Jahongirga


Биринчидан: Айланиш ўқига параллел бўлган марказий ўққа нисбатан жисмнинг инерция моментини Гюйгенс – Штейнер теоремасидан аниқлашимиз мумкин. Бу ерда g эркин тушиш тезланиш g =9,8 м/с2



Download 5,54 Mb.
bet3/14
Sana21.02.2022
Hajmi5,54 Mb.
#79460
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   14
Bog'liq
STARTAP LOYIHA

Биринчидан: Айланиш ўқига параллел бўлган марказий ўққа нисбатан жисмнинг инерция моментини Гюйгенс – Штейнер теоремасидан аниқлашимиз мумкин. Бу ерда g эркин тушиш тезланиш g =9,8 м/с2

Иккинчидан: Қурилмадан яна материалларнинг зарбий қовушқоқлигини тажрибада аниқлашда ҳам фойдаланиш мумкин. Намуна материали зарбий қовушқоқлигини формуладан топилади.

ЭКСПОНАТГА ОИД ТУШУНТИРУВ МАЪЛУМОТ 1. Экспонатнинг номланиши Кичик ўлчамли универсал ўқув лаборатория қурилма  2. Кафедра номи: ЖДПИ «Технология таълими йуналиши» бўлими «Технология таълими назарияси» кафедраси 3. Ишдан кутилган (ёки олинган) иктисодий самарадорлик Битта қурилма ҳисобига ўртача 200 кг металл тежалади. Махсус фундамент талаб қилмайди. Кам жойни эгаллайди. Кичик ўлчамли, оғирлиги 6 кг. 4. Ишдан кутилган экологик самарадорлик Тайёрлашга кам материал ва меҳнат сарфи талаб қилиниши, тузилиши содда ва ишлатилишининг хавфсизлиги ҳисобланади. Бу эса табиий ресурсларни тежаш имконини яратади.

5. Педагогик самарадорлиги: Ўқув-лаборатория ишларини ҳар бир киши алоҳида вариантда бажаргани учун билиш фаоллиги сезиларли ошади. Қурилмадан маъруза дарсларида, назорат қилишда ҳам фойдаланиш мумкин. 6. Ишланманинг муаллифи (ҳаммуаллифлар) «Технология таълими йуналиши» бўлими III боскич талабаси Исокова Шаҳризода Абдумаликовна   7. Илмий рахбар: Тогаев Хужамберди Халкаро Antigue World Илмий Академияси доктори, Академик. Академия ихтиролар маркази директори. Лондон( Буюк Британия) “Халкаро Фанлар Академияси ва Олий Таълими”нинг Буюк дунё китъалараро, миллатлараро ва минтакалараро илмий ишлар тахлили чемпионати хайъатида тарих, биология,физика-математика, техника фанлари бўйича эксперт аъзоси ва шу фанлардан Халкаро мутафаккир. «Технология таълими назарияси» кафедраси катта ўқитувчиси   8. Ишланмани тадбик қилиш мумкин бўлган корхона, муассаса, ўқув юрти, мактаб, коллеж, лицей… Қурилмадан мактаб, коллеж, техника йуналишидаги барча илм масканлари ўқув жараёнида фойдаланиш мумкин.


Техник механика (машинашунослик) фанларида талабалар унинг амалий масалаларини ўзлаштириш асосидагина олган назарий билимларини ишлаб чиқариш меҳнати билан боғлай олади. Ўрганилаётган машинашунослик мажмуасига кирган ҳар бир предметининг имкониятлари биргаликда талабалар учун хозирги замон ишлаб чиқаришнинг илмий асосларини ва ўзларининг ана шу ишлаб чиқаришдаги онгли меҳнатини билиш қуролига айланиши муҳим педагогик вазифадир.
Технологик жараёнлар ва техниканинг ишлаши асосида кўпгина амалий механика фанининг қонуниятлари ётади. Шу боисдан амалий билимларнинг амалий механикага оид предметлари мазмуни қишлоқ хўжалигининг илмий асослари билан танишиш учун анча захиралари борлиги таҳлил қилинди. Бу жами 480 соатнинг 260 соатини ташқил этади. Ана шу билимларни амалий ўзлаштириш талабаларнинг институтни битиргандан кейинги касбий педагогик фаолиятидаги шароитни назарда тутади. Шу ҳолдагина ўқув-амалий машғулотлар ўзининг ҳақиқий вазифасини бажаради, талабаларга техника, технология ва касб ҳунарнинг умумий илмий асосларини чуқур ўзлаштиришга ёрдам беради. Бундай ўзлаштиришсиз бугунги илм фан инқилоби шароитидаги бўлажак касб таълими ўқитувчилари касбий уддабурон ва ҳаракатчан бўлиши мумкин эмас.
Ушбу муаммони ҳал қилишда ва бўлажак меҳнат таълими ўқитувчиларини меҳнат дарсига ва касб-корликка тайёрлашда амалий-лаборатория машғулотлари катта рол ўйнайди.

Download 5,54 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   14




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish