Ж. Ҳасанбоев, Ҳ. Сарибоев, Г. Ниёзов, О. Ҳасанбоева, М. Усмонбоева



Download 1,65 Mb.
Pdf ko'rish
bet58/79
Sana06.07.2022
Hajmi1,65 Mb.
#744106
1   ...   54   55   56   57   58   59   60   61   ...   79
Bog'liq
Хасанбоев Педагогика

30-шакл 
Фан бўйича қўлланиш соҳаси 
ўлчов мақ-садининг 
умумий йўналиши 
бўйича 
Дидактик-психологик 
йўналиши 
назорат босқичлари бўйи-
ча йўналиш 
тестнинг диагностик даражаси 
синалувчининг фаолияти 
гомогенлик 
(бир жинслилик) 
тезкорлик 
Тестлар типологияси структураси 
§ 2. Талабалар билимини назорат қилиш ва баҲолашнинг тарбиявий аҲамияти 
Рейтинг тизими тўўрисидаги "Низом"да "Талабалар билимини рейтинг орқали 
баҳолашдан мақсад талабаларда ўқитилаѐтган фанларни чуқур эгаллаш, топшириқларга ижодий 
ѐндашиш, мустақил фикрлаш, ўз билимини мустақил равишда оширишга интилиш ҳамда 
адабиѐтлардан кенг фойдаланиш каби хусусиятларни ривожлантириш ушбу тариқа рақобат-
бардош мутахассисларни тайѐрлашга эришиш"
1
,- деб таъкидланади. 
Юқорида келтирилган ҳужжатдаги асосий мақсаддан қатор вазифалар ва талаблар келиб 
чиқади. 
Таълим-тарбиянинг таркибий қисмлари ўзаро боўлиқ ва алоқадор бўлиб, педагогик жа-
раѐн ҳисобланади. Бу жараѐннинг самарадорлиги кўп жиҳатдан ташкил этилган тарбия восита-
лари тизимига боўлиқдир. Бу воситалар бутун тарбиявий иш тизимининг таркибий қисми деб 


170 
қаралгандагина ўз аҳамиятини йўқотмайди ва тарбиянинг умумий вазифаларини муваффақиятли 
ҳал этишга ѐрдам беради. 
Ҳисобга олиш, текшириш ва билимни назорат қилиш ҳамда баҳолаш, ўқитиш жараѐнида 
муҳим роль ўйнайди. Жумладан, талабалар билимини ҳақиқий аниқ ва адолатли баҳолаш ҳамда 
натижаларни уларга мунтазам равишда маълум қилиб бориш катта тарбиявий аҳамият касб 
этади.
Маскур "Низом" талаблари асосан, талабаларни узлуксиз ўз устиларида фаол 
ишлашларини, ҳар бир соҳада мустақил ва ижодий ѐндашишни, фан асосларини пухта 
ўзлаштириш учун масъулият сезишларини ҳамда мустақил ишлаш кўникмаларини кенг риво-
жлантиришни талаб этади. 
Талабалар билимини назорат қилиш ва баҳолашни тўўри йўлга қўйиш, уларда ўтилган 
фанларга нисбатан ижодий ѐндашиш, мустақил фикрлаш, ўз билимни доимий равишда ошириш, 
адабиѐтлардан кенг фойдаланишни йўлга қўйиш демакдир. Шу билан бирга ўқитувчи ва талаба 
ўртасидаги узвий боўланишни юзага келтиради, яна ўқитишнинг ўзаро алоқадор икки восита-
сини юзага келтиради. Яна ўқитишнинг ўзаро алоқадор икки воситаси ўқитувчининг фаолияти 
ва талабанинг меҳнатга онгли муносабатини узлуксиз жараѐн сифатида доимий бўлиб туришини 
таъминлайди. 
Бунда профессор-ўқитувчиларнинг маъруза ва амалий машўулотларга пухта тайѐргарлик 
кўриши, баҳолашга доир меъѐр ва мезонларни, саволномалар, тест саволлари ва турли бошқо-
тирмалар ҳамда таянч тушунчаларини тузишдаги масъулият ѐндошиш ва тинимсиз меҳнати 
ѐтади. Талаба билимини баҳолаш муҳим воситаларидан бири бўлиб асосан, талабаларнинг хулқи 
ўзгариши ва тарбиявий таъсири кучайганлигида намоѐн бўлади. 
Ўқитувчининг талаба билимини назорат қилиш ва баҳо қўйиш (баллаш) жараѐнидаги 
хатти-ҳаракати улардаги ҳақиқий билимни ва кўникмаларни аниқлашга имкон беради, уларни 
ортиқча ташвишларидан, охирида "ўтмай қолиш" қўрқувдан халос этади. Ўзидаги иқтидор ва 
имкониятга ишонч ҳосил қилган талаба янада фан асосларини чуқурроқ эгаллашга ҳаракат 
қилади, ўқитувчи билан баҳс-мунозарага киришади, ўзларига ҳам нисбатан талабчан бўлишга 
одатлантиради.
Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим Вазирлигининг 2005 йил 
30-сентябрдаги 217-сонли буйруўи билан тасдиқланган “Олий таълим муассасаларида талабалар 
билимини баҳолашнинг рейтинг тизими тўўрисидаги муваққат Низом” ига оид баҳолаш турлари 
қуйидагича. 
- Жорий баҳолаш (ЖБ) 
- Оралиқ баҳолаш (ОБ) 
- Якуний баҳолаш (ЯБ) 
1. Олий таълим. Меъѐрий іужжаьдар тєплами. С.С. Ўуломов таірири осида. Тошкент: Шарї, 2001. 449-бет.


