210
натижалари оммавий тусда амалиѐтга тавсия этилишидан олдин тадқиқотнинг бошқа методлари
билан ҳам текшириб кўрилган бўлиши керак.
Олигофренопедагогиканинг назарий асосларининг ишлаб чиқилишида 1918 йилда бўлиб
ўтган маориф ва ижтимоий таъминот ходимларининг биринчи бутун Россия съездида, 1920-1921
йилларда бўлиб ўтган болалар орасидаги нуқсонлик ва қаровсиликка қарши курашга
ба¾ишланган съезд материаллари, 1924 йилда бўлиб ўтган вояга етмаганларни ижтимоий ҳуқуқ
томонидан ҳимоя қилиш (СПОН) 11 съезди ҳужжатлари жуда катта аҳамият касб этди. Бу съезд
ва кенгашларда В.М.Бонч-Бруевич (Величкина) А.И.Елизарова, В.П.Кашенко, А.И.Граборов,
Л.С.Виготский ва бошқаларнинг маърузаларида ақли заиф болалар таълим-тарбиясининг муҳим
етакчи тамойиллари очиб берилди. Жамоа бўлиб ҳаракат қилиш асосида нуқсонли болалар
таълим-тарбиясининг янги мақсад, вазифалари ва асосий тамойиллари аниқланди. Махсус пе-
дагогиканинг назарий асослари 1925 йилда А.Н.Граборов томонидан, Н.Ф.Кузмина, Ф.М.Новик
томонидан ѐзилган олигофренопедагогика ўқув қўлланмаси нашр қилин. Олигофренопедагогика
– ақли заиф болалар таълими, тарбияси ҳамда улар тараққиѐтидаги руҳий, жисмоний нуқсон-
ларни коррекцияловчи фан сифатида юзага келди. Олигофренопедагогика инсон ҳақидаги
фанларнинг тараққиѐти билан айниқса, умумий педагогика, умумий психология, махсус пси-
хология, анатомия, физиология фанлари билан узвий бо¾лиқ бўлиб, унинг қонуниятларига та-
янади. Бу фанларнинг мақсади, вазифалари ҳам бирдир. Шу билан бирга олигофренопедагогика
умумий педагогиканинг мақсад ва принципларига бўйсунган ҳолда ўзининг махсус вазифала-
рини амалга оширадиган усул ва принципларни ишлаб чиқади. Тарбия ва таълимнинг кўпгина
масалаларини ўқитувчи педагогик психология ва ѐш психологиясига оид кўпгина билимлардан
фойдаланиши керак.
Ақли заиф ўқувчиларни турли ѐшдаги психологик хусусиятларини, билимларини, ма-
лакаларини ўзлаштиришнинг психологик қонуниятларини, уларни меҳнатга, меҳнат фаолиятига
нисбатан тайѐрлашни, улар шахсини камол топиб бориш қонуниятларини ўргатнади.
Олигофренопедагогика – ақли заиф болалар иштирок этадиган педагогик жараѐн билан
боўлиқдир. Бу ҳолат боланинг ѐшлигидаги анатомик, физиологик, руҳий маълумотларнинг за-
рурлигини тақозо этади. Айниқса, ақли заифликнинг сабаблари ривожланишида клиникасига
оид материаллар талаб этилади. Шу сабабли олигофренопедагогика ақли заиф болалар
таълим-тарбияси масалалаларини ишлаб чиқишда анатомопатологик, патофизиологик, патоп-
сихологик маълумотларга таяниш лозим. Айниқса, асаб касалликлари, руҳий касаллар, болалар
психоневрологияси, ақли заифлик клиникаси, генетика, махсус психология маълумотларига
асосланиш керак. Бу маълумотлар ақли заиф болалар таълим-тарбиясида уларни ижтимоий ҳа-
ѐтга тайѐрлашга ѐрдам беради.
Do'stlaringiz bilan baham: