СОҚЧИНИНГ ТУШИ
Ўрта асрлар. Хуросон мулкининг чегара шаҳарлари-
дан бири. Ярим тун.
Шаҳар доруғаси қалъа деворига туташ қароргоҳида
қандайдир варағи титилиб кетган эски китобни ўқиб
ўтирарди. Шу аснода унинг эшиги журъатсиз чертил-
ди. Доруға китобдан бошини кўтармай, «киравер» дея
амр бергач, эшикдан ёшгина соқчининг ҳадикли юзи
кўринди.
– Аъло ҳазрат, сизга... бир нохуш хабарим бор.
Доруға шартта бошини китобдан кўтарди.
– Тинчликми? – сўради сергакланиб. – Ярим тунда
нега алаҳсираб юрибсан?
– Ҳозир қалъа девори устида ўтирган чоғимда кўзим
илиниб туш кўрибман. Жуда ёмон туш.
– Аллақандай туш учун мени безовта қиласанми? –
сўради доруға ғазабини ютишга уриниб.
– Аввал мени эшитинг, – ютинди соқчи. – Болалигим-
дан бери нима туш кўрган бўлсам, ҳаммаси ўнгидан кел-
ган. Шу сабабли мени эшитинг, тақсир. Бу жуда муҳим.
– Хўш, тушингда нима кўрдинг? – истеҳзоли илжайди
қалъа бошлиғи.
– Кўчманчилар шаҳримизга қараб от чоптириб ке-
лишаётганмиш. Улар минг нафардан кўпроқ, ҳаммаси
отлиқ, тиш-тирноғигача қуролланган. Улар тонгга яқин
қалъага етиб келишади. Улар айнан шу тарафдан ке-
лишяпти. Шаҳардаги барча қуролли аскарларни ҳимоя-
га чорламасак, улар қалъани забт этиши ҳеч гапмас.
Доруға аввалига соқчининг ҳовлиқмаларидан жаҳли
чиқди. Кейин эса ўйланиб қолди. Ахир тушда воқеалар
бежиз рўй бермайди. Қолаверса, соқчи йигит ўзи айтиб
турибди – ҳамма туши ўнгидан келармиш.
– Борди-ю, тушинг ўнгидан келмаса-чи? – сўради кўз-
ларини қисиб.
Рустам Жабборов
56
– Тақсир, мен тушларимга ишонаман, улар ҳеч қачон
мени алдамаган. Кўрасиз, тонг саҳарда кўчманчилар
шаҳарга етиб келишади.
Доруға шу заҳоти шаҳарнинг турли ҳудудларидаги
ҳарбийларга одам юборди. Бир соат ичида шаҳардаги
барча қуролли аскарлар жамулжам бўлди. Улар уч минг
кишидан ортди. Барча камончилар қалъа девори устида
саф тортишди. Отлиқлар эса дарвоза оғзида шай бўлиб
туришарди. Бироқ, ҳадеганда душман кўринмасди.
«Агар соқчи алдаган бўлса, уни қатл этаман, – ўйла-
ди доруға. – Шу муштдек боланинг гапига кириб, шунча
тайёргарлик кўрибман-а!»
Шу пайт узоқдан чанг кўтарилди. Девор тепасидаги
жангчилар пастга хабар беришди. Ҳамма дарҳол ишга
киришди.
Кўчманчилар қўшини яқинлашиши билан, камон-
чилар аёвсиз ўқ ёғдира бошлашди. Бундай ҳозирлик-
ни кутмаган босқинчилар довдираб қолишди. Ҳали
улар ўзларини ўнгламай туриб, қалъа девори очил-
ди-да, ўзларидан уч баравар кўп қўшин уларнинг устига
ёпирилди.
Босқинчилар жуда катта талафот билан ортга чеки-
нишга мажбур бўлишди. Мудофаачилар орасидан эса ўн
чоғли ярадорни айтмаганда, деярли бирор талафот йўқ
эди. Хуллас, хавф тўла-тўкис бартараф этилганди.
Доруға кечаси кароматли туш кўрган соқчи йигитни
ҳузурига чорлади.
– Сен бизни жуда катта хатардан асраб қолдинг, –
деди доруға кулимсираб. – Бу ишинг учун сен ҳар қан-
дай мукофотга лойиқсан.
Шундай дея у шаҳар ғазначисини чақириб, соқчига
уч йиллик маоши миқдорида мукофот беришни буюр-
ди. Соқчи қуллуқ айтиб чиқиб кетмоқчи бўлганида, до-
руға уни тўхтатди:
– Шошма, ҳали бу ҳаммаси эмас. Сен бир ой ҳибсга
маҳкум этиласан, – шундай дея у сарбозларига буюрди.
– Уни ҳозироқ зиндонга ташланг.
57
«
100 жумбоқли ҳикоя
»
Соқчини шу онда қўлини ортига қайириб олиб ке-
тишди.
Ўйлаб кўринг-чи, доруға соқчини нима сабабдан жа-
золаган?
Ўттиз биринчи ҳикоя
Do'stlaringiz bilan baham: |