Жамият тасарруфидаги корхона ва станцияларда 2022 йил 7 апрел ҳолатида ишлаб чиқариш билан боғлиқ ҳолда содир бўлган бахтсиз ходисалар тўғрисида
М А Ъ Л У М О Т
02/03.01.2022й. ( Н в.б. Х.Н.Хасиловнинг 12.01.22йил кунидаги Н/517а-сонли телеграммаси) 2022 йил 2 январдан 3 январга ўтар кечаси тахминан соат 02-30 лар атрофида Нукус станцияси юк қабул қилиб топширувчиси Қудайбергенов Куанышбай Жубатханович (1993 йилда тўғилган, оилали, 2нафар фарзанди бор, темир йўлда иш стажи 2012 йилдан, ушбу вазифада 2015 йилдан) билан оқибати оғир бахтсиз ҳодиса содир бўлган.
Шу куни соат 01-00 да Нукус станциясининг 6-йўлига келган 3473-сонли поездига 27 та вагонни улагандан сунг 67338533-сонли вагоннинг битта люки очилиб кетиши оқибатида 31-сонли стрелка устига шағал тукилади ва 4-йўлга ногабарит бўлиб қолган шағални юк қабул қилиб топширувчи К.Қудайбергенов ва бош кондуктор Б.Сағындыковлар ногабарит тўкилган шағални тозалаётган вақтида машинист Г.Алмуратов ТЭМ-2 русумли 3312-сонли тепловозни ноъмалум сабабларга кўра буйруқсиз ҳаракатга келтиради, оқибатда юк қабул қилиб топширувчи К.Қудайбергенов вагон люки келиб урилиши натижасида вагон тагига тушиб қолади, унга биринчи тиббий ёрдам кўрсатилиб шифокорлар томонидан умуртқа поғонаси 5-6-7 кўкрак қисми суякларининг ҳамда орқа мия функцияси бузилмаган ҳолдаги компрессион синиши, тўш суяги проксимал қисмининг (юқори қисми) силжимаган ёпиқ синиши, ўпка тўқималарининг икки тарафлама лат ейиши, юз чакка қисми юмшоқ тўқималарининг лат ейиши, мия чайқалиши ташҳиси қўйилган (Оғир).
2. 26.01.2022й. ( НБТ Асомхужаевнинг 04.02.22йил кунидаги 314-сонли телеграммаси) Шу куни Йўл хўжалиги бошқармасига қарашли 17-сонли Йўл машина станцияси (ПМС-17) йўл таъмирловчиси Рустамов Шокир Бозарович (Навоий вилояти, Қизилтепа туманида 1985 йил 31 декабрда тўғилган, маълумоти ўрта махсус, оилали 3 нафар фарзанди бор, иш стажи 2008 йил 2 январдан) жорий йўл-йўриқдан ўтгандан сўнг темир йўл панжараларини тикиш учун БФ-70 шпалларни эпюра белгиларига строп удавка билан териб қўйиш ишларига жалб қилинган. Тахминан соат 15-50 лар атрофида Холмуродов Хамид бошқарувида КДКК-10, қайд рақами 3001-ПМ русумли кўтарма иншооти ёрдамида строп-удавка билан БФ-70 темир бетон шпалларини темир панжараларни териш жараёнида юкни ерга туширишда йўл таъмирловчиси Ш.Рустамов юкни мувозанатини қўли билан шпални ушлаб тўғрилайди. Юк ерга келиб тегган ҳолда шпал тагидаги ёғоч рейкаси синиб, шпалларни йиғилишига ва 1,2-шпалларнинг қисилиши натижасида йўл таъмирловчиси Ш.Рустамовнинг ўнг қўлининг 4-бармоғидан тан жароҳатини олади.
Рустамов Шокирга биринчи тиббий ёрдам кўрсатилиб, Когон шаҳар тиббиёт бирлашмасига олиб борилган. Шифокорларнинг берган ташҳисига кўра Рустамов Шокир “4-бармоқ тирноқ фалангаси енгил тўқимаси эзилиши, тирноқ пластинкаси кўчиши” тан жароҳатини олган. (Енгил)
Do'stlaringiz bilan baham: |