Жабборов, Рустам 100 жумбоқли ҳикоя / Рустам Жабборов. Тошкент: Янги



Download 1,09 Mb.
Pdf ko'rish
bet96/102
Sana24.02.2022
Hajmi1,09 Mb.
#217404
1   ...   92   93   94   95   96   97   98   99   ...   102
Bog'liq
Yuz-jumboq -new

НОМАДАГИ МУДҲИШ БИТИК
3
Ривоят қилишларича, қадим замонда бир йигит яшаган 
экан. У вояга етгач, ўз қишлоғидан бир гўзал қизга кўнгил 
қўйибди. Қиз ҳам унинг севгисини жавобсиз қолдирмаб-
ди. Шу тариқа икки ёш қалбни боғлаб турган муҳаббат 
ришталари борган сари мустаҳкамланиб бораверибди. 
Йигит ва қиз ҳафтанинг маълум бир кунида белги-
ланган вақтда, қишлоқ четидаги овлоқ бир масканда 
учрашиб, узоқ суҳбатлашиб ўтиришар, келажакдаги 
турмушлари ҳақида ширин хаёллар суришаркан. Улар 
ҳар доим учрашув жойига бир дақиқа ҳам кечикмасдан 
келишга аҳд қилишган экан.
Кунларнинг бирида нимадир бўлиб, йигит учрашув-
га ярим соат чамаси кечикиб келибди. Қиз унинг йўл-
ларига нигорон кўз тикиб ўтирган экан. Бу интизорлик 
онлари шўрлик қиз учун асрларга чўзилибди. У йигитни 
кўриши билан аразлаб, шартта юзини ўгирибди. Йигит 
кечиккани учун ўзини оқлаб, маҳбубасидан узр сўрай 
бошлабди. Қиз эса унга чиройини очмай юзини терс бу-
риб ўтираверибди. 
– Айт, нима қилсам, олдингдаги гуноҳимни ювиб, се-
нинг ширин лутфу марҳаматингга муяссар бўламан? 
Қиз анча пайт сукутга толибди. Кейин ёнидан 
қоғоз-қалам олибди-да, алланималарни ёзиб йигитга 
тутқазибди ва лаб бурганча, уйига жўнаб кетибди. Йигит 
ўқиш-ёзишни умуман билмас экан. Ҳар қанча тикилиб 
қарамасин, бир парча қоғозда битилган битиклар сири-
ни била олмабди. 
У тушкун кайфиятда уйига кириб келибди. Отаси ўғли-
ни бу аҳволда кўриб, маҳзунлигининг боисини сўрабди. 
Йигит ҳеч нарса демасдан қўлидаги қоғозни отасига 
тутқазибди. Йигитнинг отаси саводли инсон экан. У хат-
ни ўқиб кўргач, қаттиқ хафа бўлибди:
3
Ургутлик Аҳмад ота Намозов маълумотига таянилган.


Рустам Жабборов
188
– Ўғлим, мен сендан буни кутмагандим. Мени қаттиқ 
ранжитдинг! Мен нонкўр ўғил ўстирган эканман, бор кў-
зимга кўринма! – дебди. 
Ўғли отасининг қаҳру ғазаби сабабини билолмасдан 
уйдан чиқиб кетибди. Унинг ўқиш-ёзишдан хабардор 
яқин дўсти бор экан. У тўғри ўша дўстининг олдига бо-
рибди ва унга маҳбубаси ташлаб кетган номани тутқа-
зибди. Дўсти хатни ўқиб кўргач, аянчли бош чайқабди:
– Мен сени ҳақиқий дўстим деб юргандим, лекин бу 
ишингга умуман тушунмадим. Яхшиси, сендек дўстдан 
узоқроқ бўлганим маъқул!
Йигит дўстидан бу гапларни эшитиб, ҳайратга ту-
шибди, аммо ундан ҳеч қандай изоҳ талаб қилмасдан 
ортига қайтибди. Юра-юра бир дарёнинг бўйига етиб 
келибди. Соҳилда нафас ростлаш учун ўтирган чоғида 
дафъатан тўлқинлар оқизиб келаётган кичкина қизчага 
кўзи тушибди. Қизчанинг ортидан яна бир ёши каттароқ 
эркак ҳам сузиб келар, чамаси у қизчага етиб олиб, уни 
қутқармоқчи экан. Йигит шартта ўзини сувга ташлабди 
ва қизчани қирғоққа олиб чиқибди. Кейин ҳалиги эр-
какни ҳам сувдан тортиб олибди. Хайриятки, қизчага ва 
унинг отасига ҳеч бир зиён-заҳмат етмаган экан. Бироз-
дан сўнг қизча ҳушига келибди. Буни кўрган ҳалиги эр-
как қувониб кетибди:
– Бу менинг қизим бўлади, – дебди ҳалиги эркак мин-
натдорлик билан. – Сен унинг ҳаётини қутқариб қол-
динг. Мен сенинг олдингда қарздорман. Худо ҳаққи, сен 
мендан истаган нарсангни сўрашинг мумкин. Ҳар қан-
дай тилагингни бажо келтираман. 
Йигит индамасдан ёнидан маҳбубаси битган номани 
чиқариб унинг қўлига тутқазибди.
Қизчанинг отаси хатни ўқиб бўлгач, ранг-рўйи оқа-
риб кетибди. Ҳеч нарса демасдан шартта ўзини дарёга 
ташлаб, сувда оқиб кетибди. Йигит эса ҳеч нарсага ту-
шунмай анграйганича қолаверибди. 
Ўйлаб кўринг-чи, бу хатда нима ёзилган бўлиши 
мумкин?


189
«
100 жумбоқли ҳикоя
»
Тўқсон саккизинчи ҳикоя

Download 1,09 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   92   93   94   95   96   97   98   99   ...   102




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish