ОҚИЛОНА ЖАВОБ
Қадимда Шарқ мамлакатларидан бирида бир ғалати
подшоҳ ҳукмронлик қилганди. У вазирлар орасида ўтир-
ганида баъзида ишониш қийин бўлган бемаъни гапларни
айтиб қолар, сарой аъёнлари унинг бу феълини билишар,
аммо ҳеч ким унинг гапларига эътироз билдирмасди.
Кунларнинг бирида бу мамлакатга қўшни юрт шоҳи
ўз элчисини юборадиган бўлиб қолди. Бу хабарни эшит-
ган сарой аъёнлари саросимага тушиб қолишди. Ахир
элчи билан учрашув чоғида подшоҳ ўз одатига мувофиқ
тарзда бўлар-бўлмас гапларни айтаверса, элчи қандай
хаёлга бориши мумкин? Ундан ҳам ёмони, элчи под-
шоҳнинг телба-тескари гапларини ўз ҳукмдорига бориб
етказса нима бўлади? Ахир қўшни мамлакат шоҳи мана
шундай калтабин, аҳмоқ киши ҳукмронлик қилаётган
мамлакатга қўшин тортиб келса, бутун юртга қирғин
ёғилмайдими?
Сарой аъёнлари элчининг ташрифидан сал аввалроқ
йиғилишиб, подшоҳ учрашув давомида нима дема-
син, унинг гапларини оқилона талқин қилишга кели-
шиб олишди. Ниҳоят, саройга қўшни мамлакат элчиси
ташриф буюрди. Бутун сарой аҳли уни катта тантана би-
лан кутиб олди. Элчи шарафига дабдабали зиёфат ҳам
уюштирилди. Вазирлар агар подшоҳ «қовун тушириб»
қўядиган бўлса, унинг гапини «шарҳлаб» беришга ҳози-
ру нозир бўлиб туришарди.
Рустам Жабборов
76
Ниҳоят подшоҳ жим тураверишни ўзига лозим топ-
май, гап бошлади:
– Бир куни сарой ҳовлисига чиқиб турсам, осмондан
итнинг акиллагани эшитилиб қолса бўладими?
Элчи бу гапни эшитиб ҳайратда қолди. Ахир ҳеч за-
монда ит ҳам осмондан акилларканми? Унинг юзидаги
таажжуб ифодасини кўрган вазир, томоқ қириб, изоҳ
берди:
– Элчи жаноблари, бунинг ажабланадиган жойи йўқ.
Бу чиндан ҳам юз берганди. Биз ҳам подшоҳимизнинг
ёнларида тургандик ўша пайтда. Ростдан осмондан ит
акиллагани эшитилди. Қарасак, бир каттакон бургут
кичкина кучукваччани чангалига олиб учиб кетяпти. Ку-
чук эса унинг чангалидан қутулиш учун жон ҳайбатида
акиллаяпти. Подшоҳимиз ўша воқеани эсга олдилар.
Элчи бу гапга ишонч ҳосил қилди ва таом тановул
қилишга ўтди. Вазирлар ишқилиб подшоҳ яна битта бе-
маъни гап айтиб қолмасин-да, деган хавотирда унинг
оғзини пойлаб туришарди. Подшоҳ ул-бул еган бўлиб,
яна элчига юзланди.
– Бир куни қизиқ иш бўлди. Вазирларим билан овга
чиққандик. Узоқдан битта кийикни кўриб қолдим. Шарт-
та елкамдаги камонни қўлга олиб, унга қараб ўқ уздим.
Ўқ кийикнинг оёғидан кириб, қулоғидан чиқиб кетди.
Бу гапни эшитган элчи ҳам, вазирлар ҳам қотиб қо-
лишди. Бу қанақаси бўлди? Вазирлар ҳам танг аҳволда
қолишганди. Шоҳнинг гапига бирор ақлли изоҳ берил-
маса, элчи унинг ақли жойида эмас, деган хаёлда ўз юр-
тига қайтади. Бу эса яхшиликка олиб келмайди. Аммо
шоҳнинг вазирларидан бири бу гапни шу тариқа чи-
ройли изоҳлаб бердики, бу гал ҳам элчининг шубҳалари
ўз-ўзидан йўққа чиқди. Хайриятки, подшоҳ бошқа ҳеч
қандай алмойи-алжойи гапларни гапирмади. Элчи ҳам
шоҳнинг ақлу заковатига шубҳа қилмаган ҳолда ўз мам-
лакатига қайтиб кетди.
Вазир подшо айтган бу лофни қандай «шарҳлаган»?
77
«
100 жумбоқли ҳикоя
»
Қирқ иккинчи ҳикоя
Do'stlaringiz bilan baham: |