Жамиятдаги иқтисодий муаммолар ва уларни ҳал этишда Микроиқтисодиёт фанининг ўрни



Download 0,64 Mb.
bet18/25
Sana21.11.2019
Hajmi0,64 Mb.
#26683
1   ...   14   15   16   17   18   19   20   21   ...   25
Bog'liq
2 5332650923929896254


Лекин пировард натижада L ни ошиши чекли меҳнат унумдорлигини камайишига олиб келади. Яъни омиллар маҳсулдорлигининг камайиш қонуни «ишлай» бошлайди. Омил маҳсулдорлигининг камайиш қонуни қисқа муддатли оралиққа ҳосдир, чунки бу оралиқда камида битта омил ўзгармасдир. Узоқ муддатли оралиқда барча омиллар маълум миқдордаги комбинацияда ошса ишлаб чиқариш ҳажми ҳам ошиб боради.

Омил маҳсулдорлигининг камайиш қонуни чекли маҳсулотнинг камайишини ифодалайди. Харажатнинг пропорционал ўзгаришга ишлаб чиқариш масштабининг ўзгариши дейилади. Ишлаб чиқаришда фақат иккита омилдан - L ва K дан фойдаланилганда, улардан фойдаланиш икки баравар ошса 2L ва 2К бўлса, ишлаб чиқариш масштаби икки баравар кенгаяди. Худди шундай омиллардан фойдаланиш икки баравар қисқарса ишлаб чиқариш масштаби икки марта қисқаради. Ишлаб чиқариш ҳажмининг ўсиш сурати юқори бўлса мусбат масштаб самарали бўлади. Бунда узоқ муддатли ўртача харажатлар камаяди ва аксинча ишлаб чиқариш масштаби кенгайганда омиллар сарфи суръати ишлаб чиқариш ҳажмининг ўсиш суратига тенг бўлса бундай ўсишга ўзгармас масштаб самараси дейилади. Масштаб самарасини ўрганишда ишлаб чиқариш функциясидан фойдаланамиз: Q=f(x)=f(x1, x2, …, xn)

Бу ерда Q - ишлаб чиқариш ҳажми,

x1, x2, …, xn – ишлаб чиқариш омиллари сарфи миқдори. Агар ишлаб чиқариш масштаби  баробар ошса (>1) у ҳолда х=( x1, x2, …, xn)

Бу ерда  - ишлаб чиқариш масштабининг ўзгаришини ифодалайди.

Ишлаб чиқаришни самарали ташкил этиш учун корхонанинг мақсадга мувофиқ ҳажмини белгилаш лозим. Корхона ҳажмининг самарадорликка таъсирини уч хилдаги кўринишини кўриб чиқайлик. Биринчи кўринишда қилинган сарф харажатлар икки баробар фойда келтиради. Иккинчи кўринишда олинган даромадга кўра, харажат кўп бўлади, яъни корхона ҳажмини кенгайтиришга қилинган харажат зарар билан якунланади. Учинчи кўринишда қанча харажат қилинса, шунча дароимад олинади.

Ишлаб чиқариш ҳажмининг самараси ижобий бўлганда, изокванта чизиқлари бир-бирига яқин жойлашади, салбий бўлганда улар бир-биридан узоқлашади, яъни тобора кўпроқ ишлаб чиқариш омилларини жалб қилишни талаб этади. Агар ишлаб чиқариш ҳажми самарага таъсир этмаса, унда изокванталар бир-биридан бир хил узоқликда жойлашади. Бу қонуниятга мувофиқ фирмалар ўз ишлаб чиқаришини ташкил этади. Ишлаб чиқариш ҳажми ижобий бўлган тармоқларда йирик корхоналар ташкил этилади.

Саволлар ва топшириқлар:


  1. Ишлаб чиқариш функцияси нимани ифодалайди?

  2. Изокванталар ёрдамида нималарни таҳлил қилиш мумкин?

  3. Чекли технологик алмаштириш нормаси нима?

  4. Изокосталар нимани ифодалайди?

  5. Омиллар маҳсулдорлигининг камайиш қонунини ифодаланг.

  6. Масштаб самараси нима?

6-мавзу. Ишлаб чиқариш омиллар бозори.

Режа:


  1. Ишлаб чиқариш омиллари.

  2. Меҳнат ресурси бозори.

  3. Капитал ресурси бозори.

  4. Ер бозори.

Ишлаб чиқариш омиллари бозори деганда, меҳнат, хом ашё, капитал, ер ва бошқа ишлаб чиқариш ресурслари бозори тушунилади.Ресурслар бозоридаги талаб ва таклиф истеъмол товарлари бозори таъсирида шаклланади. Шунинг учун ҳам ресурсларга бўлган талаб ҳосила талаб бўлиб, фирманинг ишлаб чиқариш ҳажмидан ва унинг харажатларига боғлиқ.

Ишчи кучига бўлган талабни алоҳида фирма учун қараймиз. Бозор (тармоқ) талабини аниқлаш учун тармоққа қарашли фирмалар талаблари йиғиб чиқилади.

Фараз қилайлик, фирма ишлаб чиқариш омилларидан фойдаланиб маҳсулот ишлаб чиқаради. Бошқарувчи фирмага яна қўшимча қанча ишчи кучини ёллашни аниқламоқчи. Бунинг учун фирма ҳар бир қўшимча ишчи кучини ёллашдан қанча даромад олишни ва ушбу бирлик ёлланган ишчи кучидан фойдаланиш учун қанча харажат кетишини билиши керак бўлади.



Қўшимча ёлланган битта ишчи кучидан олинадиган қўшимча даромад меҳнатнинг чекли даромадлилиги дейилади ва у орқали белгиланади.

Меҳнатнинг чекли даромадлилиги нинг иқтисодий маъноси шундан иборатки, яъни у қўшимча бир бирлик ишчи кучидан фойдаланиб қўшимча ишлаб чиқарилган маҳсулот ҳажмини , қўшимча бир бирлик ишлаб чиқарилган маҳсулотдан олинадиган қўшимча даромад га кўпайтириш орқали аниқланади:

Download 0,64 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   14   15   16   17   18   19   20   21   ...   25




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish