Жабборов, Рустам 100 жумбоқли ҳикоя / Рустам Жабборов. Тошкент: Янги



Download 1,09 Mb.
Pdf ko'rish
bet27/102
Sana24.02.2022
Hajmi1,09 Mb.
#217404
1   ...   23   24   25   26   27   28   29   30   ...   102
Bog'liq
Yuz-jumboq -new

РЕКЛАМА БАННЕРИДАГИ ХАТО
Американинг нуфузли фармацевтик компаниялари-
дан бири ўз маҳсулотларини бутун дунёга тарқатар ва 
бундан катта даромад оларди. Компания фойда олиш-
нинг турли йўлларини амалда синаб кўрарди. Унинг 
раҳбарлари кўплаб мамлакатларда ваколатхоналарини 
очишган, жойларда маҳсулотлар сотилишини мунтазам 
назорат қилиб боришарди. 
Шунингдек, компания раҳбарлари ўз даромадлари-
нинг катта қисмини рекламага ажратишарди. Шу боис, 
бу компаниянинг маҳсулотларига талаб ҳар доим катта 
бўларди. Компания ҳар гал матбуот, радио, телевидение, 
жамоат жойлари ва транспорт воситаларида ўз рек-
ламаларини тарқатишарди. Вақти-вақти билан рекла-
ма роликлари ва баннерларни ўзгартириб туришар ва 
бунинг учун мутахассислар билан бамаслаҳат иш олиб 
боришарди. Энг яхши ролик ва баннер учун танловлар 
ҳам ўтказишарди. 
Кунларнинг бирида компаниянинг реклама агентла-
ри янги баннер лойиҳасини тасдиқлатиш учун раҳбарга 


Рустам Жабборов
50
олиб киришди. Унда шамоллашга қарши дори воситаси-
нинг рекламаси кетма-кетликдаги учта фотосуратда акс 
этганда. Биринчи лавҳада каравот ётиб, қалин шарфга 
ўралганча аксираётган одам, иккинчисида ўша одам-
нинг тегишли дори воситасининг ичаётгани, учинчи-
сида эса унинг соғайиб, табассум билан ўрнидан туриб 
кетаётгани тасвирланганди.
Тан олиш керакки, лавҳалар жуда ёрқин ва ишонар-
ли эди. Лойиҳа тасдиқдан ўтгач, бу баннерни барча 
мамлакатлар бўйлаб тарқатишга ва гавжум жойлар-
га ўрнатишга қарор қилинди. Шу тариқа, баннер Ер 
юзидаги ўнлаб мамлакатларда миллионлаб нусхалар-
да тарқатилди ва гавжум жойларга ўрнатиб чиқилди. 
Ушбу баннердаги суратлар дори қутисида ҳам акс эт-
тирилди. 
Компания тез-тез реклама натижалари бўйича мо-
ниторинг ўтказиб турарди. Натижалар таҳлил қилинар, 
қандайдир камчилик аниқланса, у дарҳол бартараф 
этиларди. Компания йиғилишида реклама ва оммавий 
алоқалар бўлими бошлиғининг ҳисоботини тинглашди.
– Мазкур реклама баннери 87 мамлакатда уч ярим 
миллион нусхада тарқатилди. Мингга яқин шаҳарнинг 
гавжум нуқталарида ўрнатиб чиқдик. Ушбу реклама 
маҳсулотларимиз савдосига бир мунча ўзгариш ясаган. 
Олтмишдан ошиқ давлатда ушбу дорига бўлган талаб 
сезиларли даражада ошган. Аммо айрим давлатларда 
рекламадан сўнг ушбу дорига талаб тушунарсиз тарзда 
пасайиб кетган. Ҳатто айрим давлатларда дорихона-
лардан бу дорини умуман сўрамай қўйишган.
– Айнан қайси мамлакатлар? Аниқроқ гапиринг, – бе-
тоқатланди компания раҳбари.
– Масалан, Миср, Қувайт, Сурия, Эрон, Ливия, Ироқ, 
Покистон, Иордания, Баҳрайн, Қатар, Жазоир, Марокаш, 
Тунис, Бирлашган Араб Амирликлари, Саудия Арабисто-
ни, Ливан, Мавритания, Судан, Яман, Уммон....


51
«
100 жумбоқли ҳикоя
»
– Шошманг, шошманг... – компания раҳбари бирдан 
сергакланди. – Нега айнан мусулмон мамлакатларда? 
Бошқа мамлакатларда аҳвол қанақа?
– Европада, Америкада, Осиёнинг бир қатор мамла-
катларида дори савдосида бирор муаммо йўқ, – рекла-
ма бўлими бошлиғи хиёл тараддудланди. 
– Нега, нега айнан мусулмон мамлакатларида бу до-
рининг савдоси тушиб кетди? Дори таркибида ислом 
динида тақиқланган моддалар қўшилмаганми?
– Йўқ, – деди компания мутахассисларидан бири. – 
Бу дори аввал ушбу мамлакатларда яхши сотиларди. 
Айнан шу баннер тарқатилгач, ўз-ўзидан савдо ҳажми 
тушиб кетди. 
– Нега ахир? – бўғилди компания раҳбари. – Қа-
нақадир сабаб бўлиши керак-ку? Ўрганинглар, бир кун 
муҳлат, сабабини сўраб-суриштириб менга етказинглар, 
тамом-вассалом.
Шу кунинг ўзидан вазиятга ойдинлик киритилди. 
Компания раҳбарияти реклама баннеридаги жиддий 
хатоликни тузатгач, яна ушбу мамлакатларда мазкур 
дори воситасига талаб ўзгара бошлади. 
Айтинг-чи, бу ерда қандай хатога йўл қўйилган? 
Йигирма саккинчи ҳикоя

Download 1,09 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   23   24   25   26   27   28   29   30   ...   102




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish