115
меҳнат фаолияти жараѐнининг моҳиятини ўзлаштирилишига эришилади; меҳнат фаолиятининг
турли шакллари вужудга келтирилади.
Ўқувчилар таълим жараѐнида ва дарсдан ташқари шароитларда меҳнатнинг ижтимоий
жамиятда тутган ўрни ва
ролини, инсон камолотини таъминлаш омили эканлигини, шахсни
қобилияти ва иқтидорини меҳнат жараѐнида такомиллашиб боришини ҳаѐтий мисоллар ѐрда-
мида билиб олишлари лозим. Меҳнат таълими ва тарбиясини
ташкил этишда бугунги кунда
анъанавий ва ноанъанавий шакллардан фойдаланилмоқда хусусан, меҳнат байрамлари, ишлаб
чиқариш кўргазмалари, ҳашар, “моҳир қўллар” танлови, “Кувноқ шаҳар устахонаси”, ўқув
ишлаб чиқариш комбинатлари бригадалари, ѐрдамчи хўжалик, “Ёш радио-техниклар станция-
си” ва ижодий марказлар фаолияти, шунингдек, устоз-шогирд анъаналари асосида фаолият олиб
борувчи якка тартибдаги касб-ҳунар таълими ва бошқалар.
Меҳнат тарбияси тўўри йўлга қўйилган таълим муассасаларида ўқувчилар мактабга
келган дастлабки кунларданоқ ўзларининг ѐш ва психологик хусусиятларига мос меҳнат фао-
лиятига жалб қилинадилар. Бунда улар ўз-ўзига хизмат қилиш борасидаги энг оддий
юмушларни бажарадилар (чунончи, синф хонаси озодалигини сақлаш, ўқув қуролларини
таъмирлаш, китобларни елимлаш, ўқув анжомларини дарсга тайѐрлаш ва ҳоказолар).
Меҳнатга руҳий, ахлоқий ва амалий тайѐрлаш жараѐнида ўқувчиларда меҳнатсеварлик,
меҳнатни ташкил этиш жараѐнида интизомга бўйсуниш, мақсадни амалга ошириш йўлида
шижоат, қатъият кўрсатиш, ахлоқий-иродавий хусусиятлар тарбияланиб боради.
Меҳнат таълими ва тарбиясини ташкил этишда жамоа асосидаги меҳнатни уюштириш
муҳим масалалардан биридир. Зеро, жамоа иштирокида ўтказилаѐтган меҳнат жараѐнида
ўқувчиларда дўстлик, ўртоқлик, ўзаро ѐрдам ва ҳамкорлик, жамоа меҳнат самараларидан
қувониш каби хислатлар тарбияланиб боради.
Шунингдек, уларда ташаббускорлик, ташки-
лотчилик, меҳнатга ижодий ѐндашиш, жамоа манфаатини шахсий манфаатдан устун қўйиш
сингари ахлоқий сифатларнинг шаклланишига пойдевор қўйилади.
Меҳнат жараѐнида ўқувчиларда меҳнат маданиятининг унсурларини ҳосил қилиб бориш
муҳим талаблардан бири саналади. Меҳнат маданияти - бажарилаѐтган ишга онгли муносабатда
бўлиш, уни илмий жиҳатдан тўўри ташкил этилиши (пухта
режалаштириш, вақтдан унумли
фойдаланиш), иш ўрнини озода тутиш, меҳнат (иш) қуролларига эҳтиѐткорона муносабатда
бўлиш, бошланган ишни натижалаш, унинг самарали бўлишига эришишга йўналтирилган фа-
олият кўрсаткичидир. Меҳнат маданияти тушунчаси ўзида яна ўқувчининг мустақил ҳаракат
олиб боришини, меҳнат қилиши ва дам олишини тўўри ташкил эта олишни ҳам акс эттиради.
Меҳнатга онгли муносабатни тарбиялашнинг яна бир талаби ўқувчиларни илм-фан,
маданият, техника ва технология борасидаги янгиликлардан бохабар этиш,
уларга нисбатан
қизиқишни ҳосил қилиш, бу борадаги лаѐқат, қобилият ва иқтидорларини ошириб боришдан
иборат.