Синаш ишлари намуна ўрнатиш учун иккита таянч нуқтаси бўлган маятникли копёрда ўтказилади, махсус заводда тайёрланадиган унинг типи ва синаш схемаси 4 - расмда кўрсатилган. Намунанинг ўрта қисмига зарбий куч маятник орқали берилади. Маятникнинг тебраниш текислиги таянчлар устиға ўрнатилган намунанинг бўйлама ўкига перпендикуляр бўлади. Лист, плита, стержень ва шунга ўхшаш материаллардан намуналар механик ишлов бериш йўли билан тайёрланади. Кукун ҳолидаги реактопластлардан эса намуналар пресслаш, термопластлардан босиш остида қуйиш йўли билан олинади. Синашга олинган намуналар сони бештадан кам бўлмайди. Улар синашдан олдин шу материал учун тегишли стандарт ёҳуд техникавий шартларда кўрсатилгандек иш олиб борилади. Синашдан олдин намуна қалинлиги ва эни ўрта қисмидан 0,01 мм аниқликкача ўлчанади ҳамда кўндаланг кесим юзи топилади. Олдин таъкидланганидек, бу маятникли копёрнинг ҳам тузилиши мураккаб, оддий шароитда қўлда тайёрлашнинг иложи йўк. Шу маънода, унинг ўрнида шатун баъзасида тайёрланган биз тавсия қилаётган қурилмадан фойдаланиш мумкин. Бунинг учун (7,8 - расм) фақатгина синалаётган намунанинг материали ва унинг шакли ўзгаради холос. Намунанинг ўлчами таянчлар орасидаги масофага караб танланади. Масалан, таянчлар орасидаги масофа 20 мм бўлганда ўлчами 2x3x25 мм бўлган кичик брус олинади. Сўнгра синашни бошлаб, асбобнинг пастки қисмига жойлашган иккита таянч намунани, зарбий куч унинг кенг томони бўйлаб тушадиган қилиб ўрнатирилади. Маятникни юқори холатга кўтариб кейин эркин тушириб юборилади. Бунда маятник пастга тушаётганда намуна билан тўқнашади, уни синдириб орқа томонга ўтади ва маълум баландликкача кўтарилади. Натижада стрелка маятникни неча градус бурчакка орқага кўтарилганини кўрсатади. Ҳисоблаш. 1. Ўйиқчаси бўлмаган намуналар учун зарбий ковушқоқлик қуйидагича топилади (Ж/м2; 1кгк*см/с м2 =980, Ж/м2) бу ерда А - намунани синдириш учун сарф бўлган иш миқдори, Ж; b - намунанинг эни, см; h - намунанинг қалинлиги, см. Зарбий қовушқоқлик натижаси сифатида параллел ўтказилган тажриба натижаларининг ўртача арифметик қиймати олинади. Ишнинг миқдори қуйидаги формула билан ҳисобланади: бу ерда, G — маятник массаси,Н; r - маятник узунлиги (айланиш ўқидан оғирлик марказигача), см; α — маятникнинг кўтарилиш бурчаги, 160°; β-маятникнинг намуна сингандан кейинги орқага кўтарилиш бурчаги, у - маятникнинг салт ( намуна бўлмагандаги) орқага кўтарилиш бурчаги,…
Do'stlaringiz bilan baham: |