ЭЛЕКТРОН ХУКУМАТНИ ШАКЛЛАНТИРИШ - Электрон хукумат ахборот технологик ва коммуникация компонентларининг базавий классификацияси қуйидагиларни ўз ичига олади:
- Идоравий ва идоралараро амалий (функционал) ахборот тизимлари.
- Мухандислик инфратузилмаси (телекоммуникация ва аппарат қуввати).
- Электрон ҳукуматнинг ахборот-технологик инфратузилмаси.
ЭЛЕКТРОН ХУКУМАТНИ ШАКЛЛАНТИРИШ - Фуқаролик жамияти ва алоҳида индивидларнинг манфаатлари ўз ичига давлат ва унинг органлари ахборотларининг очиқлигини олади. Ахборотнинг очиқлигидан давлатнинг ўзи ҳам манфаатдор.
- Ахборотнинг очиқлиги – бу давлат характеристикаси. Давлатда қачонки ахборот очиқлиги юқори бўлса, шунда у ҳуқуқий давлат бўлади.
- Хукумат ҳужжатлари ва ахборотларига киришни таъминлаш замонавий давлат аппаратига мавжуд талабларнинг бири ҳисобланади.
- Давлат бошқарувининг сифати давлат хукуматининг аҳолини “эшитиш” ва “тинглаш”га тайёрлигига тўғридан-тўғри боғлиқ бўлади, бу давлат фаолияти устидан жамият назорати ва аҳолига қулай усулда улар билан муносабатда бўлишга имкон беради.
ЭЛЕКТРОН ХУКУМАТНИ ШАКЛЛАНТИРИШ - Электрон хукуматни жорий этиш жараёни учта босқичга ажратилади:
- 1 босқич (оммавийлик).
- Ушбу босқичда ахборот-коммуникация технологиялари воситалари кенгайтирилади ва тезлиги оширилади, хукумат органлари статистик ахборотларига фуқаролар, ташкилотлар, корхоналар томонидан кириш осонлаштирилади. Бу босқичниамалга ошириш учун хукумат органлари ўзларининг Web-сайтларини яратадилар, бу ерда қонуний ва бошқа меъёрий ҳуқуқий актлар, керакли ҳужжатлар шакллари, статистик ва иқтисодий маълумотлар жойлаштирилади. Ушбу босқичнинг асосий элементи ахборотларни оператив янгилаш ва “ягона ойна” орқали киришни тақдим этувчи, давлатнинг барча ахборот ресурсларини интеграцияловчи хукумат порталининг мавжудлиги.
ЭЛЕКТРОН ХУКУМАТНИ ШАКЛЛАНТИРИШ - Электрон хукуматни жорий этиш жараёни учта босқичга ажратилади:
- 2 босқич (on-line-транзакция).
- Давлат тузилишлари динамик ахборотни таклиф этади. Хукуматнинг электрон нашриётган, маълумотлар базаси, қонуний ҳужжатлаштирилган сайтлар юзага келади. Иккинчи босқичда давлат хизматлари (кўчмас мулк ва ер майдонларини қайд қилиш, солиқ деклорацияларини тўлдириш, рухсат учун ариза топшириш) on-line режимда тақдим этилади. Ушбу босқичга ўтиш бюрократик процедураларни оптималлаштириш ва коррупция масштабини қисқартиришга имкон беради.
- Ушбу босқичга ўтиш хукумат органларига хизматларни электрон шаклда (e-services) аҳолига ва юридик шахсларга «ягона ойна» орқали 24/7 шаклида тақдим этишга имкон беради.
-
Do'stlaringiz bilan baham: |