9. 25.02.2022й. (и.о.Н Хасиловнинг 07.03.22йил кунидаги Н426а-сонли телеграммаси) 2022 йил 25 феврал куни Йўл хўжалиги бошқармасига қарашли 17-сонли Йўл машина станцияси (ПМС-17) йўл таъмирловчиси Тойиров Акмал Рамазонович (17.11.1970 йилда Бухоро вилояти Қоракўл туманида туғилган, оилали, уч нафар фарзанди бор, темир йўлда иш стажи 2009 йилдан) билан оқибати оғир бўлган бахтсиз ҳодиса содир бўлган.
2022 йил 25 феврал куни УСО платформасига ортилган рельс шпал панжараси занжир билан маҳкамланган звенони тортиш жараёнида А.Тойиров УСО платформаси устига чиқиб 7-пакет ўрта порталидаги занжирни очиш пайтида тахминан соат 16-30 лар атрофида УСО платформасига УК-25/9-18 завод рақами 712 крани рельс шпал панжарасин ётқизиш поезди келиб уланган ва енгил силкиниш содир бўлган Натижада 7-пакет рельс панжараси жойидан қўзғалган. А.Тойировнинг боши рельс шпал панжарасининг темир бетон шпали ва УСО платформасининг портали орасида қисилиш натижасида бошининг чап томонидан тан жароҳати олган. А.Тойировгв биринчи тиббий ёрдам кўрсатилиб Навоий вилояти Бўстон тумани тиббий ёрдам бирлашмасига олиб борилган. (Оғир)
10. 10.03.2022й. (и.о.НГ Махаматовнинг 24.03.22 йил кунидаги 1285а-сонли телеграммаси)
2022 йил 10 март куни соат 6-30 лар атрофида “Тошкент МТУ” УКга қарашли Сергели станциясининг юк поездлари бош кондуктори Орифов Лазиз Толибжон ўғли (Жиззах вилояти Жиззах шаҳрида 1999 йил 25 декабрда туғилган, уйланмаган, маълумоти ўрта махсус, Самарқанд темир йўл транспорт касб-хунар коллежи, темир йўлдаги иш стажи 2018 йил 25 июлдан, Сергели станцияси юк поездлари бош кондуктори лавозимида 2019 йил 2 октябрдан) билан оқибати ўлим билан тугаган бахтсиз ҳодиса содир бўлган.
Бахтсиз ҳодиса тафсилоти: Сергели станциясининг 2-чи йўлида турган 57-та бўш вагондан ташкил топган 2051-сонли Арис-1 (КЗХ) станциясига поездини ўз йиғмасини соат 04-00 га тайёрлаб қўйган. Соат 04-45 ларда 2476-сонли электровоз келгандан сўнг уни 2-чи йўлдаги 2051-сонли юк поездига улаб тормоз тизимини текширгандан сўнг соат 06-10 ларда 2-чи йўлдан жўнатишга тайёр бўлган. Ягона диспетчер марказининг диспетчери (ДНЦ-1) Х.Убайдуллаевнинг кўрсатмасига биноан Сергели станциясининг навбатчиси У.Сидиков 77078657-сонли юкланган цистерна вагонини Тошкент станциясигача жўнатиш мақсадида 6-йўлдан ажратиб олиб, 2-йўлда жўнатишга тайёр турган 2051-сонли Арис-1 (КЗХ) станциясига юбориладиган поездга қўшиш учун станция бош кондуктори Л.Орифовга топшириқ берган.
Ушбу топшириқдан кейин 6-йўлда турган 77078657-сонли юкланган цистернани машинистлар Р.Ходжаев ва С.Мирахмадовлар бошқарувидаги 6374-сонли ТЭМ-2 русумли манёвр тепловози билан 2-йўлда жўнатишга тайёр турган 2051-сонли поезднинг охирги бўш вагонига уламоқчи бўлганда, бош кондуктор Л.Орифов томонидан автоулагичларнинг ўқлари бир-бирига тўғри келмаганлиги (несоостность автосцепок) сабабли манёвр тепловози машинистига рация орқали орқага юриш топшириғини берган ва ушбу топшириқдан кейин орқага тахминан 1-1,5 метр юриб тўхтаган.
Бош кондуктор Л.Орифов ва поезд кўрувчиси М.Байзаков 2-йўлда жўнатишга тайёр турган 2051-сонли поезднинг охирги бўш вагонини автоулагичларнинг ўқлари бир-бирига тўғри келтириш мақсадида автоулагичи тагига темир қозиқ (костыль) қўйишган вақтда тайёр турган поезднинг тормоз тизимини бушатиш жараёнида бўш вагонлар орқага ҳаракатга келган ва шунинг оқибатида автоулагични тўғрилаётган вагон кўрувчиси М.Байзаков қочиб қолишга улгурган, станция бош кондуктор Орифов Лазиз Толибжон ўғли эса автоулагич улаш мосламаси орасида қисилиб қолиши натижасида жойида вафот этган. (Ўлим)
Do'stlaringiz bilan baham: |