171 
ЖБ да фаннинг ҳар бир мавзуси бўйича талабанинг билими ва амалий кўникмаларини 
аниқлаб бориш назарда тутилади ва у амалий, семинар ѐки лаборатория машўулотларида амалга 
оширилиши мумкин. 
ОБ да фаннинг бир неча мавзуларини қамраган ѐки алоҳида бўлимлари бўйича назарий 
машўулотлар ўтиб бўлгандан сўнг, талабанинг назарий билимлари баҳоланади ва унда талаба-
нинг муайян саволга жавоб бериш ѐки муаммони ечиш маҳорати ва қобилияти аниқланади. 
ЖБ ва ОБ турлари ҳар бир фаннинг хусусиятларидан келиб чиққан ҳолда оўзаки, ѐзма 
иш, тест, назорат иши, уй вазифаси, коллоквиум ва шу каби бошқа шаклларда ҳам амалга оши-
рилиши мумкин. 
ЯБ да талабани билим, кўникма ва малакалари фаннинг умумий мазмуни доирасида 
баҳоланади. ЯБ семестр якунида ўтказилади. 
ЯБ тури ѐзма иш усулида ѐки бошқа усулларда (оўзаки, тест, ҳимоя ва ҳоказо) ўткази-
лиши мумкин. 
Талабанинг фан бўйича мустақил иши ЖБ, ОБ ҳамда ЯБ турларида баҳоланади. 
Муайян фан бўйича талабанинг семестр давомидаги ўзлаштириш кўрсаткичи 100 баллик 
тизимда баҳоланади. Ушбу 100 балл баҳолаш турлари бўйича қуйидагича тақсимланади: 
ОБ ва ЖБ - 85 балл
ЯБ – 15 балл 
Ҳар бир фанга ажратилган соатлар миқдоридан келиб чиқиб балларни аниқ ҳисоблаш 
мумкин. Бунинг учун бир соатга тўўри келадиган аниқловчи коэффицентни топиш лозим. ЯБ 
турига 15 балл Низом асосида бўлганлиги боис, у ўзгаришсиз қолади. Ўолган 85 баллни умумий 
соатлар миқдорига бўлиб коэффицент (К) ни аниқлаймиз. Масалан, фан бўйича маъруза 60 соат, 
семинар 20 соат, лаборатория – 10 соат, мустақил иш – 20 соат кўзда тутилган бўлса 
Маъруза – а
1
= 60 с Лаборатория – а
3
= 10 с 
Семинар (амалий) = а
2
= 20 с Мустақил иш – а
4
= 20 с 
К = 85 : а
1

2

3

4
= 85 : 60+20+10+20 = 85 : 110 = 0,77 
ОБ = а
1
х k = 60 х 0,77 = 46,3 балл 
ЖБ = (а
2

3
) х k = 30 х 0,77 = 23,3 балл 
МИ = а
4
х k = 20 х 0,77 = 15,4 балл 
ЯБ = 15 балл 
Жами: 100 балл 
 
Эслатма: МИ (мустақил иш) даги 15,4 балл юқорида келтирганимиздек, фан хусусиятидан келиб 
чиқиб, ЖБ ва ОБ лар таркибига киритилади.


172 
Биз барча учун умумий бўлган қуйидаги амалларни талабалар билан бажаришни тавсия 
этамиз: 
1.
Фан ўқитувчиси семестр давомида ўқитиладиган фанни соатлар тақсимотини аниқ 
билиши лозим; 
2.
Талабаларга биринчи машўулотдаѐқ баҳолаш турларига дахлдор баллар миқдорини 
бериши шарт.
3.
ЖБ ҳар бир жуфтлигига бериладиган балл миқдори талабанинг қуйидаги ҳара-
катлари учун берилади: машўулотга қатнашиш ва фаол иштироки; топширилган 
топшириқни бажарилганлик даражаси; дафтар тутиши ва имловий хатоларга эъти-
бор қаратилиши, олинган натижаларни илмий ва изчил асослай олиши, ҳозиржа-
воблиги, топқирлиги ва ижодий фикрлар билан қатнашиши. 
4.
Оралиқ баҳолашга ажратилган балл миқдорини талаба дарсга доимий фаол қат-
нашиши ҳамда босқичларда бажарадиган ишларнинг натижасига кўра тўплайди. ОБ 
да бажариладиган ишлар: саволномаларга ѐзма жавоб бериш, тест саволларини 
ечиш, алоҳида боб ѐки мавзуларга ижодий иш тарзида тест саволлари, бошқо-
тирмалар ѐки ребуслар тузиш, айрим мавзулардан рефератлар ѐзиш ѐки мавзулардан 
оўзаки савол-жавоб қилиш кабилардир. 
5. ЯБ га Низом бўйича ажратилган 15 баллга мослаб, семестр охирида таянч тушунча-
ларга асосланган вариантлар тузилади ва талаба ўз вариантига жавоб тарзида "Ёзма иш" ѐзади. 
ЯБ даги баллар миқдори ѐзма ишнинг қуйидаги ҳолатлари учун берилади: вариант саволлари 
қарамаган таянч тушунчаларга ѐзилган жавобнинг мукаммаллиги, талабанинг саводли ва илмий 
тилда баѐн этишдаги эътибори, фикр-мулоҳазаларининг асосли ва мантиқли эканлиги, дафтарни 
тутиш ва жиҳозлаш тартибига риоя қилинганлиги, хулосалар ва фойдаланган адабиѐтларни 
келтирилиши кабилардир. 
Умуман, рейтинг тизими қуйидагича вазифаларни бажаришга қаратилганлигини унут-
маслигимиз лозим: 
- фаннинг талаба томонидан тизимли тарзда белгиланган муддатларда ўзлаштиришини 
ташкил қилиш; 
- талаба ўзлаштиришини мунтазам баҳолаб бориш; 
- талабаларда мустақил ишлаш кўникмаларини ривожлантириш, ахборот манбаларидан 
самарали фойдаланишни ташкил этиш; 
- талабанинг билимини адолатли ва аниқ баҳолаш; 
- баҳолаш натижаларини мунтазам маълум қилиш ва таҳлил этиш; 
- профессор-ўқитувчиларнинг ҳар бир дарсга ва баҳолаш жараѐнига масъулиятини 
ошириш; 
- ўқув жараѐнининг ташкилий ишларини компьютерлаштиришга шароит яратиш. 


173 
Юқорида келтирганларимиздан кўринадики, билимга баҳо қўйиш битта машўулотнинг 
барча қисмларига сингиб кетиши билан бирга бутун фаннинг мазмунидан ҳам хабардор бўли-
шини тақозо этади. Бу эса ўқитувчи ва талаба ўртасидаги доимий ижодий муносабатни амалга 
оширишни талаб этади. Улар ўтилган материалларни қайтариш, янги материалларни тушуниш 
учун замин эканлигини тушуниб етадилар, барча топшириқларни ўз вақтида бажаришга фаоллик 
кўрсата бошлайдилар. Талабаларни ЖБ, ОБ ва ЯБ лар билан баҳолар эканмиз албатта, уларнинг 
ютуқ ва камчиликларини ѐритиб беришимиз, жавобларини ѐки ѐзма бажарган ишларини таҳлил 
қилишимиз лозим. Чунки фан ўқитувчиси талабанинг семестр давомида бажарган ишлари, фаол 
иштироки ва бошқа жавобларини аниқ ҳисобга олиб бормаса ва натижавий баллни чиқарганда 
қисқача изоҳлаб бермаса уларга қўйилган баҳонинг тўўрилигига шубҳа туўилиши мумкин. 
Талаба ўз билимининг қандай ютуқ ва камчилиги борлигини тушуниб, нима учун унинг 
балли ошганлигини ѐки пасайганлигини англагандагина у раўбатлантирувчи роль ўйнаши 
мумкин. Талаба ўз хатосини тушунгач, уни тўўрилашга онгли равишда интилади. Акс ҳолда, бу 
талабага ҳам унинг ўқишга бўлган муносабатига ҳам салбий таъсир этади. Унда тиришқоқлик, ўз 
билимига ва иқтидорига бўлган ишончи пасая боради, ўқитувчига нисбатан ишончсизлик пайдо 
бўлиб уни "адолатсиз" га чиқариб қўяди. 
Ўқитувчининг тўўри ва адолатли асослаши, гарчи, салбий характерда бўлса ҳам, тала-
бани қаноатлантиради. Ўқитувчи билимни доим назорат этиб балл билан баҳолар экан, талаба-
нинг ишига бўлган муносабатини айтиб ўтади. Эришган ютуқлари учун раўбатлантирса, кам-
чилиги учун койийди. Уни бартараф қилиш мумкинлигини ҳам ижодий тайѐргарлик пайтида 
асосий эътиборни нималарга қаратиш кераклигини кўрсатади. Бундай асослаш талаба ютуқла-
рининг аниқ баҳоси бўлибгина қолмай, балки унинг бундан кейинги ўқишдаги вазифаларини 
бажаришга ѐрдам беради. Бу, талабада умид уйўотади. Ўзига бўлган ишончни мустаҳкамлайди 
ва ўқитувчи-устозга нисбатан ҳам эътиқодни янада кучайтиради. Энг асосийси улар келажакда 
ўз фаолиятларига танқидий кўз билан қарайдиган жиддий шахслар бўлиб етишадилар. 
Бир сўз билан айтганда билимни тўўри ва ҳаққоний баҳолаш ўқитувчининг педагогик 
фаолиятига ҳам катта таъсир кўрсатади ва қўйилган баҳога жавобгарлигини оширади. Баҳо та-
лабага таъсир этиб, унинг ижодий ва салбий кечинмаларини жумбушга келтирувчи омил сифа-
тида намоѐн бўлади. Бу кечинмалар фақат баҳонинг қандайлигига боўлиқ бўлмай балки, унинг 
талаба онгига қандай етказишига ҳам боўлиқдир. Фақат юқорида айтиб ўтилган шартларга риоя 
қилиб, ҳамма томон ҳисобга олинган ҳолда қўйилган объектив баҳо талабаларда 
ахлоқий-иродавий хусусиятларни таркиб топтиришга ѐрдам беради.

Download 1,65 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   54   55   56   57   58   59   60   61   ...   79




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish