Й. Турсунов меҳнат ҳУҚУҚИ



Download 1,99 Mb.
Pdf ko'rish
bet29/103
Sana16.06.2022
Hajmi1,99 Mb.
#678101
1   ...   25   26   27   28   29   30   31   32   ...   103
Bog'liq
@iBooks Bot myehnat huquqi

Қаранг
: Макроиндикаторы. Итоги 9 месяцев 2000 года. «Банковские ведомости», 2000 
г., № 48. 
2
Қаранг
: С. Ганиева. Проблемы занятости населения в Узбекистане, «Банковские ведомо-
сти», 1997 й. 51-сон. Ю. Галимов. Экономика слова женского рода, «Частная собствен-
ность» ҳафтаномаси, 1999 й., 10-сон. 
29
Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2001 йил, № 7. 



фуқароларнинг 
меҳнат 
ташаббусини 
қўллаб-қувватлаш, 
меҳнаткашларга иш билан банд бўлиш, меҳнат қилиш ва ҳаёт кечиришида 
муносиб шароитларни таъминлайдиган серунум ва ижодий меҳнат қилиш 
қобилиятини ривожлантиришга кўмаклашиш ҳамда уни рағбатлантириш; 

меҳнатнинг ихтиёрийлиги; 

иш билан таъминлашда ижтимоий кафолатлар бериш ва аҳолини 
ишсизликдан муҳофаза қилишни таъминлаш; 

барқарор иш қидириб алоҳида қийинчиликка дуч келаётган 
одамларни иш билан таъминлашда ёрдам берувчи махсус чора-
тадбирларни амалга ошириш; 

иш билан таъминлаш соҳасидаги тадбирларни иқтисодий ва 
ижтимоий сиёсатнинг бошқа йўналишлари билан, шу жумладан, ижти-
моий таъминот, давлат даромадларини ошириш ва тақсимлаш, пулнинг 
қадрсизланиши олдини олиш билан мувофиқлаштириш; 

аҳолини иш билан таъминлаш чора-тадбирларини ишлаб чиқиш 
амалга ошириш ва уларнинг бажарилишини назорат қилишда касаба уюш-
малари, тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш структуралари, давлат 
бошқарув органлари билан ҳамкорлик қилиш; 

иш билан таъминлаш муаммоларини ҳал этиш пайтида мамлакат 
ичида ва давлатлараро ҳамкорлик қилиш кабилар киритилган. 
Бандлик ва аҳолини иш билан таъминлаш масалаларини аниқ тартибга солиш, 
унинг муайян иқтисодий, ҳуқуқий, ташкилий шарт-шароитлар яратилиши билан 
боғлиқ жиҳатлари кундалик қонун ҳужжатлари билан, энг аввало, Ўзбекистон Рес-
публикасининг 1998 йил 1 майда қабул қилинган «Аҳолини иш билан таъминлаш 
тўғрисида»ги Қонун билан тартибга солинади. 
«Аҳолини иш билан таъминлаш тўғрисида»ги Қонуннинг 1-бўлими, 
«Умумий қоидалар» қисмида бандликка оид муносабатлардаги асосий ту-
шунчаларга, ушбу муносабатда қатнашувчи субъектларга расмий таъриф 
берилади. Ушбу Қонуннинг 2-моддасига кўра: «Иш билан таъминлаш 
ёки бандлик деганда, фуқароларнинг қонун-ҳужжатларига зид кел-
майдиган, ўз шахсий ва ижтимоий эҳтиёжларини қондириш билан 
боғлиқ бўлган, уларга иш ҳақи (меҳнат даромади) келтирадиган фаоли-
яти» тушунилади. Бунда фуқароларга ўзларининг унумли ва самарали 
меҳнат қилиш қобилиятини эркин, мустақил тасарруф қилиш ҳуқуқи 
берилганлиги, улар қонун-ҳужжатлари билан тақиқланмаган ҳар қандай 
фаолият билан шуғулланишда мутлақ ҳуқуқларга эгадирлар. 
Мажбурий меҳнат, яъни бирон-бир жазони қўллаш таҳдиди билан 
иш бажаришга мажбур қилиш қонунда бевосита кўрсатиб қўйилган 
ҳоллардан ташқари қатъиян тақиқланади. 
Қуйидагилар иш билан таъминланган ҳисобланади: 


а) ёлланиб ишлаётган (тўлиқсиз, вақтинчалик ишларда ишлаётган) 
фуқаролар; 
б) бетоблиги, меҳнат таътили, касбга ўқиш, ишлаб чиқариш тўхта-
тиб қўйилганлиги сабабли иш жойи сақлангани ҳолда иш жойида бўл-
маган ходимлар; 
в) якка тадбиркорлар, деҳқон-фермер хўжалиги аъзолари, уларнинг 
ишда қатнашаётган оила аъзолари; 
г) ҳарбий хизматчилар; 
д) талаба ва ўқувчилар; 
е) жамоат бирлашмалари ва диний муассасаларда ишлаётган 
фуқаролар. 
Шунингдек, фуқаролик-ҳуқуқий шартномалар асосида ишлаётган-
лар, муайян лавозимга сайланиш ёки тайинланиш асосида меҳнат 
қилувчи фуқаролар ҳам иш билан банд аҳоли саналади. 
Фуқароларнинг бандлик соҳасидаги ҳуқуқий статусида иш жойи ва 
турини эркин танлаш ҳуқуқи етакчи ўрин тутади. «Аҳолини иш билан 
таъминлаш тўғрисида»ги Қонуннинг 10-моддасига мувофиқ: «Ҳар ким 
иш берувчига бевосита мурожаат қилиш ёки меҳнат органларининг бе-
пул воситатачилиги орқали иш жойини эркин танлаш ҳуқуқига эга». 
Ҳар икки ҳолда ҳам бу ҳуқуқ эркин, ихтиёрий тарзда меҳнат шартнома-
си тузиш йўли билан рўёбга чиқарилади. 
Қонунчилигимиз илк бора фуқароларнинг чет элларда касбий фао-
лият билан шуғулланиш ҳуқуқларини расман этироф этди. Аҳолини иш 
билан таъминлаш тўғрисида»ги Қонуннинг 13-моддасида айтилишича: 
«Ўзбекистон Республикаси фуқаролари Ўзбекистон Республикаси ҳуду-
дидан ташқарида меҳнат фаолияти билан шуғулланиш, мустақил иш 
қидириш ва ишга жойлашиш ҳуқуқига эга». 
Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг мамлакат ташқариси-
даги ҳамда чет эл фуқароларининг Ўзбекистон Республикасидаги 
меҳнат фаолияти қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга 
оширилади
30.
Фуқароларнинг, шу жумладан, чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган 
шахсларнинг меҳнат бозорида иш билан таъминланиши соҳасидаги ҳуқуқлари 
кафолатларидан бири «Аҳолини иш билан таъминлаш тўғрисидаги» Қонуннинг 
14-моддасида кўрсатилганидек: «Меҳнат бўлимларининг ҳамда улар мансабдор 
30
Қаранг
: Халқаро Меҳнат Ташкилотининг «Миграция масалаларидаги суиистеъмоллар, ми-
грант меҳнаткашларга иш сўраб мурожаат қилиш ва имкониятларни тенг ҳажмда яратиш 
тўғрисида»ги 1975 йилда қабул қилинган 143-конвенцияси.
Ўзбекистон Республикаси 
Вазирлар Маҳкамаси томонидан 1995 йил 19 октябрдаги 408-сонли қарор билан тас-
диқланган «Хорижий ишчи кучларни жалб қилиш ва улардан фойдаланиш тўғрисида»ги Ни-
зом. Ўзбекистон ҳукумати қарорлари тўплами, 1995, 10-сон, 41-модда. 


шахсларининг хатти-ҳаракатлари (қарорлари) устидан бўйсуниш бўйича юқори 
органга ёки мансабдор шахсга ёхуд бевосита судга шикоят қилиши мум-
кин»лигидан иборатдир. 
Фуқаро меҳнат бўлимлари томонидан ишга юборилган корхона у билан меҳнат 
шартномаси тузишдан бош тортган ҳолларда меҳнат органига ёки бевосита судга 
мурожаат қилиши мумкинлиги ҳам ана шундай кафолатлардан биридир. 
2-§. Ходимларни корхоналардан бўшатилиши ва унинг ҳуқуқий
тартибга солиниши 
 
Фан ва техника тараққиёти, илмий ютуқларни ишлаб чиқарилишга 
жорий этилиши, янги техника ва технологияларни қўлланилиши туфай-
ли, шунингдек ишлаб чиқаришни ташкил этиш ва бошқаришни такомил-
лаштириш натижасида, меҳнат бозорида юз берадиган ўзгаришлар оқиба-
тида корхоналарда ходимлар штатларини қисқартириш, сонини қисқарти-
риш зарурати юзага келади. Корхона ишлаб чиқариши жамиятдаги 
иқтисодий нобарқарорлик, товарлар ва хизматлар бозоридаги ноқулай 
коньюктура натижасида ҳам иш берувчи ишлаб чиқаришни қисқарти-
ришга, ходимлар сонини камайтиришга мажбур бўлиши мумкин. 
Шунга кўра ходимларни бўшатиш деганда, юқоридаги сабабларга кўра 
корхонада «ортиқча» бўлиб қолган ходимларни ишдан озод қилиш (бўша-
тиш) тушунилади. Бироқ, бундай ҳолларда меҳнат қонунчилиги иш бе-
рувчи зиммасига қўшимча мажбуриятлар юклаб, ишдан бўшатилиши кути-
лаётган ходимларга қўшимча кафолатлар беради. 
Ўзбекистон Республикасининг «Аҳолини иш билан таъминлаш тўғри-
сида»ги Қонунининг 25-моддасида айтилишича:
«Меҳнат шартномаси: 

ходим янги меҳнат шартлари асосида ишлашни давом эттиришни 
рад этганлиги сабабли; 

технологиядаги, ишлаб чиқариш ва меҳнатни ташкил этишдаги ўз-
гаришлар, ходимлар сони (штати) ёки иш хусусиятини, ўзгаришга олиб 
келган ишлар ҳажмининг қисқарганлиги ёхуд корхонанинг тугатилган-
лиги сабабли; 

ходимнинг малакаси етарли бўлмаганлиги ёки соғлиги ҳолатига 
кўра бажараётган ишга нолойиқлиги сабабли; 

шу ишни илгари бажариб келган ходим ишга тикланиши сабабли 
бекор қилинган ҳолларда иш қидириш давомида икки ойдан ортиқ бўл-
маган давр мобайнида ходимларнинг ўртача ойлик иш ҳақи сақланиб 
қолади, бунда ходимга тўланган бир ойлик ишдан бўшатиш нафақаси 
ҳам қўшиб ҳисобга олинади». 


Агар ишдан бўшатиб олинаётган ходим меҳнат шартномаси бекор 
қилинган кундан эътиборан ўн кун ичида маҳаллий меҳнат органига иш 
сўраб мурожаат қилган ва рўйхатга олинган бўлса, маҳаллий меҳнат ор-
гани берган маълумотномага кўра учинчи ой учун ҳам олдинги иш 
жойидан ўртача иш ҳақи олиш ҳуқуқига эга. 
Корхона тугатилганида (шу жумладан, банкрот бўлган деб эътироф 
этилиши туфайли тугатилиши) ишдан бўшатиб олинаётган ходимларга 
ушбу тугатилаётган корхонанинг ҳуқуқий ворислари томонидан
ҳуқуқий ворислари бўлмагани тақдирда эса, маҳаллий меҳнат органи 
томонидан юқоридаги кафолатлар берилиши керак бўлади. 
Юқорида санаб ўтилган ҳолларда (корхона ёпилишидан ташқари) 
иш берувчи бўшатиб олинаётган ходимни ушбу корхонада бошқа ишга 
ўтказиш (бошқа касб, лавозимга), уни янги касбга ўргатиши мумкин. 
Ишдан бўшатиб олинган ходимларга ишдан бўшатилган куни ишдан 
бўшатиш нафақаси тўланади. 
Давлат органларида амалга оширилган штатлар қисқартирилиши туфайли 
ишдан бўшатилаётган давлат хизматчиларига тегишли мансабларига тенг 
бошқа лавозим бошқа давлат органларида берилади. Бунинг иложи 
бўлмаганида эса, улар мансаб маошлари сақланиб қолган ҳолда янги 
касбга ўргатилади. 
Айрим тоифадаги ходимларни (ҳомиладор ва уч ёшгача боласи бор 
аёллар, 18 ёшга тўлмаган шахслар ходимлар вакиллик органларига сай-
ланган шахслар, депутатлар ва бошқалар) ишдан бўшатиб олиш пайтида 
қўшимча кафолатлар белгиланган бўлим, улар ҳақида тегишли бобда 
батафсил сўз юритилади. 

Download 1,99 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   25   26   27   28   29   30   31   32   ...   103




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish