Ж. Ҳасанбоев, Ҳ. Сарибоев, Г. Ниёзов, О. Ҳасанбоева, М. Усмонбоева


XV БОБ. ТАЪЛИМНИ ТАШКИЛ ЭТИШ ШАКЛЛАРИ ВА ТУРЛАРИ



Download 1,65 Mb.
Pdf ko'rish
bet50/79
Sana06.07.2022
Hajmi1,65 Mb.
#744106
1   ...   46   47   48   49   50   51   52   53   ...   79
Bog'liq
Хасанбоев Педагогика

XV БОБ. ТАЪЛИМНИ ТАШКИЛ ЭТИШ ШАКЛЛАРИ ВА ТУРЛАРИ 
§ 1. Дарс шакллари ва уларни ташкил этилишига қўйиладиган талаблар 


145 
 
Таълим муассасалари олдида турган вазифаларнинг ижобий ҳал этилиши машўулот 
(таълим жараѐни) мазмуни, таълим шакли методлари ҳамда воситалари ўқувчиларни маънавий 
жиҳатдан тарбиялаш, уларда чуқур билим ва дунѐқарашни ҳосил қилиш ишига хизмат қилади. 
Таълим шакли ўқитувчи ва ўқувчининг белгиланган тартибда, муайян мақсадга мувофиқ 
маълум режимда ташкил этиладиган фаолиятларнинг ташқи ифодасидир. 
Қадим замонларданоқ жамиятнинг етук кишилари ўқитиш ишини ташкил қилишнинг 
ижтимоий тараққиѐт эҳтиѐжларига жавоб берадиган шаклларини топишга уринганлар. Ҳозирги 
вақтда республика таълим муассасаларида ўқитишнинг қуйидаги шаклларидан фойдаланил-
моқда (16-шакл). 
16-шакл
Таълимни ташкил этиш шакллари 
Анъанавий таълим шакллари 
(синф-дарс тизими) 
Якка тар-
тибдаги 
таълим 
Анъанавий бўлмаган (ноанъанавий) 
таълим шакллари 
а) янги билимларни баѐн қилиш дарси; 
б) ўтилган материални мустаҳкамлаш 
дарси; в) билим, кўникма ва малакала-
рни шакллантириш ва текшириш дарси; 
г) кириш дарслари ва такрорий умум-
лашма дарслар; д) аралаш дарси 
Репититор- 
лик таълими 
а) маъруза; б) факультатив в) семинар г) 
лаборатория машўулотлари; д)экскурсия; 
е) баҳс-мунозара; ж) давра суҳбати: з) 
викторина й)матбуот конференцияси: к) 
мўъжизалар майдони ва бошқалар 


146 
Анъанавий таълим ўзида ХVI асрнинг охири ва ХVII асрнинг бошларида яшаб ижод 
этган буюк чех педагоги Ян Амос Коменский (1592-1670 й) томонидан асосланган синф-дарс 
тизими моҳиятини акс эттиради. Мазкур тизим моҳияти қуйидагилардан иборат: 
а) ўқувчилар ѐшлари ва тайѐргарлик даражаларига кўра синфлар тарзида гуруҳланадилар 
ва умумий ишини бажарадилар: 
б) ўқув предметининг мазмуни бир қатор баравар ва изчил жойлаштирилган қисмларга 
ажратилиб, улар бирин-кетин маълум жадвал бўйича келадилар. 
Синф-дарс тизими асосини ташкил этувчи синф ѐши ва билими жиҳатидан бир хил 
бўлган муайян ўқувчилар гуруҳини, дарс эса бевосита ўқитувчининг раҳбарлиги ҳамда назорати 
остида муайян ўқувчилар гуруҳи билан олиб бориладиган таълим жараѐнини англатувчи ту-
шунчалардир. 
Дарс ўқув ишларининг асосий ташкилий шакли ҳисобланади. Синф-дарс тизими 
қуйидаги мазмунга эгадир: 
1.
Ҳар қайси синф ѐши ва билим даражасига кўра бир хил бўлган ўқувчиларнинг дои-
мий гуруҳига эга бўлади; 
2.
Дарс жараѐни асосан 45 дақиқа давом этиб, қатъий жадвал асосида олиб борилади; 
3.
Дарс ўқитувчи ва ўқувчиларнинг фаолият бирлигида асосланган бўлиб, бевосита 
ўқитувчи раҳбарлигида жамоа, гуруҳи ва якка тартибда олиб борилади; 
4.
Дарс машўулоти ўтилаѐтган ва ўзлаштирилаѐтган материалнинг мазмунига қараб 
турли хил методлар ѐрдамида олиб борилади ҳамда умумий таълим тизимининг бир 
қисми сифатида, албатта, тугалланган билим беради ва навбатдаги билимларни 
ўзлаштириш учун замин яратишга хизмат қилади. 
Дарсда ўқитувчи билан ўқувчининг ўзаро муносабат жараѐни шахсий алоқага асосла-
нади. Ўқитувчи дарсда барча ўқувчилар фаолиятини назорат қилади, шунингдек, ўқувчиларнинг 
ўзаро алоқалари ва назоратини қўллаб-қувватлаб туради. Ўқитувчининг дарс жараѐнидаги фа-
олияти ўқувчилар томонидан фан асосларининг ўзлаштирилиши уларда зарур кўникма ва ма-
лакаларни ҳосил бўлиши учун замин яратади. 
Бугунги кунда дарсларни ташкил этишга нисбатан қуйидаги дидактик талаблар қўйил-
моқда: 
1.
Дарснинг мақсади ва вазифаларининг аниқлиги ҳамда педагогик жиҳатдан тўўри-
лиги; 
2.
Дарснинг таълимий, тарбиявий ва шахсни ривожлантирувчанлик вазифаларининг 
бирлиги ва узвийлиги; 
3.
Ўқитишнинг яхлит дарс ва унинг маълум қисмлари вазифалари ҳамда мазмунига 
мувофиқ келадиган, ўқувчиларнинг билиш фаолликлари ва мустақил фаолиятларини 
таъминлашга хизмат қилувчи мақбул методларни танлаш; 


147 
4.
Машўулотларнинг турли шакллари: жамоа, гуруҳли ва якка тартибдаги шаклларини 
мақбул равишда қўшиб олиб бориш; 
5.
Ўқитувчининг раҳбарлик вазифаси билан ўқувчилар фаол билиш фаолиятини бирга 
олиб бориш; 
6.
Дарсларнинг ўзаро узвий ва диалектик хусусиятга эга бўлишига эришиш; 
7.
Ўқувчиларнинг ѐш ва психологик хусусиятларини инобатга олиш; 
8.
Дарсда ўқувчиларни ўқитиш ва тарбиялаш учун қулай шарт-шароит яратиш; 
9.
Дарсларни демократик тамойиллар асосида ташкил этиш; 
10.
Дарсда ўқувчилар эркинлигини таъминлашга эришиш. 
Бир соатлик дарсга мўлжалланган дастур ўқув материали мазмунини баѐн қилиш, ди-
дактик мақсад ва талабларга мувофиқ ташкил этилган машўулот тури дарс тури деб юритилади. 
Бошқача қилиб айтганда, ўқувчиларни билим, кўникма ва малака билан қуроллантиришда 
машўулотнинг асосий қисмини ишўол қилган таълим шакли у ѐки бу дарс турини ташкил этади. 

Download 1,65 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   46   47   48   49   50   51   52   53   ...   79




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish