Жамоат ташкилотларининг ҳуқуқ ва ваколатлари



Download 33,45 Kb.
bet3/3
Sana21.02.2022
Hajmi33,45 Kb.
#50007
1   2   3
Bog'liq
Маъруза 1

Жамоат муассасаси – қатнашчиларнинг манфаатларига жавоб берадиган ва муассасанинг устав мақсадларига мос келадиган хизматнинг ўзига хос турини кўрсатишга қаратилган, аъзолиги бўлмаган жамоат бирлашмаси.
Жамоат ташаббуслари органи – мақсади фуқароларнинг яшаш, ишлаш ёки ўқиш жойларида турли хил ижтимоий муаммоларни биргаликда ҳал этиш, уларнинг манфаатлари, устав мақсадларига эришиш ва орган дастурларини амалга ошириш билан боғлиқ бўлган чексиз кўп одамларнинг эҳтиёжларини қондиришга қаратилган, аъзолиги бўлмаган жамоат бирлашмаси.
Жамоат ташкилотларининг ҳуқуқ ва кафолатлари давлат томонидан қабул қилинган қонунларда ва бошқа меъёрий ҳужжатларда белгилаб қўйилади. Мисол учун, «Жисмоний тарбия ва спорт тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунини оладиган бўлсак, Қонуннинг 2- моддасида фуқароларнинг жисмоний тарбия ва спорт соҳасидаги ҳуқуқлари қуйидагича ифода этилган:
“Ўзбекистон Республикасининг фуқаролари жинсидан, ёшидан, миллатидан, динидан, мулкий ва ижтимоий мавқеидан қатъи назар, жисмоний тарбия ва спорт билан шуғулланиш, жисмоний тарбия-соғломлаштириш йўналишидаги жамоат ташкилотларига бирлашиш, жисмоний тарбия-спорт ҳаракатини бошқаришда иштирок этиш ҳуқуқига эгадир.
Давлат жисмоний тарбия ва спортни, шу жумладан спортнинг техник турларини ривожлантиришга маблағ ажратади, бу соҳада давлат бошқаруви идораларини тузади, аҳолининг барча гуруҳларини жисмоний чиниқтириш тизимини ишлаб чиқади, мутахассисларни тайёрлаш ва қайта тайёрлашни, жисмоний тарбия ва спорт соҳасида илмий тадқиқотлар ўтказиш ҳамда фуқароларнинг бу борадаги манфаатларини ҳуқуқий жиҳатдан ҳимоя қилиш ишларини уюштиради, жисмоний тарбия-спорт индустрияси ва инфраструктурасини ривожлантиради”.
Халқ депутатлари маҳаллий Советларининг жисмоний тарбия ва спорт соҳасидаги ҳуқуқ-ваколатлари эса қуйидагилардан иборат (5-модда):
“Халқ депутатлари маҳаллий Советлари ва уларнинг ижроия идоралари ўз ҳуқуқ-ваколатлари доирасида ўзларига қарашли ҳудудда жисмоний тарбия ва спортни ривожлантиришга раҳбарлик қиладилар, жумладан:
жисмоний тарбия ва спортни ривожлантиришни пул билан таъминлайдилар;
зарур моддий-техника базасини яратадилар;
корхоналар ва ташкилотларни жисмоний тарбия-соғломлаштириш, спорт ва сайёҳлик учун мўлжалланган моллар ишлаб чиқаришга жалб этадилар;
жисмоний тарбия-соғломлаштириш ва спорт йўналишидаги давлат, кооператив, жамоат бирлашмалари ва ташкилотларининг тузилишига кўмаклашадилар;
жисмоний тарбиянинг моддий базасини ривожлантириш ва жисмоний тарбия-соғломлаштириш тадбирлари ўтказиш учун ихтиёрийлик асосида давлат, кооператив, жамоат ташкилотларининг, муассасалар ва корхоналарнинг, айрим фуқароларнинг маблағларини жамлайдилар;
турар жойларда ва аҳолининг дам олиш жойларида ҳаваскорлик жисмоний тарбия ҳаракатини ривожлантирадилар, оилавий жисмоний тарбия-спорт машғулотлари учун шароитлар яратадилар, жисмоний тарбия-спорт хизматлари ҳажмини кенгайтирадилар;
зарур ўқув базасини таъминлаган ҳолда болалар ва ўсмирлар спорт мактабларини, шунингдек ўспирин ёшларга мўлжалланган жисмоний тарбия ва спорт клублари, жисмоний тарбия-спорт йўналишидаги мактабдан ташқари бошқа муассасалар ташкил этадилар ҳамда уларни пул билан таъминлайдилар;
умумий таълим мактабларида, мактабгача тарбия болалар муассасаларида қўшимча равишда жисмоний тарбия-спорт машғулотлари уюштирилишини пул билан таъминлайдилар”.
Мазкур Қонуннинг 7- моддасида жисмоний тарбия-соғломлаштириш ва спорт йўналишидаги жамоат бирлашмалари ҳақида сўз кетиб, уларнинг мақоми ва ҳуқуқлари баён этилади:
“Жисмоний тарбия ва спортни ривожлантиришни ўз мақсади деб билган жисмоний тарбия-спорт жамиятлари, спорт федерациялари, уюшмалари, жамғармалари ва фуқароларнинг ўзга уюшмалари жисмоний тарбия-соғломлаштириш ва спорт йўналишидаги жамоат бирлашмалари ҳисобланади.
Жисмоний тарбия-соғломлаштириш ва спорт йўналишидаги жамоат бирлашмалари ўз фаолиятларида «Ўзбекистон Республикасида жамоат бирлашмалари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ва ўз уставларига риоя этадилар.
Жисмоний тарбия-соғломлаштириш ва спорт йўналишидаги жамоат бирлашмалари давлатнинг молиявий, моддий ва бошқа ёрдамидан фойдаланишлари мумкин.
Жисмоний тарбия ва спорт давлат бошқаруви идоралари спортни ривожлантириш, мусобақалар уюштириш, спортчиларни тарбиялаш ва уларни халқаро мусобақаларда қатнашишга тайёрлаш ваколатларини спорт федерацияларига, жисмоний тарбия-соғломлаштириш ва спорт йўналишидаги жамоат бирлашмаларига бериши мумкин.
Жисмоний тарбия-соғломлаштириш ва спорт йўналишидаги жамоат бирлашмалари билан жисмоний тарбия ва спорт давлат бошқарув идоралари ўртасидаги ўзаро муносабатлар шартномаларда белгиланади”.
1999 йил 14 апрелда “Нодавлат нотижорат ташкилотлари тўғрисида” Ўзбекисон Республикасининг 763-I- сонли Қонуни қабул қилинди. Унга мувофиқ мазкур ташкилотларга қуйидаги ҳуқуқлар берилди: “Нодавлат нотижорат ташкилоти қуйидаги ҳуқуқларга эга:
ўз аъзолари ва қатнашчиларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ифодалаш ҳамда ҳимоя қилиш;
ижтимоий ғаётнинг турли масалаларига доир ташаббуслар билан чиқиш, давлат ҳокимияти ва бошқарув органларига таклифлар киритиш;
давлат ҳокимияти ва бошқарув органларининг қарорларини ишлаб чиқишда қонун ҳужжатларида назарда тутилган тартибда иштирок этиш;
ўз фаолияти тўғрисида ахборот тарқатиш;
оммавий ахборот воситаларини таъсис этиш ҳамда белгиланган тартибда ноширлик фаолиятини амалга ошириш;
уставда белгиланган вазифаларни бажариш учун тадбиркорлик тузилмаларини ташкил этиш;
ўз рамзий белгиларини таъсис этиш;
ўз фаолиятига тааллуқли масалалар юзасидан йиғилишлар, конференциялар ўтказиш;
қонун ҳужжатларига мувофиқ ваколатхоналар очиш ва филиаллар ташкил этиш.
Нодавлат нотижорат ташкилоти қонун ҳужжатларида назарда тутилган бошқа ҳуқуқларга ҳам эга” (7-модда).
Кейинги вақтларда жамият ва давлат ҳаётининг барча соҳаларида демократик ўзгаришларни амалга оширишда нодавлат нотижорат ташкилотлари ҳамда фуқаролик жамияти бошқа институтларининг роли ва аҳамиятини, ижтимоий фаоллигини ошириш бўйича сезиларли чора-тадбирлар кўрилди.
Нодавлат нотижорат ташкилотлари фаолиятининг самарадорлигини оширишга қаратилган 200 дан ортиқ норматив-ҳуқуқий ҳужжат қабул қилинди, уларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш учун зарур институционал база яратилди.
Бугунги кунда фаолият кўрсатаётган 9 200 дан зиёд нодавлат нотижорат ташкилоти жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини, демократик қадриятларни ҳимоя қилишда, ижтимоий, маданий ва маърифий мақсадларга эришишда муҳим роль ўйнамоқда.
Шу билан бирга ушбу соҳадаги ишларнинг ҳолати амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотларда, фуқароларнинг сиёсий маданияти ва ҳуқуқий онгини оширишда, уларнинг маънавий ва бошқа номоддий эҳтиёжларини қондиришда нодавлат нотижорат ташкилотларининг фаол иштирок этишига тўсқинлик қилаётган қатор тизимли муаммо ва камчиликлар мавжудлиги аён бўлиб қолгани муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 2018 йил 4 майда “Мамлакатни демократик янгилаш жараёнида фуқаролик жамияти институтларининг ролини тубдан ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-5430-сонли Фармонига имзо чекди. Унда фуқаролик жамияти институтлари, хусусан, нодавлат нотижоорат ташкилоларига қўйидаги ҳуқуқ ва имкониятлар берилди: “Белгилансинки, 2018 йил 1 июндан бошлаб:
рўйхатдан ўтказувчи орган билан нодавлат нотижорат ташкилотларининг тадбирларини келишиш тартиби режалаштирилаётган тадбирлар ҳақида хабардор қилиш тартиби билан алмаштирилади;
нодавлат нотижорат ташкилотларининг ҳисобварақларига чет давлатлардан, халқаро ва хорижий ташкилотлардан, чет давлатларнинг фуқароларидан ёки уларнинг топшириғига биноан бошқа шахслардан уларнинг уставларида (низомларида) назарда тутилган вазифаларни амалга ошириш учун келиб тушган пул маблағларидан ва мол-мулкдан, уларни олиш рўйхатдан ўтказувчи орган билан белгиланган тартибда келишилгандан сўнг, бирон-бир тўсиқларсиз фойдаланилади;
Ўзбекистон Республикасидаги нодавлат нотижорат ташкилотлари учун ажратилган грант маблағлари мазкур ташкилотларнинг мамлакатдаги исталган банк муассасаларида очилган махсус ҳисобварақларига келиб тушади;
меҳнатга ҳақ тўлаш фондини тадбиркорлик фаолияти билан боғлиқ бўлмаган келиб тушган маблағлар ҳисобидан шакллантирувчи нодавлат нотижорат ташкилотлари учун ягона ижтимоий тўлов ставкаси 15 фоиздан кўп бўлмаган миқдорда белгиланади;
жамоат фонди маъмурий харажатларининг, шунингдек, васийлик кенгаши ва тафтиш комиссияси аъзоларига бериладиган мукофот пули тўловларининг ва улар ўз вазифаларини бажариши билан боғлиқ харажатлар компенсациясининг йиллик умумий суммаси фонднинг барча харажатлари суммасининг 30 фоизидан ошмаслиги керак” (Фармоннинг 4-банди).
“Ижтимоий фикр” жамоатчилик фикрини ўрганиш маркази 2018 йил август ойида “Фуқаролар нодавлат нотижорат ташкилотлари тўғрисида: тасаввурлар, фикрлар, кутилаётган натижалар” мавзуида ижтимоий сўров ўтказди. Сўровда иштирок этганларнинг аксарияти (78,5 фоизи) таъкидлаганидек, мамлакатимизда рўй бераётган ижобий ўзгаришларга дахлдорлик ҳисси, фуқароларнинг мамлакат ва халқ манфаатларини шахсий манфаатлардан устун қўйишга интилиши туфайли фуқароларимизнинг фаоллиги ортмоқда. Сўровда қатнашганларнинг 61,1 фоизи мамлакатимизда фуқаролик жамияти институтларининг фаолият юритиши ва фаол фуқаролик позициясини намойиш этиши учун зарур ҳуқуқий асослар яратилган, деб ҳисоблайди. 
Айни пайтда, ҳар учинчи иштирокчи фуқаролик жамияти институтларининг самарали ишлаши учун амалда барча керакли шароитлар яратилган, деган фикрни ёқламади. Хусусан, жойларда ҳокимият ва бошқарув органлари вакиллари нодавлат нотижорат ташкилотлари фаолларининг таклиф ва тавсияларини эътиборга олмайди. 
Ҳамюртларимизнинг аксарияти (72 фоизи) Президентимизнинг “Мамлакатни демократик янгилаш жараёнида фуқаролик жамияти институтларининг ролини тубдан ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармонида белгиланган изчил чора-тадбирларни қўллаб-қувватлайди. Уларнинг фикрича, ушбу ҳужжат фуқаролик жамияти институтларининг ҳуқуқий асосларини мустаҳкамлаш, давлат органлари ва фуқаролик жамияти институтлари ўртасида конструктив мулоқот ўрнатишда самарали механизмларни яратиш, нодавлат нотижорат ташкилотлари эҳтиёжларининг холис таҳлилини таъминлаш ҳамда уларни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш бўйича чора-тадбирларни амалга оширишга қаратилган. 
Ҳамюртларимизнинг фикрича, инсон ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлашда нодавлат нотижорат ташкилотлари муҳим ўрин тутади. Қатнашчиларнинг 21,9 фоизи яқин келажакда ушбу ташкилотлар фаолияти кенг кўламдаги ижтимоий муаммоларни ҳал этишга йўналтирилган бўлиши, жамиятдаги барча ижтимоий гуруҳлар манфаатларини ифодалаши керак, деб ҳисоблайди. Сўровда иштирок этганларнинг 22,7 фоизи нодавлат нотижорат ташкилотлари фуқаролар, айниқса, ёшларнинг ташаббуслари ва инновацион ғояларини қўллаб-қувватлашга хизмат қилиши, қариялар (15,7 фоизи), имконияти чекланганларнинг (12,7 фоизи) турмуш шароитини яхшилашга қаратилган вазифаларни ҳал этиши, болалар, етим ва ногирон болаларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиши (9,5 фоизи) лозим, деган фикрда. 
Тадқиқот натижалари кўрсатганидек, нодавлат нотижорат ташкилотлари фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларига бағишланган тарғибот ишларини амалга оширишда жамоат ташкилотлари ва давлат тузилмалари билан ҳамкорликни кучайтириши, фуқаролар, айниқса, қишлоқ аҳолисини қабул қилинаётган қонунлар, меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларнинг мазмун-моҳияти тўғрисида ўз вақтида хабардор қилишда бевосита иштирокини янада фаоллаштириши лозим. 


Download 33,45 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish