Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети


Ўзбекистон Республикасининг ташқи сиёсий фаолияти Концепцияси –муҳим стратегик ҳужжат



Download 2,58 Mb.
bet187/191
Sana29.05.2022
Hajmi2,58 Mb.
#616344
TuriДиплом
1   ...   183   184   185   186   187   188   189   190   191
Bog'liq
Замонавий сиёсатшунослик назария ва амалиёт

3. Ўзбекистон Республикасининг ташқи сиёсий фаолияти Концепцияси –муҳим стратегик ҳужжат.
2012 йил Ўзбекистон Республикаси ташқи сиёсати учун том маънода тарихий йил бўлди, десак, асло муболоға бўлмайди. Зеро, айнан шу йили мамлакатимиз раҳбари И.А.Каримов томонидан қонунчилик ташаббуси тартибида киритилган «Ўзбекистон Республикасининг ташқи сиёсий фаолияти Концепциясини тасдиқлаш тўғрисида»ги Қонун Олий Мажлис томонидан қабул қилинди. Мазкур Қонунни мамлакатимизнинг узоқ йилларга мўлжалланган ташқи сиёсат стратегиясини белгилаб берувчи ўта муҳим ҳужжат сифатида баҳолаш мумкин.
Таъкидлаш жоизки, Ўзбекистон Республикасининг ташқи сиёсий фаолияти Концепцияси мустақил Ўзбекистон ташқи сиёсати учун ўта долзарб бир паллада қабул қилинди. Ҳозирги глобаллашув жараёнлари ҳамда дунёда вазиятнинг шиддат билан ўзгариши, сиёсий ва иқтисодий кучлар жойлашувида рўй бераётган ўзгаришлар, минтақада ва Ўзбекистоннинг шундоқ ёнгинасида таҳдидлар, террорчилик кўринишидаги хавф-хатарлар ва кескинликнинг кучайиши халқаро ва минтакавий воқеликка ўз вақтида ва муносиб жавоб қайтариш мақсадида давлат ташқи сиёсатининг концептуал асосларини такомиллаштиришни тақозо этмоқда. Аввало, миллий хавфсизликни янада мустахкамлаш учун имкон қадар қулай ташқи шароитлар яратиб бериш, иқтисодиётнинг юқори ўсиш суръатларини бундан буён ҳам таъминлаш, ижтимоий йўналтирилган бозор иқтисодиётига асосланган очиқ демократик давлат қуриш йўлидаги изчил ҳаракатларни муваффақиятли давом эттириш муҳим аҳамият касб этади.
Ташқи сиёсий фаолият Концепцияси ўтган мустақил тараққиёт йиллари давомида мамлакатимизда ташқи сиёсат борасида тўпланган миллий тажрибани умумлаштириш, қолаверса, илғор хорижий мамлакатлар тажрибасини чуқур ўрганиш асосида ишлаб чиқилган бўлиб, у ҳозирги даврнинг мураккаб хусусиятларидан келиб чиққан ҳолда мамлакатимиз ташқи сиёсатининг ўрта ва узоқ муддатли стратегик мақсад ва вазифаларини ўзида мужассам этади.
Шуни алоҳида қайд этиш лозимки, истиқлолнинг илк йилларида ташқи сиёсат соҳасида кўпгина ишларни «нолинчи» нуқтадан бошлашга тўғри келди. Гап шундаки, 1944 йилда «йўқдан кўра бор» дегандек, Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги кичиккина бир бинода жойлашган эди. Аммо у амалда ҳеч қандай ваколатга эга эмас, фақат «марказ»нинг кўрсатмаларини бажарар, оз сонли ходимлар эса чет эллардан келган меҳмонларни қабул қилиш ва уларга хизмат кўрсатиш билангина шуғулланар эдилар.
Истиқлолнинг ўтган қисқа даври ичида жаҳоннинг кўплаб мамлакатлари билан дипломатик алоқалар йўлга қўйилди. Жаҳон майдонида Ўзбекистоннинг нуфузини ошириш, уни ҳалқаро муносабатларнинг тўла ҳуқуқли субъектига айлантириш борасида жуда кўп ишлар амалга оширилди. Айниқса, Ўзбекистоннинг тинчликсевар, прогрессив ташқи сиёсати унинг жаҳонда мустақил давлат сифатида тезда эътироф этилишини таъминлади.
Машҳур америкалик сиёсатшунос олим Г.Моргентау бирор бир давлат ташқи сиёсатининг характерли хусусиятларини аниқлаш учун, аввало, ушбу мамлакатнинг ҳалқаро майдондаги муайян сиёсий қадамларини ўрганмоқ лозим ҳамда ушбу қадамларнинг ҳар икки томон учун, яъни мазкур давлатнинг ўзи ва дунё ҳамжамияти учун нечоғлик самарадорлигини аниқлаш лозим, деб таъкидлаган эди. Шу нуқтаи назардан, мустақил Ўзбекистон ташқи сиёсат соҳасида ўз салоҳиятидан келиб чиққан ҳолда Президентимиз бошчилигида аниқ ва узоққа мўлжалланган сиёсат олиб борди, деб айтиш учун тўлиқ асос бор. Мамлакатимиз ҳалқаро майдонда умумбашарий ва минтақавий аҳамиятга молик бир қатор ташаббусларни илгари сурди. Ёш республикамиз жаҳон майдонида ўз мустақил сиёсати билан қатнашар экан, минтақавий ва умумбашарий миқёсда қабул қилинаётган қарорларда унинг ташаббуслари кўпроқ инобатга олинмоқда. Ана шундай ташаббуслар қаторида Афғонистонда тезроқ тинчлик ўрнатиш борасидаги саъй-ҳаракатларни алоҳида таъкидлаш мумкин. Ўзбекистон афғон муаммосининг ҳарбий ечими йўқлигини доимо таъкидлаб келган ва буни давлатлар раҳбарлари орасида биринчи бўлиб Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов 2008 йил август ойида Бухарестда бўлиб ўтган НАТОнинг Саммитида тилга олган эди. Бугун эса буни барча хорижий давлатлар раҳбарлари ва Афғонистондаги коалицион кучлар ҳарбий қўмондонлари эътироф этмоқдалар.
Яна бир мисол, Ўзбекистоннинг БМТ билан ҳамкорлиги ёрқин саҳифаларидан бири - Марказий Осиё минтақасини ядро қуролидан холи ҳудудга айлантириш масаласида ўз ифодасини топди: айнан Ўзбекистон Республикаси ташаббуси билан 2006 йилда Марказий Осиё минтақаси ядро қуролидан холи ҳудуд деб эълон қилинди.
Бундай мисолларни кўплаб келтириш мумкин. Энг асосийси, Ўзбекистон тарихан қисқа бир даврда жаҳон ҳамжамиятига қўшилди, халқаро ҳамда минтақавий хавфсизликни мустаҳкамлашда фаол қатнашаётган нуфузли давлат даражасига кўтарилди.
Халқаро муносабатлардаги ҳозирги мураккаб шароитда мамлакатимизнинг жаҳон ҳамжамиятига интеграциялашувини янада чуқурлаштириш Ўзбекистон ташқи сиёсати олдида турган муҳим вазифа ҳисобланади. Шу нуқтаи назардан, Ўзбекистон Республикасининг ташқи сиёсий фаолияти Концепциясида ўтган даврни таҳлил қилиш асосида бу борада олдимизда турган долзарб вазифалар бирма бир санаб ўтилган. Бунинг учун ҳалқаро ташкилотлар, ҳалқаро минтақавий ташкилотлар, ривожланган ва ривожланаётган мамлакатлар билан икки томонлама ва кўп томонлама алоқаларни янада ривожлантириш мақсадга мувофиқлиги Концепцияда алоҳида қайд этилган.
Шуни алоҳида қайд этиш жоизки, Концепцияда белгиланган ташқи сиёсатнинг бир қатор тамойиллари, жумладан, бошқа давлатларнинг манфаатларини инобатга олиш, ҳамкорлик учун очиқлик, тинчлик ва хавфсизликни сақлаш, суверенитет, ҳудудий яхлитликни ҳурмат қилиш, мунозарали масалаларни тинч йўл билан ҳал қилиш, умум эътироф этилган халқаро ҳуқуқ нормалари давлатнинг ички нормаларидан устувор аҳамиятга эга эканлиги ва шу каби қатор принципларни мавжудлиги давлатимизнинг ташқи сиёсат фаолияти самарадорлигини янада оширади ва очиқ демократик давлат қуриш йўлидаги изчил харакатларни муваффақиятли давом эттиришни таъминлайди.
Концепцияда мамлакатимиз ташқи сиёсатининг устувор йўналишлари бирма-бир санаб ўтилган бўлиб, асосий устувор йўналиш сифатида Марказий Осиё минтақаси қайд этилган. Бу бежиз эмас, албатта. Чунки мамлакатимизнинг ҳаётий муҳим манфаатлари бу минтақадаги “ён қўшни – жон қўшни” мамлакатлар билан чамбарчас боғлиқдир.
Сўнгги йилларда Марказий Осиё минтақаси ўзининг геосиёсий ва геостратегик аҳамияти, катта миқдордаги минерал ва хом-ашё ресурслари туфайли, халқаро майдонда жиддий эътибор объектига айланиб бормоқда. Дунёнинг йирик давлатлари стратегик манфаатларининг бу ерда кесишуви, айрим пайтда эса ҳатто тўқнашуви юз бермоқда. Ўттиз йилдан зиёд Афғонистонда давом этаётган кескинлик ва қарама-қаршиликлар фикримизнинг яққол далилидир.
Концепцияда яна бир илғор ғоя - “Марказий Осиё муаммоларининг ташқи кучлар аралашувисиз минтақадаги давлатларнинг ўзлари томонидан ечилиши зарур”лигини алоҳида қайд этиш жоиз. Тан олиш керакки, бу ўта принципиал ёндашув бўлиб, Ўзбекистоннинг минтақадаги барча долзарб сиёсий, иқтисодий, экологик ва бошқа турли муаммоларни ҳам ўзаро манфаатларни ҳисобга олган ҳолда халқаро ҳуқуқнинг умум эътироф этилган нормалари асосида ҳал қилиниши тарафдори эканлигини билдиради. Бошқача айтганда, минтақадаги мавжуд муаммолар ва масалалар Марказий Осиё халқлари томонидан ўзаро ҳамжиҳатлик ва муроса йўли билан ҳал қилиниши керак, четдан туриб бизга бу муаммоларни ҳеч ким ҳал қилиб беролмайди. Бу ғоя Концепциянинг квинтэссенциясини ташкил қилади, десак ҳеч қандай муболаға бўлмайди.
Концепцияда, шунингдек, МДҲ мамлакатлари, Россия, АҚШ, Европа мамлакатлари, Осиё-Тинч океани минтақаси мамлакатлари, Хитой Халқ Республикаси, Япония, Корея Республикаси, Малайзия, Сингапур каби давлатлар, Жанубий Осиё мамлакатлари, Ҳиндистон, Покистон ва Афғонистон, Яқин ва Ўрта Шарқ мамлакатлари, ҳатто жуғрофий жиҳатдан анча олисда жойлашган Лотин Америкаси ва Кариб ҳавзасининг етакчи давлатлари ва Африка қитъасидаги мамлакатлар билан, шунингдек қатор халқаро ва минтақавий ташкилотлар билан ҳар томонлама ва ўзаро манфаатли муносабатларни янада ривожлантириш мамлакатимиз ташқи сиёсатининг устувор йўналишлари сифатида қайд этилган бўлиб, бу бизнинг фундаментал миллий манфаатларимизга тўлиқ мос тушади.
Концепцияда, шунингдек, мамлакатимиз ташқи сиёсатини шакллантириш ва амалга оширишнинг усул ва механизмлари бирма-бир кўрсатиб берилган бўлиб, ташқи сиёсий ва ташқи иқтисодий масалалар ечими билан бевосита шуғулланувчи тузилмаларнинг вазифалари ҳам аниқ белгиланган. Ўзбекистон Республикасининг ташқи сиёсий мақсад ва вазифаларини амалга оширишда Концепцияда ишлаб чиқилган сиёсий-дипломатик, иқтисодий воситалар орқали амалга ошириш; зарур бўлган қонунчилик базасини такомиллаштириш; мамлакатимизнинг ташқи сиёсий фаолиятини ахборот жиҳатидан самарали таъминлаш билан бир қаторда, минтақа ва дунёдаги вазиятни доимий мониторинг қилишга қаратилган тизимли ахборот-таҳлилий ишларни ташкил этиш ва амалга ошириш; Ўзбекистоннинг миллий хавфсизлигига таҳдид ва хавф-хатар туғдирадиган воқеаларни олдиндан башорат қилиш ва бартараф этишга қодир бўлиш ҳамда ташқи сиёсий фаолият билан шуғулланадиган тузилмалар учун кадрларни замонавий андозалар асосида касбий тайёрлаш тизимини такомиллаштириш каби усул ва воситалар мажмуининг аниқ белгиланиши ушбу ҳужжатнинг пухта ишлаб чиқилганлигидан далолат беради.
Ўзбекистон Республикасининг ташқи сиёсий фаолияти Концепциясининг қабул килиниши, шак-шубҳасиз, давлат мустақиллиги ва суверенитетини мустаҳкамлашга, мамлакатимизнинг ривожланган демократик давлатлар сафидан жой олишига, Ўзбекистон теварагида хавфсизлик, барқарорлик ва яхши қўшничилик маконини яратишга яқиндан кўмаклашади.
Хулоса қилиб айтганда, Ўзбекистонда тарихий жиҳатдан қисқа бир дав-рда халқаро муносабатларни йўлга қўйиш ва ривожлантириш бобида бир неча ўн йилликларга арзийдиган ишлар амалга оширилди. Ўзбекистон ўзи-нинг тинчликсевар, яхши қўшничилик, ўзаро фойдали ҳамкорликка қара-тилган сиёсати ва фаолияти билан бутун дунёга танилди, жаҳон ҳамжамия-тида ўзининг муносиб ўрнини эгаллади, унинг мавқеи йилдан-йилга мус-таҳкамланиб бормоқца.

Download 2,58 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   183   184   185   186   187   188   189   190   191




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish