Ж. Ҳасанбоев, Ҳ. Сарибоев, Г. Ниёзов, О. Ҳасанбоева, М. Усмонбоева


§3. ОЛИГОФРЕНОПЕДАГОГИКА ФАНИНИНГ БАҲСИ ВА УНДАН ФОЙДАЛАНИШ



Download 1,65 Mb.
Pdf ko'rish
bet73/79
Sana06.07.2022
Hajmi1,65 Mb.
#744106
1   ...   69   70   71   72   73   74   75   76   ...   79
Bog'liq
Хасанбоев Педагогика

 
§3. ОЛИГОФРЕНОПЕДАГОГИКА ФАНИНИНГ БАҲСИ ВА УНДАН ФОЙДАЛАНИШ 
УСЛУБЛАРИ 
 
Олигофренопедагогика – ақли заиф болаларни тарбиялаш ва ўқитиш ҳақидаги фан 
бўлиб, дефектологиянинг бир қисмини ташкил қилади. Педагогиканинг умумпедагогик ва ди-
дактик принципларини қўллаш шакли заиф болалар тарбиясида ўзига хос хусусиятлар касб 
этади. Таълимий материалларни танлаш, меҳнат тайѐргарлигини аниқлаш, ақли заиф болаларни 
меҳнат фаолиятига жисмоний ривожлантириш ишлари тузатиш мазмун касб этиши керак. 
Коррекциялаш деганда ақли заиф болаларнинг жисмоний ва руҳий нуқсонларини тў¾рилаш, 
юмшатиш, ҳаѐтга мослаштириш тушунилади. Тузатиш ишларида нуқсонли боланинг ривожла-
ниш имкониятларига асосланилади. 
Бош миянинг органик бузилиши натижасида билиш фаолиятларининг тур¾ун пасайиши 
келиб чиқади. Ақли заиф болаларни ўқитиш, тарбиялаш ва уларни ўрганишнинг назарий маса-
лалари қатор фанларнинг ютуқларига асосланади. Олигофренопедагогика умумий психология, 
логопедия, педиатрия, невропатология, анатомия, физиология, генетика, биохимия ва бошқа 
фанлар билан бо¾лиқ бўлиб, уларнинг ютуқларидан кенг фойдаланади.
Олигофренопедагогика маориф ходимларини, ота-оналарни, дефектология факультети 
талабаларини ѐрдамчи мактаблардаги таълим-тарбия ишининг ўзига хос томонлари, ақли заиф 
болаларнинг билим эгаллаш хусусиятлари ҳақидаги тегишли маълумотлар билан қуролланти-
ради. Ҳар бир фанда бўлганидек, олигофренопедагогика ҳам ўзига хос ривожланиш, шаклланиш 
тарихига эга. Ақли заиф болалар таълим-тарбияси масалалари билан шу¾улланиш ишларига 


209 
икки юз йилдан ошган бўлса–да бир тизимда атрофлича бир бутун, тугалланган ишлар XX аср 
бошларига тў¾ри келади. Кузатиш ва қидирув ишларини узоқ муддатлилиги тажрибаларнинг 
секин-аста тўпланганлиги, айрим назарий хулосаларга келиши учун вақт талаб қилинганлиги 
сабали олигофренопедагогика фанини изчил тарихи нисбатан қисқарган. 
Олигофренопедагогика фанининг дастлабки бошлан¾ич даври ақли заифликни ўрганиш 
асосан 1926 йилларга тўўри келади. Л.С.Виготский Олигофренопедагогика фаниниг асосчиси 
ҳисобланади. У ўз маслакдошлари билан ҳамкорликда ақлий нуқсонга эга бўлган болаларга 
таълим-тарбия беришни назарий ҳамда амалий асослаб берган. 
Педагогика ҳодисалари ва жараѐнларини билишнинг эмпирик босқичи педагогик 
фактларни тўплаш, танлаш, таққослаш, фикран таҳлилдан ўтказиш ва синтез қилиш, тадқиқот 
босқичида олинган педагогик фактларни миқдор ва сифат жиҳатидан қайта ишлашни англатади. 
Бу босқичда кузатувлар, сўров методлари, ақли заиф ўқувчилар фаолияти натижаларини ва ўқув 
тарбия муассасаларининг ҳужжатларини ўрганишда кенг фойдаланади. 
Кузатиш тадқиқотчи томoнидан педагогик жараѐнни, унинг айрим турлари ва жиҳатла-
рини махсус дастур бўйича, табиий шароитларда узоқ ѐки камроқ муддат мобайнида уюшган 
идрок этишдир. Бу кузатишлар умумий ва алоҳида типик ва тасодифий нарсаларни аниқлаб 
олиш, педагогик таъсир ўтказишнинг тегишли воситаларини белгилаш имконини беради. 
Сўраш методлари интервью олиш ва анкета тўлдириш билан ифодаланади. Интервью 
олдиндан белгиланган режа асосида ўтказилади. Анкета сўров формаси бўлиб унга ѐзма жавоб 
берилади. Бунда анкета пухт ўйлаб тузилган саволлардан ташкил топган бўлиши лозим.
Ақли заиф ўқувчилар фаолияти натижалари ва ѐрдамчи мактаб муассаса-ҳужжатларини 
ўрганиш. Ўқувчиларнинг ѐзма ва бошқа ишларини таҳлил қилиш натижасида ўқувчилар фао-
лиятининг сабаблари ва услублари ҳақида кўп қиррали материал олинади, уларнинг ўрганила-
ѐтган педагогик ҳодисага нисбатан муносабатини аниқлаш имкони ту¾илади. Ақли заиф 
ўқувчиларнинг шахсий варақалари тиббиѐт карталари, мажлислар ва кенгашлар протоколлари, 
синф дафтарлари ва ҳисобот материаллари билан танишув тадқиқотчини фойдали маълумотлар 
билан қуроллантиради. 
Педагогик тажриба у махсус уюштирилган ва қатъий ҳисобга олиб бориладиган шарт-
ларда таълим ва тарбиянинг у ѐки бу методи, усулини тажриба тариқасида қўллаш ва синаб 
кўриш демакдир. Педагогик тажрибанинг асосий функцияси педагогик таъсир ўтказишнинг 
айрим элементлари ва уларнинг натижалари ўртасидаги сабаб-оқибатли алоқаларни аниқлашдан 
иборат. 
Тажриба ўтказишдан аввал педагогик ишнинг у ѐки бу методи, усули самарали эканми 
ѐки йўқлиги тў¾рисидаги илмий ¾оя яратилади. Тажриба ақли заиф ўқувчиларнинг оддий ҳаѐти 
ва фаолияти шароитида ўтказилиши мумкин, бу табиий тажриба деб аталади. Эксперимент 


210 
натижалари оммавий тусда амалиѐтга тавсия этилишидан олдин тадқиқотнинг бошқа методлари 
билан ҳам текшириб кўрилган бўлиши керак.
Олигофренопедагогиканинг назарий асосларининг ишлаб чиқилишида 1918 йилда бўлиб 
ўтган маориф ва ижтимоий таъминот ходимларининг биринчи бутун Россия съездида, 1920-1921 
йилларда бўлиб ўтган болалар орасидаги нуқсонлик ва қаровсиликка қарши курашга 
ба¾ишланган съезд материаллари, 1924 йилда бўлиб ўтган вояга етмаганларни ижтимоий ҳуқуқ 
томонидан ҳимоя қилиш (СПОН) 11 съезди ҳужжатлари жуда катта аҳамият касб этди. Бу съезд 
ва кенгашларда В.М.Бонч-Бруевич (Величкина) А.И.Елизарова, В.П.Кашенко, А.И.Граборов, 
Л.С.Виготский ва бошқаларнинг маърузаларида ақли заиф болалар таълим-тарбиясининг муҳим 
етакчи тамойиллари очиб берилди. Жамоа бўлиб ҳаракат қилиш асосида нуқсонли болалар 
таълим-тарбиясининг янги мақсад, вазифалари ва асосий тамойиллари аниқланди. Махсус пе-
дагогиканинг назарий асослари 1925 йилда А.Н.Граборов томонидан, Н.Ф.Кузмина, Ф.М.Новик 
томонидан ѐзилган олигофренопедагогика ўқув қўлланмаси нашр қилин. Олигофренопедагогика 
– ақли заиф болалар таълими, тарбияси ҳамда улар тараққиѐтидаги руҳий, жисмоний нуқсон-
ларни коррекцияловчи фан сифатида юзага келди. Олигофренопедагогика инсон ҳақидаги 
фанларнинг тараққиѐти билан айниқса, умумий педагогика, умумий психология, махсус пси-
хология, анатомия, физиология фанлари билан узвий бо¾лиқ бўлиб, унинг қонуниятларига та-
янади. Бу фанларнинг мақсади, вазифалари ҳам бирдир. Шу билан бирга олигофренопедагогика 
умумий педагогиканинг мақсад ва принципларига бўйсунган ҳолда ўзининг махсус вазифала-
рини амалга оширадиган усул ва принципларни ишлаб чиқади. Тарбия ва таълимнинг кўпгина 
масалаларини ўқитувчи педагогик психология ва ѐш психологиясига оид кўпгина билимлардан 
фойдаланиши керак.
Ақли заиф ўқувчиларни турли ѐшдаги психологик хусусиятларини, билимларини, ма-
лакаларини ўзлаштиришнинг психологик қонуниятларини, уларни меҳнатга, меҳнат фаолиятига 
нисбатан тайѐрлашни, улар шахсини камол топиб бориш қонуниятларини ўргатнади. 
Олигофренопедагогика – ақли заиф болалар иштирок этадиган педагогик жараѐн билан 
боўлиқдир. Бу ҳолат боланинг ѐшлигидаги анатомик, физиологик, руҳий маълумотларнинг за-
рурлигини тақозо этади. Айниқса, ақли заифликнинг сабаблари ривожланишида клиникасига 
оид материаллар талаб этилади. Шу сабабли олигофренопедагогика ақли заиф болалар 
таълим-тарбияси масалалаларини ишлаб чиқишда анатомопатологик, патофизиологик, патоп-
сихологик маълумотларга таяниш лозим. Айниқса, асаб касалликлари, руҳий касаллар, болалар 
психоневрологияси, ақли заифлик клиникаси, генетика, махсус психология маълумотларига 
асосланиш керак. Бу маълумотлар ақли заиф болалар таълим-тарбиясида уларни ижтимоий ҳа-
ѐтга тайѐрлашга ѐрдам беради. 

Download 1,65 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   69   70   71   72   73   74   75   76   ...   79




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish