Ж игар хирургик касалликлари анатомо-физиологик хусусиятлари



Download 0,52 Mb.
Pdf ko'rish
bet3/4
Sana18.07.2022
Hajmi0,52 Mb.
#822969
1   2   3   4
Bog'liq
840099 (2)

Ж
ИГАР АБСЦЕССЛАРИ
 
Жигар абсцесслари, кейинги йилларда таъсир доираси кенг бўлган
антибиотикларнинг тиббиётда кенг қўлланилиши оқибатида бир мунча кам 
учрайдиган касаллик бўлиб қолди. Бугунги кунда бу касалликни 
кўпайтирувчи омиллар: жадал кимёвий муолажа, қандли диабетнинг 


320 
асоратланиши, ўзга аъзоларни кўчириб ўтказиш ва ВИЧ-инфекция сабабли 
иммунитетнинг пасайиб кетиши, бу асорат сонининг янада ўсишига олиб 
келади. Жигар абсцесслари, юқорига кўтарилувчи билиар инфекция 
таъсирида, инфекциянинг портал веноз система бўйлаб гематоген тарқалиши 
ёки сепсисда жигар артерияси орқали тарқалиши, инфекциянинг қорин 
бўшлиғи аъзоларининг яллиғланиш касалликларида тўғридан - тўғри 
тарқалиши, шунингдек жигарнинг жароҳатланишлари натижасида пайдо 
бўлади. Кўпчилик ҳолларда жигар абсцесслари, ўт тош касаллигида ёки 
жигардан ташқаридаги ўт йўллари саратонининг парчаланишида аксарият 
оғир кечувчи йирингли холангитнинг асорати сифатида ривожланади. Бошқа 
сабабларидан: деструктив аппендицит, чамбар ичак дивертикулити, 
носпецифик ярали колит, амёбали дизентериялар асорати бўлган сепсис ёки 
пилефлебит ҳисобланади. 
Жигар абсцесслари ёлғиз ҳолда бўлиши мумкин, бироқ аксарият ҳолларда 
кўп сонли абсцесслар учрайди. Якка абсцесс кўпинча ўнг бўлакда жойлашади. 
Абсцессларда бактериологик текширув натижасида бактериал флорани 
тахминан 50% ҳолларда топадилар. Сепсисда аксарият ҳолларда тилларанг 
стафилококк, гемолитик стрептококк аниқланади. Билиар абсцессларида, 
аксарият ичак таёқчаси ёки аралаш флорани аниқлайдилар. Сўнгги йилларда 
анаэроб флорага катта аҳамият берилмоқда. Уни бактерияларни махсус 
муҳитга эккандагина топиш мумкин бўлади.
Жигар абсцесси ҳамиша иккиламчи касаллик ҳисобланиб, касалликнинг 
асосий клиник белгилари замирида: тана ҳароратининг гектик табиат эга 
бўлиши, эт жунжикиши, қалтираш, ҳаддан ташқари кўп терлаш, кўнгил 
айниши пайдо бўлади, иштаҳа пасаяди. Оғриқ эса, бу хасталикда кечиккан 
симптом бўлиб ҳисобланади ва аксарият йирик ёлғиз абсцессларда учрайди. 
Бу ҳолда кўпинча жигар катталашади, пайпасланганда жигарда оғриқ пайдо 
бўлади ва баъзан тери қопламлари ва кўз оқлиғи (склералар) нинг сарғайиши 
кузатилади. Қон таҳлилида – юқори лейкоцитоз, лейкоцитар формуланинг 
чапга силжиши, анемияга хос белгилар кузатилади. Қон экмасида тахминан 
30% ҳолларда, касаллик қўзғатувчи бактериялар топилади ва аксарият 
ҳолларда асосий сабабчи - септик ҳолат бўлади.
Қорин бўшлиғи аъзолари рентгеноскопиясида диафрагманинг ўнг 
гумбазини одатдан ташқари юқорига кўтарилганлиги ва харакатчанлигининг 
чекланиши аниқланади, плеврал синусда реактив тарзда суюқлик йиғилиши 
мумкин. Газ ҳосил қиладиган флора абсцессга сабаб бўлса, жигар сояси 
тасвирида суюқлик сатҳи аниқланиши мумкин, баъзан эса жигар 
чегараларининг деформацияси аниқланади.
Диагностикасида жигарни ультратовуш ёрдамида текшириш, компьютер 
ва рентген томографияси ўтказиш, зарурат бўлганда эса ангиография,


321 
жигарни радиоизотоп техниций билан сканерлаш диагнозни аниқлашда ёрдам 
беради. Антибиотиклар билан даволаш микрофлорани сезувчанлигига 
мувофиқ тарзда олиб борилади. Жигарда антибиотикнинг кўпроқ 
концентрациясини вужудга келтириш учун жигар артериясига ёки 
облитерацияланган киндик венасига, у ажратилиб буж ёрдамида тиклангандан 
сўнг қўйиган катетер орқали муолажа ўтказилади. Якка ҳолдаги катта ёки бир 
неча йирик абсцессларни операция усулида даволанади, абсцесс очилади ва 
бўшлиқ дренажланади. Кўп сонли абсцессларда, бўшлиқни рентгеноскопия, 
компъютер томография ёки ультратовуш текшируви назорати остида тери 
орқали дренажлаш, даволашнинг кам инвазивли ва самарали усуллариданб 
ҳисобланади. Жигар абсцесси асоратларига сепсис, диафрагма ости абсцесси, 
абсцесснинг қорин бўшлиғига ёки плевра бўшлиғига ёрилиши, плевра 
эмпиемаси, йирингли перикардит, перитонитлар киради.
Прогнози доимо жиддий. Якка йирик абсцессларда ўз вақтида 
дренажланганда 90% гача беморлар соғайиб кетадилар. Кўп сонли абсцесслар 
ва дренажланмаган якка абсцессларда даволаш кўпчилик ҳолларда ўлим билан 
якунланиши кузатилади. 

Download 0,52 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish