тўлдирувчи товарлар ҳисобланади ва улар биргаликда ишлатилади, шу сабабли бирортасининг нархини ўсиши, иккинчи товар истеъмолини камайтиради. Бунга мисол тариқасида бензин билан автомобиль мотори ёҚини олиш мумкин. Агар бензин нархи ошса, бензин истеъмоли камаяди, нима учун деганда, автомобиль ҳайдовчилар машинада камроқ юра бошлайди. Аммо, мотор мойига ҳам талаб камаяди (Мотор мойига талаб эгри чизиҚи чап томонга силжийди). Шундай қилиб, мотор мойининг бензинга нисбатан эластиклиги манфийдир. Яна бир эслатиб ўтамиз, бозор талабининг асосий детерминантлари, яъни талаб чизиҚи ҳолатини ўзгартирувчи, ёки талабдаги ўзгаришни келтириб чиқарувчи детерминантлар қуйидагилар: истеъмолчининг диди ва афзал кўриши; бозордаги истеъмолчилар сони; истеъмолчилар даромади; бир-бирини ўрнини босувчи, тўлдирувчи товарлар; келажакда бўладиган нарх ва даромадларга нисбатан истеъмолчининг кутиши.
Таклифнинг нарх бўйича эластиклиги - бу нархнинг бир фоиз ўзгаришига жавобан, таклиф қилинадиган товарнинг миқдорини фоиз бўйича ўзгаришини билдиради. Бундай эластикликнинг қиймати мусбат бўлади, нима учун деганда, ишлаб чиқарувчилар учун юқори нарх, уларни кўпроқ маҳсулот ишлаб чиқаришга раҚбатлантиради.
,
бу ерда - товар таклифи; - товар нархи.
Бу ерда ҳам, таклиф эластиклиги ишлаб чиқаришга таъсир қилувчи омиллар бўйича қаралиши мумкин: фоиз ставкаси; иш ҳақи; хом ашё, яримфабрикатлар нархи. Масалан, кўпгина саноат маҳсулотлари учун хом ашё, ярим фабрикатлар нархига нисбатан таклиф эластиклиги манфийдир. Хом ашё нархининг ошиши фирмалар харажатларининг ошишини билдиради, шу сабабли бошқа шарт-шароитлар ўзгармаганда таклиф қилинадиган маҳсулот миқдори камаяди.
Таклиф чизиғи ҳолатини силжишига олиб келадиган детерминантлар қуйидагилар: ресурслар нархи; ишлаб чиқариш технологияси; солиқ ва дотациялар; бошқа товарлар нархи; нарх ўзгаришини кутиш; бозордаги сотувчилар сони.
Саволлар ва топшириқлар:
1. Эластиклик нима ва уқандай ифодаланади?
2. Талаб эластиклигини тушунтириб беринг.
3. Таклиф эластиклигини тушунтириб беринг.
4. Талаб ва таклиф эластиклигини амалиётда қўлланилиши ҳақида нима биласиз?
4-Мавзу: Истеъмолчи хулқи. Бюджет чизиғи.
Режа:
Истеъмолчиларнинг бозордаги ҳаракати.
Товар ва хизматларнинг нафлик (фойдалик) тушунчаси, унинг камайиш қонунияти.
Бефарқлик чизиғи. Маҳсулотлар ўрнини алмаштириш нормаси.
Бюджет чизиғи, унга таъсир этувчи омиллар.
Кўп иқтисодий муаммолар истеъмолчи хулқи назарияси орқали ҳал этилади. Харидор бозорда у ёки бу турдаги маҳсулотни сотиб олиш учун қандай қоидаларга риоя қилиши, қандай мақсад қўйишини, қандай шароитда қанча маҳсулот сотиб олишини билишимиз керак. Бунинг учун ҳаридорнинг маълум миқдорда маблағи бўлиши керак. Маблағ эса чегаралангандир. Демак, истеъмолчи доим танлов олдида туради. Истеъмолчининг қарор қабул қилишида, мавжуд имконият доирасида максимал даражада ўз эҳтиёжини қондиришга, турмуш фаровонлигининг даражасини оширишга ҳаракат қилади. Эҳтиёжни қондириш даражаси ёки турмуш фаровонлиги даражаси нафлик (фойдалик) дейилади. Истеъмол назариясига кўра истеъмолчилар маълум дидга, ҳоҳишга эга ва улар бу ҳоҳиш ва дидларини қаноатлантиришда бюджетлари (даромадлари) билан чегараланган. Бундай ҳолатда улар неъматлар мажмуаларидан, максимал наф келитирадиган мажмуани танлашга ҳаракат қилади.
Истеъмолчининг бозордаги ҳаракати қуйидагиларга асосланади:
Истеъмолчилар бозордаги барча неъматларни классификация қилади ва бир-бири билан солиштира олади. Бу танлаш мажмуалар қийматига боғлиқ эмас. Масалан: А>B; B>A; A=B
Истеъмолчи хоҳиши транзитивдир. А>В; В>С; А>С
Тўйинмаслик. Истеъмолчи ҳар доим ҳар бир неъматнинг камроқ қисмидан кўра, кўпроқ қисмини олишни ҳоҳлайди (бу шарт ҳаётда ҳар доим ҳам бажарилавермайди).
Товар ва хизматларнинг фойдалилик тушунчаси ўрганилаётганда талаб билан нарх, товар заҳираси ва унинг миқдори ўртасидаги боғлиқликни ўрнатиш лозим. Чунки, чегараланган ресурслар шароитида, ресурслар ҳажми нархга таъсир қилувчи муҳим омиллардан бири ҳисобланади. Кетма-кет истеъмол қилинадиган, бирон-бир неъматнинг нафи камайиши хусусиятига эга. Масалан, чанқаган инсон бир стакан минерал сувни зўр ҳоҳиш билан ичади, иккинчи стакан сув унга биринчи стакан сувдай наф бермайди, учинчиси- иккинчисига нисбатан камроқ наф беради ва ҳакозо. Бу охирги стакан сув берадиган наф нолга тенг бўлгунча давом этади. Бу ерда умумий наф ошиб боради, лекин ҳар бир кейинги стакан сувдан оладиган наф камайиб боради, натижада умумий нафликнинг камайиш қонунияти вужудга келади.
Истеъмолчи ҳаракатини аниқроқ таҳлил қилиш учун нафлик функциясидан фойдаланамиз. Нафлик функцияси – истеъмолчининг истеъмол қиладиган неъматлар ҳажми билан, у ушбу неъматларни истеъмол қилиш натижасида оладиган нафлик даражасини ифодалайди:
U=f(x1, x2, x3, …., xn),
бу ерда U нафлик даражаси;
xn – n=1,2,… - бўлган неъматлар ҳажми
Нафлик функцияси орқали нафақат умумий нафлик, балки кетма-кет неъматдан қўшимча бир бирлик истеъмол қилиш натижасида оладиган қўшимча ўсган наф миқдорини ифодоловчи, чекли нафни ҳам аниқлаш мумкин.
Чекли нафлик – бу нафлик функциясидан бирор бир неъмат ўзгарувчиси бўйича олинган хусусий ҳосиладир.
МUi=U/X³
МUi=д
U/ д X³
Бу ерда Xi – i – неъмат миқдори;
MUi - i – неъмат бўйича чекли нафлик.
Демак, умумий нафлик ошса, чекли нафлик камаяди. Талабни аниқлашнинг асосида чекли нафликнинг камайиши қонуни ётади. Истеъмолчи учун неъматнинг чекли нафлиги камайиб боради ва ишлаб чиқарувчилар қўшимча бирлик маҳсулот сотишлари учун неъмат нархини пасайтиришлари керак бўлади. Умумий нафлик билан чекли нафликнинг ўзгариши 8-расмда келитирилган.
U MU
maxU(Q*)
а) б)
Q Q
0 Q* 0 Q*
8-расм. Умумий нафлик ва чекли нафликнинг ўзгариши.
Бефарқлик эгри чизиғи – бу истеъмочи учун бир хил наф берувчи неъматлар комбинацияларини ифодалайди. Фараз қилайлик У1 – кийим, У2 – озиқ-овқат. 9-расмда бир бирлик кийим ва 4 бирлик озиқ-овқат (А нуқта) берадиган наф, 2 та кийим билан 2 та озиқ-овқат (В нуқта) берадиган нафга тенг. Демак, бефарқлик эгри чизиғи бир хил наф берадиган А, В, С нуқталар комбинацияларидан иборат.
Y2
4 А
3
2 В
1 С
Y1
0 1 2 3 4 5
9-расм. Кийим ва озиқ-овқат учун бефарқлик эгри чизиғи.
Неъматларнинг бир-бирини ўрнини босиш зонаси деб – бир неъматни самарали алмаштириш мумкин бўлган оралиққа айтилади.
Бефарқлик эгри чизиқлари баҳолар ўзгаришининг талабга бўлган таъсирини, харидорнинг бозордаги ҳаракатини таҳлил қилишга имкон беради. Уй хўжалиги маҳсулот сотиб олиш учун бошқа турдаги қанча маҳсулотдан воз кечиш кераклигини маҳсулот ўрнини чекли алмаштириш меъёри (МРS) тушунчаси орқали ўрганамиз:
MPS - y2 / y1
Мисол учун 10-расмда 1 бирлик кийим учун 4 бирлик озиқ-овқатдан воз кечишимиз керак. Демак, 4 бирлик озиқ-овқатдан олинадиган наф бир бирлик кийимдан олинадиган нафга тенг. Бефарқлик эгри чизиғининг ҳар бир нуқтасида чекли алмаштириш нормаси МРS, неъматларнинг шу нуқтадаги чекли нафликлари нисбатига тенг.
Маҳсулотнинг ўрин алмаштиришга бир неча омил таъсир қилади:
Маҳсулотлар баҳоси.
Қайси мутаносибликда ўлчанаётганлиги.
Маҳсулотлар зарурияти.
Истеъмолчи даромади ва ҳ. к.
Бефарқлик эгри чизиқлари бир неъмат билан иккинчи неъматни алмаштириш мумкинлигини кўрсатади. Лекин, улар истеъмолчи учун қайси товарлар мажмуаси кўпроқ нафлироқлигини кўрсата олмайди. Буни бюджет чизиғи орқали ифодалаш мумкин. Бюджет чегараси товарлар нархига ва истеъмолчининг даромадига асосланади ва у мавжуд пул маблағларида қандай истеъмол товарлар мажмуасини сотиб олиш мумкинлигини кўрсатади. Бюджет тенгламаси қуйидагича ёзилади:
Р1У1+Р2У2=R,
Бунда Р1 ва Р2 – иккита истеъмол товарларининг бозор нархлари;
У1 ва У2 – истеъмол режаси;
R – истеъмолчи даромади;
Y
Y2 A
E U3
C U2
U1
0 B R/P1 Y1
10-расм. Истеъмолчининг танлов соҳаси.
10-расмда АВ чизиқ бюджет чизиги дейилади. Ҳар бир шахс ўз бюджети чекланишлари доирасида ўз даромадини турли истеъмол товарлари миқёсида шундай тақсимлашга интиладики, бунда фойдалилик ўзининг максимал қийматига эришсин, яъни U(y1, y2) max.
Истеъмол товарларининг бунга мос келувчи катталиклари истеъмолнинг оптимал режаси деб аталади ва фарқсизлик эгри чизиғининг уриниш нуқтасини (А,В) билдиради. Графикда штрихланган учбурчак истеъмолчининг танлов соҳаси, яъни (y1, y2) истеъмол мажмуалари тўплами. Е нуқта истеъмолчининг мувозанат нуқтаси дейилади.
Иккита неъмат учун қуйидаги истеъмолчи танлови масаласини қараб чиқамиз.
Нафлик функцияси: U(Y1, Y2)= Y1* Y2 max , Р1Y1+Р2Y2=R , Y10, Y20
Оптимал шартидан дU / дY1=МU1= Y2 ; δU/дY2= МU2= Y1
Мувозанатлик шартидан Y2/Y1=P1/P2
Неъматлар учун талаб функцияси қуйидагича аниқланади:
У1=R/2*P1; У2=R/2*P2
Мисол учун
U(Y1, Y2)= 2Y1* Y2 max
3Y1+2Y2100
Y10, Y20
бу ерда Р1=3, Р2=2 ва R=100
Истеъмолчига максимал наф берувчи харид қилинадиган товарлар миқдори аниқлансин.
Ечиш: Y1=100/2*3=16,7; Y2=100/2*2=25
Демак, истеъмолчи биринчи товардан 16,7 бирлик, иккинчи товардан 25 бирлик сотиб олса максимал наф олади.
Саволлар ва топшириқлар:
Истеъмолчининг танловини бозор шароитида қайси омиллар белгилайди?
Нафлик тушунчаси ва унинг камайиш қонуниятини изоҳланг.
Бефарқлик эгри чизиқлари шакли ва жойлашуви нима билан аниқланади.
Маҳсулотлар ўрнини алмаштириш нормаси қандай ҳисобланади, мисол келтиринг?
Бюджет чизиғи ва истеъмолчининг танлов соҳаси қандай аниқланади?
5-мавзу: Ишлаб чиқариш назарияси.
Режа:
Ишлаб чиқариш функцияси. Изокванта, изокоста чизиқлари.
Умумий, ўртача ва чекли маҳсулот. Чекли технологик алмаштириш нормаси.
Омиллар маҳсулдорлигининг камайиш қонуни. Масштаб самараси.
Ишлаб чиқариш – корхона (фирма) ёки хўжаликнинг асосий фаолият тури бўлиб, бу жараён чекланган ресурслардан фойдаланган ҳолда амалга оширилади.
Ишлаб чиқариш омиллари деб меҳнат, капитал ва материаллар, яъни ерни қарашимиз мумкин.
Ишлаб чиқариш функциясини тузайлик
Q=F(K, L, M),
Бу ерда: Q – маҳсулот миқдори;
F – боғлиқлик;
K – капитал ресурси;
L – меҳнат ресурси;
M – материаллар.
Агар функциямиз 2 та К ва L омилларига боғлиқ бўлса
Q=F(K, L) – икки омилли функция бўлади.
Q=F(L) – функция эса бир омилли бўлиб, фақат қўл меҳнатига асосланган бўлади.
Изокванта – бу бир хил ҳажмдаги маҳсулотни ишлаб чиқаришни таъминлайдиган ишлаб чиқариш омиллари сарфлари комбинацияларини ифодаловчи эгри чизиқдир.
Мисол: Икки омилли Q=f(K, L) функциясини қарайлик. Мебель ишлаб чиқариш цехида K, L маълум бўлган комбинацияларда стул ишлаб чиқарилмоқда:
2-жадвал
Капитал ва меҳнат сарфи комбинациялари
-
Капитал сарфи
|
Меҳнат сарфи (соатларда)
|
1
|
2
|
3
|
4
|
5
|
1
|
30
|
50
|
60
|
70
|
80
|
2
|
40
|
65
|
80
|
85
|
100
|
3
|
60
|
80
|
100
|
110
|
115
|
4
|
65
|
85
|
110
|
115
|
120
|
5
|
80
|
100
|
120
|
125
|
130
|
K
5 C
4 M
3 АD N
2 E T Q3
1 B F Q2
Q1
0 1 2 3 4 5 L
11-расм. Изокванта чизиқлари
Q1=60 A,B
Q2=80 C,D,E,F
Q3=100 M,N,T
Q123
Изокванталар фирмаларда маҳсулот ишлаб чиқаришнинг вариантлари кўплигини кўрсатади. Бу фирмалар учун муҳим ахборот бўлиб, изокванталар маҳсулот ишлаб чиқаришда ҳаражатларни минималлаштирадиган ёки фойдани максималлаштирадиган омиллар сарфи комбинацияларини танлашга имкон яратади.
Изокоста – бу ишлаб чиқариш харажатларини ифодаловчи чизиқ бўлиб, у умумий қиймати бир хил бўлган 2 та ишлаб чиқариш омиллар сарфларини барча комбинацияларини ифодаловчи нуқталарни ўз ичига олади. Яъни умумий қиймати бир хил бўлган меҳнат ва капитал сарфлари комбинацияларини ифодаловчи нуқталарни ўз ичига олади.
Ишлаб чиқариш омилларига сарфланадиган бюджетни С деб белгиласак, ишчи кучига сарфни W*L ва капитал сарфни r*k десак изокостани ифодаловчи тенгламани қуйидагича ёзиш мумкин:
Do'stlaringiz bilan baham: |