Жамиятнинг сиёсий ва ҳуқуқий ҳаёти



Download 181 Kb.
bet6/8
Sana22.02.2022
Hajmi181 Kb.
#102763
1   2   3   4   5   6   7   8
Bog'liq
ma'ruza

4. Ҳуқуқ – бошқарувнинг ижтимоий-сиёсий институти сифатида
Ҳуқуқнинг вужудга келиши ҳақидаги ғоялар давлатнинг келиб чиқиши ҳақидаги концепциялар билан мустаҳкам алоқадорликда бўлиб, албатта ўзига хос хусусиятларга эга. Ҳуқуқ таркиб топиши масалалари кўпинча ҳуқуқий бошқарув механизми ва ҳуқуқнинг табиати, моҳияти ва аҳамияти муаммолари билан биргаликда кўриб чиқилади.
Ҳуқуқ шунчалик даражади ўзига хос, мураккаб ва ижтимоий аҳамиятга молик ҳодисаки, унга бўлган илмий қизиқишлар асрлар мобайнида нафақат йўқолиб, балки тобора кучайиб бормоқда. Ҳуқуқнинг ўзи қандай ҳодиса эканлиги тўғрисида кўплаб илмий ғоялар, йўналишлар ва нуқтаи назарлар мавжуд.
Ҳозирги замон фанида "ҳуқуқ" ибораси бир неча мазмунда қўлланилади. Биринчидан, кишиларнинг муайян даъволари (талаблари) ҳуқуқ деб аталади, масалан – яшаш ҳуқуқи ёки юқорида эслатиб ўтилган халқларнинг ўз тақдирини ўзи белгилаш ҳуқуқи. Бундай талаблар инсоннинг табиати билан белгиланган ва "табиий" ҳуқуқлар деб ҳисобланади. Табиий-ҳуқуқий қарашларнинг ибтидоси қадимги дунёга бориб тақалади: "Қонун кишилар ҳаётига ёрдам беришга интилади. Аммо бунга фуқароларнинг ўзлари бахтли яшашни хоҳласаларгина эришиш мумкин; қонун унга бўйсунувчилар учун – уларнинг ўз яхши фазилатларидан далолат холос", - деб ёзган эди Демокрит. Табиий-ҳуқуқий назариялар натижасида ҳуқуқ ва қонунни бир биридан фарқлаш имконияти вужудга келди, улар ҳуқуқ ва ахлоқни концептуал жиҳатдан бирлаштиришди.
Иккинчидан, ҳуқуқ деганда юридик нормалар тизими, яъни давлат томонидан ўрнатилган умуммажбурий қоидалар тушунилади, уларнинг бузилиши эса юридик жавобгарликни вужудга келтиради (ҳуқуқнинг объектив маъноси). "Ҳуқуқ" ибораси "конституциявий ҳуқуқ", "жиноят ҳуқуқи", "халқаро ҳуқуқ" ва шу каби сўз бирикмаларида айнан ана шу маънода ишлатилади. "Ҳуқуқ" ибораси шундай маънода кўплик шаклида ишлатилмайди. Норматив ҳуқуқ назариясининг асосчиси Г.Кельзеннинг фикрича, ҳуқуқ "асосий норма" бошчилик қилувчи иерархияли "пирамида"га ўхшайди. Бундай пирамидада ҳар қандай норма ўз ўрнига эга, унинг юридик кучи ўзидан юқорида турувчи нормаларга буйсуниши билан белгиланади. Ҳуқуқни ушбу назария доирасидаги ҳозирги қарашларни қуйидаги схема орқали акс эттириш мумкин:

  • Ҳуқуқ – бу норматив актларда (текстларда) баён этилган ўзаро боғлиқ ва ўзаро таъсир этувчи нормалар тизимидир;

  • Ҳуқуқ нормалари давлат томонидан чиқарилади, унда қонун даражасига кўтарилган давлат иродаси акс эттирилади;

  • Ҳуқуқ нормалари энг муҳим ижтимоий муносабатларни бошқаради;

  • Ҳуқуқнинг ўзи ва унинг амалга оширилиши зарурий ҳолларда давлатнинг мажбур этувчи кучи орқали таъминланади;

  • Ҳуқуқий муносабатларнинг вужудга келиши, ҳуқуқий онгнинг таркиб топиши, ҳуқуқий фаолият нормаларга боғлиқ бўлади.

