Ж. Ҳасанбоев, Ҳ. Сарибоев, Г. Ниёзов, О. Ҳасанбоева, М. Усмонбоева



Download 1,65 Mb.
Pdf ko'rish
bet54/79
Sana06.07.2022
Hajmi1,65 Mb.
#744106
1   ...   50   51   52   53   54   55   56   57   ...   79
Bog'liq
Хасанбоев Педагогика

§ 2. Методлар классификацияси
Методлар бир қанча асосий гуруҳлардан иборат бўлиб, уларнинг ҳар бири ўз навбатида 
кичик гуруҳлар ва уларга кирувчи алоҳида методларга бўлинади. Ўқув билиш фаолиятини 
ташкил қилиш ва амалга ошириш жараѐнини ўзи узатиш, қабул қилиш, англаш, ўқув ахборот-
ларини эсда сақлашни ҳамда олинадиган билим ва кўникмаларни амалиѐтда қўллай олишни 
назарда тутишни ҳисобга олсак, биринчи гуруҳ методларига сўз орқали узатиш ва ахборотни 
(информацияни) эшитиш орқали қабул қилиш методлари оўзаки методлар, ҳикоя, маъруза, 
суҳбат ва бошқалар; ўқув ахборотини кўргазмали узатиш ва кўриш орқали қабул қилиш метод-
лари кўргазмали методлар; тасвирий, намойиш қилиш ва бошқалар; ўқув ахборотини амалий 
меҳнат ҳаракатлари орқали бериш (амалий методлар, машқлар, лаборатория тажрибалари, 
меҳнат ҳаракатлари ва бошқалар) киради. 
Юқорида баѐн қилинган фикрлардан келиб чиққан ҳолда амалиѐтда кенг қўлланаѐтган метод-
ларни асосан қуйидаги уч гуруҳга ажратиш мумкин (22-шакл). 


158 
22-шакл
Ўқув материалини оўзаки баѐн қилиш методи 
Таълим 
метод-
лари 
Кўргазмалилик методи 
Амалий машўулотлар методи 
Ўқув материалини оўзаки баѐн қилиш методи мактаб таълим мазмунда энг кўп қўлла-
ниладиган методлардан бири бўлиб, мазкур методга барча ўқув предметлари бўйича барча 
синфларда мурожаат қилиш мумкин. 
Ушбу метод баѐн қилинаѐтган маълумотларнинг тўўридан-тўўри ўқитувчининг жонли 
нутқи орқали идрок қилиниши билан тавсифланади ва ана шу хусусиятига кўра таълимнинг 
бошқа методларидан фарқ қилади. 
Ўқув материалини оўзаки баѐн қилиш методи қуйидаги 5 турда қўлланилади (23-шакл). 
23-шакл
Ҳикоя қилиш
Ўқув материалини тушунтириш 
Оўзаки баѐн қилиш. Таълим 
методлари 
Мактаб маърузаси 
Суҳбат 
Дарслик ва китоблар билан ишлаш 
Ҳикоя қилиш ўқитувчи томонидан янги ўтилаѐтган мавзуга оид нарса, ҳодиса ва воқеа-
ларнинг яхлит ѐки қисмларга бўлиб, образли тасвирлаш йўли билан ихчам, қисқа ва изчил баѐн 
қилинишидир (баѐн қилиш 1–4-синфларда 10–12-дақиқа, 5–7-синфларда 15–20-дақиқа, 
8-9-синфларда 30-40 дақиқа бўлиши мумкин). Ҳикоя қилиш ижтимоий-гуманитар фанларни 
ўқитишда кенг қўлланилади. 
Ҳикоя қилиш давомида ўқувчилар пассив тингловчи бўлиб, қолмасликларига, аксинча, 
улар фаолликни ошириш, диққатни мавзуга сафарбар қилиш, ҳодиса ва воқеалар устида фикр 


159 
юритиш, фикр алмашиш мақсадида саволлар бериб бориш, кўргазмали қуроллардан фойдала-
нишга эътибор бериш лозим. 
Мактаб маърузаси-да ўтилаѐтган мавзунинг ҳақиқий моҳиятини очиб бериш, улардан 
илмий хулосалар чиқариш ва умумлаштириш йўли билан, бир соатлик машўулот давомида би-
лимларни изчиллик билан тўлиқ баѐн этадилар. 
Мактаб маърузаси асосан юқори синфларда қўлланилади. Унда мавзу сидирўасига баѐн 
қилинса ҳам, бошқа ўқув материалининг унсурлари билан бир қаторда оўзаки баѐн қилиш ме-
тодининг турлари-ҳикоя қилиш, тушунтиришлардан ҳам фойдаланиш ҳам мумкин. Мактаб 
маърузаси қуйидаги талаблар асосида ташкил этилади: 
1.
Материалнинг таълим тизими олдида турган умумий талабларни амалга оши-
ришга хизмат қилишга эришиш. 
2.
Материалнинг тарбиявий аҳамиятини тўўри белгилаш, тарбиявий таъсир воси-
таларини аниқлаш. 
3.
Маъруза жараѐнида ўқувчиларни мавзуга оид фан янгиликлари, кашфиѐтлар 
билан таништириб бориш. 
4.
Баѐн қилишда ўқитувчи нутқи ягона билим манбаи ҳисобланади, шу боис у ра-
вон, тушунарли, ифодавий бўлиши лозим. 
5.
Маъруза жараѐнида ўқувчи учун нотаниш бўлган сўз ва ибораларга изоҳ бериш, 
қоида ва қонунларнинг таърифи содда, ихчам ва тушунарли бўлиши керак. 
6.
Ўқувчилар ўқитувчи томонидан берилган таърифларни ѐзиб боришлари керак. 
Ўқув материалини тушунтириш ўрганилаѐтган ҳодиса, қонун, қоида ѐки Ҳаракатнинг 
моҳиятини очиб беришга қаратилган. Ўқитувчи муайян бир предметнинг у ѐки бу мавзуга оид 
қонун-қоидалар қанчалик асосли эканлигини далиллар, мисоллар келтириш йўли билан исбот-
лаб беради. 
Суҳбат методи кўпинча савол-жавоб методи деб ҳам юритилади. Чунки бу методда дарс 
ўтилса, у асосан савол-жавоб йўсинида олиб борилади. 
Ўқитиш жараѐнида ўрганилаѐтган мавзу юзасидан кириш, асосий ва якунловчи 
суҳбатлар ҳам қўлланилади, шунингдек, ўқувчилар томонидан янги ўтилган мавзу қанчалик 
тушунганларини текшириш мақсадида ҳам суҳбат ўтказилади. Суҳбат методи билан иш кўр-
ганда, машўулотларни ташкил қилиш ва уни олиб боришда ўқитувчи қуйидагиларга амал 
қилиши керак: 
1.
Ўқитувчининг суҳбат учун тайѐрлаб келган саволлари синф ўқувчиларининг ҳаммасига 
тааллуқли бўлиб, сўроқ ўртага ташланиши керак. 
2.
Ўқувчилардан бири жавоб бериш учун чақирилади. 
3.
Синфнинг барча ўқувчилари жавоб бераѐтган ўқувчини қунт би- 
лан тинглаши, унинг жавобини тўлдириши, тузатиши, ойдинлаштиришга ѐрдам беришини 
таъминлаш лозим (24-шакл). 


160 
24-шакл 
Аслича кўрсатилиши мумкин бўлган нарса ва буюмлар, ўсимликлар, улар-
нинг қисмлари, ҳайвонлар, маъданлар, коллекциялар, асбоблар, машиналар 
ва Ҳ.к. 
Намойиш этиладиган 
материаллар 
Тасвирий кўргазмали материаллар 
Буюм, нарса ҳодиса воқеаларнинг 
тасвирини ифодаловчи материал- 
лар: расм, сурат (фото-сурат), диа-
фильм ва бошқалар 
Буюм, нарса, воқеа-ҳодисаларни би-
рор шартли белги орқали ифодалан-
ган рамзий ва схематик тасвирий ма-
териаллар, карталар чизмалар, диа-
граммалар ва Ҳ.к. 
Мавзунинг мазмунига боўлиқ бўлган нарса-ҳодиса ва воқеаларни ҳамма вақт синф ша-
роитида намойиш қилиш мумкин бўлавермайди. Шу боис ўтилаѐтган мавзунинг хусусиятига 
кўра экскурсия методидан ҳам фойдаланилади.
Экскурсия методи ўрганилаѐтган воқеа ва 
ҳодисаларни табиий шароитда ѐки махсус кузатилади. 
Намойиш этиш, тасвирлаш ва экскурсия методи билан иш кўришда ўқувчиларни турли 
мавзуларда тасвирий материаллар билан ишлашга жалб этиш муҳим дидактик аҲамиятга эгадир. 
Амалий машўулотлар методи қуйидагилардан иборатдир (25-шакл). 
25-шакл
Машқ қилдириш методи 
Амалий 
машўулотлар ме-
тоди 
Лаборатория машўулотлари методи 
Амалий машқлар методи 
Машқ қилдириш методи асосан ўзлаштирилган илмий билимларни мустаҳкамлаш ва уни 
амалда қўллай олиш, тегишли кўникма ва малакаларга эга бўлишни таъминлашга хизмат қилади. 
Одатда, машқ қилдириш деганда илмий билим ва маълум бир иш ҳаракатни ўзлаштириш 
ѐки такомиллаштириш мақсадида режали равишда ташкил этилган такрорлаш тушунилади. 
Машқ қилдириш методи ўқув предметларининг мазмуни ва тавсифига қараб турлича 
олиб борилиши мумкин. Ўқувчиларнинг ўзлаштирган кўникма ва малакаларини мустаҲкамлаш 
ва уларнинг ижодий қобилиятларини ривожлантиришда машқ қилдириш қуйидаги талабларга 
амал қилиши лозим. 


161 
1.
Топшириқнинг мақсади ўқувчиларга аниқ ва равшан тушунтирилган бўлиши 
топшириқнинг мазмуни ва уни ишлаш йўллари пухта уқтирилган бўлиши лозим. 
2.
Ўқувчилар диққати тақдим этилаѐтган машққа жалб қилиниши, жамоанинг ва 
ҳар бир ўқувчининг интилиш ва қизиқишлари ҳисобга олиниши лозим. 
3.
Топшириқ қатъий тизим ва изчилликка эга бўлиши лозим. 
4.
Маълум қоида юзасидан ўзлаштирилган кўникма ва малакалар шу қоидага оид 
бошқа мазмундаги топшириқларни бажаришда ҳам осонлик билан қўлланилиши лозим. 
5.
Топшириқ ўқувчиларнинг фаол фаолиятини таъминлайдиган бўлиши ва машқни 
албатта, белгиланган вақт ичида бажариш талаб қилиниши керак. 
Машқ қилдириш методида ўқувчиларнинг ѐзма ижодий машқлари алоҳида ўрин эгал-
лайди. Шунингдек, маълум мавзуларда маъруза тайѐрлаш, график ишлари ҳам муҳим аҳамият 
касб этади. 
Лаборатория методи таълим жараѐнида ўқувчиларга атрофни ўраб олган объектив бор-
лиқдаги нарса ва ҳодисалар, уларнинг шакли, ҳажми, таркиби, тузилиши, ўзгариши ва риво-
жланиши қонуниятлари ҳақида янги-янги билимлар бериш, ўзлаштираѐтган илмий билимларни 
мустаҳкамлаш ҳамда тегишли кўникма ва малакалар билан қуроллантиришда муҳим аҳамиятга 
эга. 
Лаборатория методи асосан физика, кимѐ, биология ва физика, география каби пред-
метларни ўрганишда қўлланилади ва у махсус жиҳозланган лаборатория, хонасида тегишли 
асбоблар ѐрдамида олиб борилади. Лаборатория машўулоти хусусиятига кўра уч хил бўлади 
(26-шакл). 
26-шакл
Лаборатория машўулоти турлари 
Кузатиш 
Тажриба ѐки си-
нов ўтказиш 
Тегишли асбоб ѐки қуроллар орқали 
маълум объектни ўлчаб кўриш 
Лаборатория методи асосида ўтиладиган машўулот хусусиятига қараб қуйидаги шаклда 
ташкил қилинади: 
1.
Ўқувчилар билан оммавий машўулотлар. 
2.
Ўқувчилар билан гуруҳли машўулотлар. 
3.
Ҳар бир ўқувчи билан якка тартибда машўулотлар. 

Download 1,65 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   50   51   52   53   54   55   56   57   ...   79




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish