасига, ижтимо-ий танлов соҳасига киради. ТТТу сабабли,, улар одамлар хулқ-атворини бошқ-аришнинг ҳаракатчан ва ўзгарувчан воситаларидир. Сиёсат ва ахлоқнинг асо-сий вазифалари ўзаро мос тушади, зеро, уларнинг ҳар иккиси ҳам, гарчи аксар ҳолларда ушбу инсоний вазифаларни бажаришдан узоқ бўлсалар-да, умумжамоа бахт-саодати ва ижтимоий адолатни химоя этиш даъвосини қила-дилар. Сиёсатда ахлоққа хос бўлган виждон азоби функциясини суд бажаради ва белгиланган меъёрларнинг бузилиши учун мавжуд қонунлар асосида жа-золар тайинлайди.
Сиёсат ва ахлоқнинг бирга қўшилиши барқарор жамиятнинг нормал ҳолати хисобланади. Сиёсат томонидан ахлоқ меъёрларининг писанд қилин-маслиги сиёсатни ахлоққа зид қилиб қўяди. Ўз фаолияти ва унинг оқибатлари аҳамиятига кўра, сиёсат ҳар доим ахлоқийлик ва масъулият соҳаси бўлиб келган ва шундай бўлиб қолади. Ахлоқ билан иттифоқца бўлмаган сиёсат масъ-улиятдан холи бўлади, бусиз эса у одамлар назоратидан чиқиб кетган техни-ка ва фан сингари, оммавий қирғин воситасига, ҳокимиятни эгаллаш ва сақ-лаб туришнинг ғайриинсоний механизмига, одамларни озод қилиш, химоя этиш эмас, балки асоратга солиш қуролига айланиш хавфига дучор бўлиши мумкин.
Ҳозирги шароитда сиёсатга маънавий мезонларнинг таъсири кучайиб бормоқца. Шу сабабли, кўплаб сиёсий қарорларнинг «нархи» бир неча марта ошиб, сиёсат ва сиёсатчиларга ижтимоий фикр таъсири ортмоқца.
Ахлоқнинг сиёсатга таъсири бир қатор йўналишлар бўйича амалга оши-рилиши мумкин ва зарур. Бу — маънавий мақсадларнинг қўйилиши, уларга ва
10
амалдаги вазиятга мос усуллар ва воситаларнинг танланиши, сиёсий фаоли-ят жараёнида ахлоқий қоидаларнинг хисобга олинишидан иборат. Мазкур та-лабларнинг бажарилиши мана шу жараёнда фойдаланиладиган усуллар ва воситаларга боғлиқ. Сиёсатнинг мақсади бойлик орттириш ёки диктатни кўзда тутувчи ҳокимият учун эмас, балки лидер томонидан қўйилган олижаноб сиёсий вазифаларнинг амалга оширилиши, масалан, демократия тантанаси учун курашиш, миллий низоларнинг олдини олиш, иқтисодий ўсишни қўллаб-қувватлаш, мамлакат аҳолисининг фаровон ҳаётини таъминлаш бўлмоғи лозим.
Сиёсатчи ҳокимият учун курашар экан, уни суиистеъмол қилишни эмас, балки унинг ёрдамида ижтимоий мухим вазифаларни ҳал этишни мақсад қилиб қўяди. Шу сабабли, сиёсатчининг муваффақияти, энг аввало, унинг фаолият дастурининг ҳаётийлиги, унга жамият ва тарих томонидан берилган баҳо-лар, охир-оқибатда ижтимоий арбобнинг билим ва тажрибага таянган, ахло-қийликка асосланган қарори энг тўғри қарор бўлиб чиқади.
Do'stlaringiz bilan baham: |