Учинчидан, фуқароларнинг ёки юридик шахслар (ташкилотлар) ҳатти-ҳаракатининг расмий тан олинган имконияти чегараларига ҳам ҳуқуқ дейилади. Шу маънода, фуқаролар меҳнат қилиш, дам олиш, соғлиғини сақлаш, ижтимоий таъминот ва шу каби, ташкилотлар эса мулкка эгалик, давлат ва ижтимоий ҳаётнинг муайян соҳасида фаолият кўрсатиш ҳуқуқларига эга. Бу ҳолатларда ҳуқуқнинг субъектив мазмуни ҳақида фикр юритилмоқда, чунки бунда ҳуқуқнинг у ёки бу субъектига тегишли ҳуқуқ назарда тутилмоқда. Асосий ҳуқуқ ва эркинликларнинг қонунчиликка нисбатан бирламчилигини таъкидлайдиган табиий-ҳуқуқий назариядан фарқли равишда позитивизм деб аталган қараш субъектив ҳуқуқни давлат томонидан ташкил этилган объектив ҳуқуққа боғлаб қўяди. Бу назарияга мувофиқ жисмоний ва юридик шахслар "позитив" ҳуқуқда, яъни давлат томонидан ўрнатилган қонунчиликда белгиланган ҳуқуқларгагина эгадир, бу ҳуқуқлар давлат томонидан тан олинган ва уларга "совға қилинган"дир. Позитивизмда ҳуқуқ ва қонун бир бирига тенглаштирилади.
Ҳар қандай миллий ҳуқуқий тизим минг-минглаб ёзма нормалар йиғиндисидан иборат бўлган ғоят йирик ҳодисадир. Шунинг учун ҳуқуқнинг у ёки бу нормалари томонидан бошқариладиган ижтимоий муносабатлар (ҳуқуқий муносабатлар) мазмунига боғлиқ ҳолда ҳамда мўлжаллашни осонлаштириш учун ҳуқуқ тизимлари соҳаларга ажратилади. Ҳуқуқни соҳаларга ажратишнинг асосий белгиси у ёки бу ҳуқуқ соҳаси бошқарадиган ижтимоий муносабатларнинг бир таркибли эканлигидир. Масалан, фуқаролик ҳуқуқи мулкий (мол-мулк, товарлар ва хизматлар ишлаб чиқариш ва улардан фойдаланиш ва шу каби) ва у билан боғлиқ номулкий (муаллифлик ҳуқуқи, исм-шарифини, тасвирини, ор-номусини, қадр-қимматини ҳимоя қилиш ва шу каби) муносабатларни бошқаради. Меҳнат ҳуқуқи иш берувчи ва ишчининг иш вақти, меҳнатга ҳақ тўлаш, меҳнатнинг ишлаб чиқариш ва ижтимоий шароитлари бўйича ўзаро муносабатларини бошқаради. Жиноят ҳуқуқи жисмоний шахсларнинг қандай ҳатти-ҳаракати жамият учун хавфли эканини аниқлайди ва уларни амалга оширганлик учун жавобгарлик доирасини белгилаб беради.
Юқорида айтилгандардан ҳуқуқ умумижтимоий моҳиятга эга эканлиги ҳақида хулоса чиқариш мумкин. У жамиятнинг барча аъзолари манфаатларига хизмат қилади, ижтимоий алоқаларнинг ривожи, барқарорлигии, тартиби ва ташкилийлигини таъминлайди. Инсоннинг ҳуқуқни қандай тушунишидан унинг ўз эркинлиги чегараларини тушуниши, демакки, унинг ўз ҳуқуқлари доирасидаги эркинлиги, жамиятнинг эса давлат шаклида ушбу эркинликларнинг ҳимоясида турганлиги аён бўлади. Ҳуқуқ (субъектив маънода) – бу оддий эркинлик эмас, балки кафолатланган, тажовузлардан ҳимояланган эркинликдир. Ҳуқуқ шарофати билан "яхшилик" ҳаёт нормасига айланади, "ёмонлик" эса ана шу норманинг бузилиши сифатида тушунилади.
Шу билан бир қаторда халқаро ҳуқуқ ҳақида ҳам бир неча оғиз фикр билдириш лозим. У кўпинча "халқаро муносабатларни бошқарувчи тамойил ва нормалар йиғиндиси" сифатида таърифланади. "Халқаро ҳуқуқ" иборасини инглиз мутафаккири И. Бентам (1748-1832) таклиф этган, у ушбу ибора давлатларнинг ўзаро алоқаларини (муносабатларини) билдиради, деб ҳисоблаган. Кейинчалик бу фикр юристлар томонидан қабул қилиниб, халқаро муносабатлар деганда фақат давлатлараро ҳуқуқий алоқалар тушунила бошлаган. Ҳозирги пайтда эса халқаро ҳуқуқ бошқачароқ, комплексроқ тушунилиши керак. Ҳозирги халқаро муносабатлар ижтимоий ҳаётнинг жуда турли соҳаларини – иқтисодий алмашувлардан тортиб спорт мусобақаларигача – қамраб олади. Уларнинг қатнашчилари ҳам турли-туман, унда давлатлар, давлат бирлашмалари ва ҳатто оддий индивидлар ҳам бор. Халқаро ҳамжамиятнинг характеристикаси ҳам ноёбдир: қонунчилик, ижроия ва суд ҳокимиятларига бўлинувчи давлатлардан фарқли равишда халқаро даражада ана шундай вазифаларни бажарадиган органлар йўқ. Шунинг учун ана шу ҳамжамият аъзоларининг муносабатларини бошқарувчи ҳуқуқий нормалар ҳам ноёб ва қайтарилмасдир.

Халқаро ҳуқуқ – халқаро муносабатларни тинчлик ва давлатлар ҳамкорлигини таъминлаш мақсадида бошқариб турувчи юридик нормалар тизимидир.

Ҳақиқатан ҳам, халқаро ҳуқуқнинг кўпчилик нормалари жисмоний ёки юридик шахсларнинг эмас, давлатларнинг ҳатти-ҳаракатини бошқаришга йўналтирилган. Чунки айнан давлатлар жаҳон майдонидаги асосий ҳаракат қилувчи кучларни ташкил этадилар. Бироқ тарихий тараққиёт давомида бирорта давлат ёки давлатлар гуруҳи жаҳон ҳамжамиятига ўз иродасини "ўтказа" олмади; аксинча, халқаро маъмурий муносабатлар ҳам узуқ-юлуқ ва нобарқарордир. Албатта, сиёсий ва ҳарбий иттифоқлар тузилиши шуни кўрсатадики, у ёки бу давлатлар гуруҳининг манфаатлари улар ўртасидаги ўзаро муносабатларнинг муайян даражада ўзаро мувофиқлаштирилишига олиб келади. Аммо универсал халқаро ҳокимият тизимлари мавжуд эмас: ҳатто БМТ Хавфсизлик Кенгаши ҳам "бутун жаҳон ҳокимияти" эмас, бу ташкилотнинг Бош Ассамблеяси "умумжаҳон парламенти" эмас, Халқаро Суднинг қарорлари эса ҳам юридик, ҳам сиёсий жиҳатдан чегараланган. Субъектларнинг ўзаро муносабатлари охир-оқибатда вертикаллик тамойилга асосланувчи миллий ҳуқуқий тизимлардан фарқли равишда халқаро муносабатлар асосан горизонтал ҳисобланади. Халқаро ҳуқуқ унинг моҳиятини ифодаловчи камида учта характерли хусусиятга эга:

  • Халқаро-ҳуқуқий бошқариш объекти давлатлараро муносабатлар ҳисобланади. Бу муносабатлар халқаро ҳуқуқнинг объектив чегараларини белгилаб беради. Миллий ҳуқуқий тизимлар давлатларнинг суверен тенглиги тамойили жиҳатидан ҳам, ҳуқуқий тизимларнинг турли-туманлиги учун ҳам давлатлараро муносабатларни бошқаришга қодир эмас, албатта. Худди шунинг учун халқаро норматив тизимларнинг энг мунозарали масаласи туғилади: миллий ва халқаро ҳуқуқнинг нормалари ўзаро қандай муносабатда бўлади? Монистик6 қараш тарафдорлари миллий ва халқаро ҳуқуқ бўлинмасдир, чунки ҳар қандай юридик нормаларнинг табиати бирдир, дейишади. Дуалистик қараш тарафдорлариэса, миллий ва халқаро ҳуқуқни бир-биридан ажратишади, чунки уларнинг бошқариш объектлари ва уларга таъсир этувчи юридик воситалар турличадир. Миллий ҳуқуқнинг халқаро ҳуқуқдан устунлиги7 тарафдорлари эса халқаро ва миллий ҳуқуқ нормалари ўртасидаги зиддиятни миллий ҳуқуқ фойдасига ҳал қиладилар. Ниҳоят, ҳозирги пайтда кенг тарқалган қарашлардан яна бири халқаро ҳуқуқни миллий ҳуқуқдан устун қўювчи қарашдир. Уларнинг фикрича давлатлар халқаро шартномаларни имзолайдилар, бунда улар ўз иродаларига кўра халқаро тамойилларни тан оладилар, шунинг учун миллий ҳуқуқ нормалари халқаро стандартларга мослаштирилиши керак. Ҳозирги пайтда давлатларнинг кўпчилиги ана шу нуқтаи назарни ёқлаб чиқишмоқда. Ўзбекистон республикаси Конституциясининг Муқаддимасида ҳам "халқаро ҳуқуқнинг умум эътироф этилган қоидалари устунлиги" мустаҳкамлаб қўйилган.

  • Халқаро ҳуқуқ субъектлари халқаро ҳуқуққа мувофиқ ҳуқуқ ва мажбуриятларга эга бўлган халқаро муносабатларнинг қатнашчиларидир. Халқаро ҳуқуқ субъектларининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари ҳажми турлича бўлгани сабабли улар асосий ва махсус субъектларга ажратилади:


ХАЛҚАРО ҲУҚУҚ СУБЪЕКТЛАРИ


АСОСИЙ



МАХСУС



Download 181 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish