СОАТДАГИ СИР
Воқеа Россиянинг йирик шаҳарларидан бирида юз
берганди. Шаҳар чеккасидаги бир квартирада икки та-
лаба Таня ва Лена ижарада яшашарди. Кунларнинг би-
рида кечки пайт Танянинг астойдил пардоз қилаётгани-
ни кўрган Лена сўради:
79
«
100 жумбоқли ҳикоя
»
– Тушунарли, демак, ҳозир янги севгилинг билан уч-
рашувга чиқасан?
– Ҳа, – деди Таня лабларига дид билан лаббуёқ сурар-
кан. – Анчадан бери кўришмагандик. Аввал концертга
тушамиз, кейин бирор ресторанда овқатланамиз.
– Жуда кеч келаркансан-да? – сўради Лена хаёлчан-
лик билан.
– Ҳа, эшикни ичкаридан беркитмасанг ҳам бўлади, –
деди Таня кўзгудаги аксига боқиб. – Мен қачон қайти-
шимни аниқ айтолмайман. Жуда кеч қайтсам, уйқунгни
бузмаслик учун қўнғироқ тугмасини босиб ўтирмайман.
Ўзим сени безовта қилмасдан эшикни ўз калитим билан
очиб киравераман.
– Оқшом келмай қолишинг ҳам мумкинми?
– Аниқ бир нарса деёлмайман, – пардозида давом
этди Таня ва шўхчанлик билан кўз қисди. – Балким, кел-
масман?
Таня чиқиб кетгач, Лена бироз тамадди қилиб ол-
ди-да, уй юмушларини бажариб бўлгач, дарсларини
тайёрлади. Қайсидир китоб керак бўлганида дугона-
сининг хонасига кириб, унинг дарслигини олиб чиқ-
ди. Уй вазифаларини битиргач, китобни жойига қўйиш
учун дугонасининг хонасига кирди. Негадир ўзини хиёл
ҳорғин ҳис этди. Бироз дам олгиси келдию, дугонаси-
нинг каравотига ўзини ташлади. Негадир Танянинг кара-
воти ўзиникига нисбатан анча юмшоқ, ёқимли туйилди.
Шу заҳоти чироқни ўчирдию, уйқуга кетди.
Таня қайтиб келганида тун ярмидан оққанди. Дуго-
насини уйғотиб юбормаслик мақсадида эшикни секин
очиб, оёқ учида ўз хонасига кирди. Чироқни ҳам ёқиб
ўтирмай, каравотига ўзини ташлади. Уни романтик оқ-
шом таассуротлари ҳануз тарк этмаганди.
Володя билан танишганига икки ойча бўлди. Очиғи, у
билан шунчаки дўстона гаплашиб юраман, деб ўйлаган-
ди. Аммо муносабатлар чуқурлашиб кетди. Вазият шу
Рустам Жабборов
80
даражага бориб етдики, аввалги севгили Серёжага эъти-
бор ҳам қаратмай қўйди. Албатта, Серёжа бундан хабар
топиб, анча-мунча тўполон кўтарди. Бақирди-чақирди,
ҳатто Таняга таҳдид ҳам қилиб кўрди. Аммо, начора,
юракка буюриб бўлармиди? Янги муҳаббат унинг қал-
бидан эски ҳисларни сиқиб чиқарди... Тўғри-да, Воло-
дянинг олдида Серёжа ким бўпти? Володя жуда мада-
ниятли, ақлли, чиройли! Тагида «иномарка»си, шаҳар
марказида уч хонали квартираси бор. Серёжа-чи? Ғирт
жанжалкаш, қўпол, ароқхўр. Бунинг устига ғирт дарба-
дар. Бу квартирага ҳам илгари кўп келиб турарди, ҳатто
унга калитнинг бир нусхаси ҳам бериб қўйилган.
Лекин Лена Таняга қатъий талаб қўйди.
– Мен сенинг бу «дўст»ингдан жуда қўрқаман. Илти-
мос, у уйимизга келмасин. Ёки мен чиқиб кетайми?
Ҳарқалай Серёжа ҳам курашиш бефойдалигини анг-
ладими, чекинди. Мана, бир ҳафтадан бери телефон ҳам
қилмайди, қадами ҳам узилган...
Танянинг хаёлини кўчадан келаётган машина овози
бузди. Кўзларини катта-катта очган чоғида машина чи-
роғининг ўткир нурлари дераза тўғрисидаги девор со-
атига урилдию, Таня донг қотди. Ўрнидан сапчиб туриб,
чироқни ёқди. Даҳшат! Каравотининг тагида Ленанинг
қонга беланган жасади ётарди.
...Полиция шу куниёқ ишга киришди. Тергов ва су-
риштирув натижасида маълум бўлишича, Серёжа ўша
оқшом ярим кечаси қўлидаги калит билан квартирага
кирган, Танянинг хонасига кириб, каравот устида қотиб
ухлаётган қизни пичоқлаган, кейин жасадни каравот-
нинг тагига киритиб, ўзи ғойиб бўлганди. Албатта, қотил
ўз айбига яраша жазога тортилди.
Фақат биргина савол очиқ қолмоқда. Таня нега девор
соатига қараб қўрқиб кетди?
81
«
100 жумбоқли ҳикоя
»
Қирқ тўртинчи ҳикоя
Do'stlaringiz bilan baham: |