Й. Турсунов меҳнат ҳУҚУҚИ


-§. Аҳолини иш билан таъминлашга оид тадбирларда



Download 1,99 Mb.
Pdf ko'rish
bet32/103
Sana16.06.2022
Hajmi1,99 Mb.
#678101
1   ...   28   29   30   31   32   33   34   35   ...   103
Bog'liq
@iBooks Bot myehnat huquqi

5-§. Аҳолини иш билан таъминлашга оид тадбирларда
иш берувчилар, касаба уюшмалари ва ходимларнинг бошқа
вакиллик органлари иштироки 
 
Аҳолини иш билан таъминлаш фаолиятида иш берувчилар бевосита 
иштирок этадилар ва унинг энг асосий йўналиши – янги корхоналар 
ташкил этилиши – мавжудларини замонавий техника-технологиялар 
билан жиҳозлангани ҳолда реконструкция қилиниши, кенгайтирилиши 
бўлиб, унинг натижасида қўшимча иш жойлари вужудга келтирилади 
ҳамда шу йўл билан аҳолининг иш билан бандлик даражаси ортишига 
амалий ҳисса қўшилади. Мамлакатимизда тадбиркорликни қўллаб-
қувватлаш ва рағбатлантиришга қаратилган давлат сиёсатининг асосий 
мақсадларидан бири ҳам иш берувчилар сонини кўпайтириш йўли би-
лан қўшимча иш жойлари барпо этилишига қаратилган. 
Иш берувчи томонидан меҳнат шартномаси (контракти) шартларини 
оғишмай бажаришининг ўзи меҳнат муносабатлари барқарорлигини 
таъминловчи, ходимлар қўнимсизлигининг олдини олувчи ва шу орқали 
аҳолини иш билан таъминланишига кўмаклашувчи муҳим омиллардан 
бири саналади. 
Ўзбекистон Республикаси «Аҳолини иш билан таъминлаш тўғриси-
да»ги Қонунининг 18-моддасида аҳолини иш билан таъминлаш соҳаси-
даги давлат сиёсатини амалга оширишда иш берувчилар иштирокининг 
асосий йўналишлари, шакллари ва вазифалари белгилаб берилган.
Мазкур моддага кўра: 
34
Қаранг
: Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 1999 йил 7 январда 588-
тартиб рақами билан давлат рўйхатига олинган «Алоҳида асосларга кўра меҳнат шартно-
маси бекор қилинганда ишдан бўшатилган ходимларга муддатидан олдин пенсия тайин-
лаш тартиби тўғрисида»ги Йўриқнома.



меҳнатга оид муносабатларни тартибга солувчи шартнома ва ке-
лишувлар шартларини бажариш; 

ходимларни касбга тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг мала-
касини ошириш учун шароит яратиш; 

иш билан таъминлашга кўмаклашувчи давлат жамғармасига моли-
явий ажратмалар ўтказиш; 

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан бел-
гиланадиган тартибда миқдорини маҳаллий давлат ҳокимияти органла-
ри белгилайдиган иш жойларига ушбу Қонуннинг 7-моддасида кўрса-
тилган фуқароларни ишга жойлаштириш
35

Бўш иш жойлари (вакант лавозимлар) бор-йўқлиги тўғрисидаги маълу-
мотларни ҳар ойда, мўлжалланаётган ишдан озод қилишлар тўғрисида ҳар 
бир ходимнинг касби, мутахассислиги, малакаси ва меҳнат ҳақи миқдорини 
кўрсатиб ахборотларни олдиндан (икки ой аввал) маҳаллий меҳнат ор-
ганларига тақдим қилиш
36
кабилар орқали кўмаклашадилар. 
Бўш иш жойлари, мўлжалланаётган ходимларни ишдан бўшатиб 
олиш ҳақида ўз вақтида ахборотлар тақдим этмаганлиги, ижтимоий 
ҳимояга муҳтож бўлган шахслар учун иш жойларини яратмаганлик, 
бўш иш жойлари ҳақидаги ахборотларни яширганлик ёки нотўғри ахбо-
рот берганлик учун, шунингдек иш билан таъминлашга кўмаклашувчи 
давлат жамғармасига маблағлар ажратмаганлиги учун корхонага нисба-
тан молиявий санкциялар қўллаш, корхона мансабдор шахсларни эса те-
гишли ҳуқуқий (маъмурий, жиноий) жавобгарликларга тортиш назарда 
тутилган. 
Ижтимоий ҳимояга муҳтож шахсларнинг иш жойларини қисқартириш 
ёки тугатиш пайтида иш берувчи зиммасига бир қатор қўшимча мажбури-
ятлар юклатилган. Меҳнат қонунчилиги аҳолини иш билан таъминлаш 
соҳасида маҳаллий меҳнат бўлимлари билан яқиндан ҳамкорлик қилади-
ган иш берувчилар учун бир қатор имтиёзларни белгилаш йўли билан 
уларни рағбатлантирувчи чораларни назарда тутган. Жумладан, қуйидаги 
енгилликлар берилиши кўзда тутилган: 
35
Қаранг
: «Ижтимоий ҳимояга муҳтож шахсларни ишга жойлаштириш учун иш жойлари-
ни энг кам миқдорини белгилаш тартиби тўғрисидаги Низом ва Аҳолини иш билан 
таъминлаш тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузганлик учун жарималар солиш тартиби 
тўғрисидаги Низомни тасдиқлаш ҳақида» 1998 йил 1 декабрдаги 504-сон қарори.
36
Қаранг
: Ўзбекистон Республикаси Меҳнат Кодексининг 102-моддаси Т., «Адолат», 
1999. Шунингдек қаранг, Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 1999 йил 
22 декабрда 858-тартиб рақами билан давлат руйхатига олинган «Меҳнат органларига бўш 
иш жойлари (вакант лавозимлар)нинг мавжудлиги тўғрисида маълумотларни ва бўшати-
лиши мўлжалланаётган ходимлар ҳақида ахборот тақдим қилиш тартиби тўғрисида Ни-
зом». 


1) ишловчилари умумий сонининг камида 50% ногиронлар, 1941-1945 йил-
лардаги уруш қатнашчилари ва меҳнат фронти фахрийлари, камида 75%ни ўрта 
мактаблар ва ҳунар-техника билим юртлари ўқувчилари ташкил этадиган юри-
дик шахслар даромад (фойда) солиғидан (Ўзбекистон Солиқ Кодексининг 31-
моддаси) ишловчиларнинг умумий сони 50%дан ортиғи ногиронлар бўлган кор-
хоналар қўшилган қиймат солиғи тўлашдан, мол-мулк солиғидан ва бошқа бир 
қатор солиқлардан озод қилинадилар. 
Ишловчиларнинг умумий сони уч фоиздан кўпроғини ногиронлар 
ташкил этадиган юридик шахслар учун даромад (фойда) солиғи сумма-
си қуйидаги тарзда, белгиланган нормадан ортиқча ишга жойлашти-
рилган ногиронларнинг ҳар бир фоизига даромад (фойда) солиғи 1%га 
камайтирилади. (Ўзбекистон Республикаси Солиқ Кодексининг 32-
моддаси)
37

2)
иш берувчилар маҳаллий меҳнат органларидан меҳнат бозори-
нинг аҳволи ҳақида бепул ахборотлар олишлари мумкин; 
3)
маҳаллий меҳнат органлари ишдан озод қилинган ходимлар учун 
қўшимча иш жойлари яратиш учун белгиланган нормадан ортиқча 
сарфланган маблағларнинг ишга жойлаштиришга кўмаклашиш давлат 
жамғармаси ҳисобидан, маҳаллий бюджет ҳисобидан қоплаб берилиши 
мумкин
38

4)
иш берувчи меҳнат органларининг, бу органлар мансабдор шах-
сларни ғайриқонуний хатти-ҳаракатлари (қарорлари) устидан белгиланган 
тартибда шикоят қилишга ҳақли. 
Иш билан таъминлаш муаммоларини ҳал этилишида иш берувчилар билан 
бир қаторда касаба уюшмалари ва ходимларнинг бошқа вакиллик органлари ҳам 
фаол иштирок этадилар. Ушбу фаолиятда улар иштироки шакллари Ўзбекистон 
Республикасининг «Касаба уюшмалари, уларнинг ҳуқуқлари ва фаолиятининг ка-
фолатлари тўғрисида»ги, «Аҳолини иш билан таъминлаш тўғрисида»ги ва бошқа 
бир қатор қонун ҳужжатларида назарда тутилган. 
Жумладан, «Аҳолини иш билан таъминлаш тўғрисида»ги Қонуннинг 19-
моддасида айтилишича: «Касаба уюшмалари ва ходимларнинг бошқа вакиллик ор-
ганлари қуйидаги ҳуқуқларга эга: 

аҳолини иш билан таъминлаш соҳасидаги давлат сиёсати масалала-
ри бўйича Ўзбекистон Республикасининг қонунлари ва маҳаллий давлат 
ҳокимияти органларининг қарорларини ишлаб чиқиш ҳамда амалга оши-
ришда иштирок этиш; 
37

Download 1,99 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   28   29   30   31   32   33   34   35   ...   103




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish