Jalilov Shaxboz 208-g Мавзу юзасидан савол ва топшириклар



Download 37,5 Kb.
Sana25.02.2022
Hajmi37,5 Kb.
#263552
Bog'liq
Jalilov Shaxboz-WPS Office 6


Jalilov Shaxboz 208-g


Мавзу юзасидан савол ва топшириклар.

1. Композиция ва сюжет мутаносиблиги нима?


2. Композиция тамойилларини таърифланг.
3. Бадиий асарда эпиграфларнинг қўлланилиши.
4. Бадиий асарда портрет ва табиат (пейзаж) тасвири.

1.Композиция. Ёзувчи муайян турмуш манзарасини акс эттирар экан, ўша манзарани ўқувчи кўз ўнгида бутун тўлалиги ва яхлитлиги билан гавдалантириш учун асарини маълум шаклга, қурилишга, қиёфага эга қилиб яратади. Адабий асарнинг барча қисмларини ўзаро бирлаштириб турувчи, муайян ҳаёт манзарасини яхлитликда ва муаллиф нуқтаи назарига мос ҳолда образли акс эттиришга ёрдам берувчи қурилиши унинг композицияси деб аталади.Бадиий асарнинг тузилиши, ташкил топишида ёзувчй илгари сурмоқчи бўлган фикр, ғоя асосий куч ҳисобланади. Бадиий асарларда ҳар бир боб, боблардаги ҳар бир манзара ҳам ўз марказига эга бўладн. Ана шундай ҳолдагина адабий асар зарур изчилликка эга бўлиши мумкин.Композициянингяна муҳим масалаларидан бири мувофиқликдир. Бу ерда айрим тафсилотлар, эпизодлар ва манзараларнинг воқеалар тасвири ва образларнинг асар марказига, ёзувчи мақсадига мувофиқлиги кўзда тутилади.Бадиий асар композицияси, аввало мазмуннинг, поэтик ғоянинг аниқлиги, реаллиги, эстетиклиги ва шу поэтик ғояга нисбатан қисмларннг, образларнинг жой-жойига қўйилиши ва уларнинг асардаги мувофиқлик қоидасига биноан тасвир меъёридан иборатдир.


2. Композициz тамойиллари: Адабий асарда ёзувчининг бевосита ўз фикр-туйғуларини ифодалаши лирик чекиниш деб аталади. Адабий асардаги асосий воқеалар тизмасига бевосита алоқадор бўлмаган, лекин муайян ғоявий мақсадга бўйсундирилган эпизодлар киритма воқеалар деб аталади. Тасвирланаётган характерлар ва ҳодисалар моҳиятини яққолроқ очиш мақсадида уларга яқин манзараларва воқеалар чизилиши бадиий қолиплаш деб аталади. Баъзан ёзувчилар асарни ёки унинг қисмларини бошлашда бошқа асарлардан, ҳикматли сўзлардан, халқ оғзаки ижоди намуналаридан қисқа-қисқа парчалар келтирадилар.А дабий асарларда қаҳрамонлар моҳиятини, характерларини очишда ёзувчилар уларнинг ташқи қиёфаларига, яъни портретларига жиддий эътибор берадилар У парчалар эпиграф деб аталади. Табиат манзаралари тасвирий адабиётда пейзаж деб юритилади. Ёзувчи баъзан асарни бир кичик деталь асосига қуради. Ўша деталь асардаги барча воқеаларни боғлаб турувчи, муаллиф ғоясини очишга хизмат этувчи восита вазифасини бажаради.
3. Эпиграф. Баъзан ёзувчилар асарни ёки унинг қисмларини бошлашда бошқа асарлардан, ҳикматли сўзлардан, халқ оғзаки ижоди намуналаридан қисқа-қисқа парчалар келтирадилар. У парчалар эпиграф деб аталади. Худди асар сарлавҳаси каби эпиграфларда ҳам унингмавзуи ва ғоявий йўналкшига маълум даражада ишора қилиб ўтилади. (Масалан, А.Қаҳҳор “Ўғри” ҳикояси “Отнинг ўлими – итнинг байрами”) Эпиграф асар ғоясини, унда тасвирланган воқеаларни китобхон аниқроқ ва тўлиқроқ тушунишига ёрдам беради.
4. Портрет. Адабий асарларда қаҳрамонлар моҳиятини, характерларини очишда ёзувчилар уларнинг ташқи қиёфаларига, яъни портретларига жиддий эътибор берадилар. Кўпинча қаҳрамонлар портрети уларнинг ташқи кўринишларидаги белгиларини жамлаш йўли билан яратилади.Портрет чизишнинг турли-туман йўлларидан ҳар бир ёзувчи ўз услуби, ғоявий мақсадига мувофиқ ҳолда фойдаланади. Маҳорат билан чизилган портрет инсоннинг тўлақонли образини яратиш, руҳий дунёсини чуқурроқ очиш воситасига айланади.
Пейзаж. Табиат манзаралари тасвирий адабиётда пейзаж деб юритилади. Пейзаж адабий асарда муайяи ғоявий-композицион вазифани бажаради. Пейзаж ёрдамида ёзувчилар характерларни ҳаракатда, доимий ўзгаришда кўрсатадилар.Бадиий асарда пейзажнинг қўлланиш йўллари ниҳоятда хилма-хил бўлиб, улар ёзувчи услуби ва асар жанри билан белгиланади. Табиат манзараси тасвирланган турли хилдаги мақсад кузатилади. У гоҳ воқеа содир бўлган вақтни билдиради, гоҳ қаҳрамонлар кайфиятини очишга ёрдам беради, гоҳ асар воқеаларини бир-бири билан боғлаш вазифасини ўтайди. Пейзаж кўп ўринда муаллифга ўз фикрларини якунлаш учун ҳам керак бўлади. Пейзаж маҳорат билан чизилиб, ўз ўрнида фойдаланилганда, асар ғоясини очишда, тўлақонли характерлар яратишда муҳим роль ўйнайди.
Download 37,5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2025
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish