Abdulla Qodiriy nomidagi Jizzax davlat pedagogika instituti Informatika va texnologiya ta’limi fakulteti talabasi Isoqova Shahrizodaning “ Innovatsion ta’lim” loyiha nominatsiyasi uchun tayyorlagan ishi
“Texnik mexanikaga oid unversal o’quv laboratoriya qurilmasini yaratish, texnika va fizika darslarida qo’llash” loyihasi
Loyiha nomi
Yoshlar tarbiyasi – eng muhim masalalardan
ТЕХНИК МЕХАНИКАГА ОИД УНИВЕРСАЛ ЎҚУВ-ЛАБОРАТОРИЯ ҚУРИЛМА Назарий билимларнинг амалий лаборатория ишлари билан боғланиши аввало олинган билимларга нисбатан талабаларнинг онгли муносабатда бўлишида, унинг илмий асосларини тушунишларида муҳим аҳамиятга эга. Маълумки, амалий механика ўз ичига математика, назарий механика, машина ва механизмлар назарияси, Конструкция металлари технологияси, материаллар қаршилиги, машина деталлари каби фанларга оид билимларни олади ва уларнинг қонуниятларини амалда қўллаш ҳақида тасаввурлар беради. Бунда амалий-лаборатория ишларини бажариш катта аҳамиятга эга. Шундан келиб чиқиб, ушбу ишда бир йўла иккита фандан ўқув-лаборатория машғулотини бажаришга мўлжалланган кичик ўлчамли, қўлда ясалган универсал ўқув-лаборатория қурилмаси ҳақида сўз юритилади. Назарий механика курсида жисмларнинг инерция моментини тажриба усули билан аниқлаш ўрганилади. Жумладан ихтиёрий шаклдаги. Бир жинсли бўлмаган ёки бир жинсли жисмларнинг ўққа нисбатан инерция моментини ҳисоблаш анча мураккаб. Шу сабабли бундай жисмларнинг инерция моменти, одатда, тажриба усули билан аниқланади. Жисмнинг ўққа нисбатан инерция моменти унинг ўқ атрофида айланишидаги инертлигини ифодалаганлиги туфайли, қаттиқ жисмнинг қўзғалмас ўқ атрофидаги ҳаракатини, турли усулларда тажрибада кузатиш йўли билан инерция моментини ҳисоблаш мумкин. «Информатика ва технология таълими» факультетларида жисмнинг инерция моментини, шатуннинг инерция моментини тажрибада аниқлаш мисолида намойиш қилиш талабаларнинг касбий билиш фаолиятини чуқурлаштириб, олинган назарий билимларининг амалда зарурлиги ва қўланилишига ишонч ҳосил қилади. Шатуннинг инерция моментини аниқлаш учун қуйидаги (1 расм) қурилма тайёрланди. У таглик 1, вертикал устун 2 ва горизонтал айланиш ўқи 3 лардан иборат. Унинг схемаси (2-расмда)келтирилган. Жисмнинг оғирлик марказидан ўтувчи горизонтал Сz1 ўққа нисбатан инерция моментини аниқлаш учун бу жисмга физик тебрангич каби, Сz1 ўққа нисбатан кичик тебранма ҳаракат берилиши талаб қилинади.
Do'stlaringiz bilan baham: |