Ж. Ҳасанбоев, Ҳ. Сарибоев, Г. Ниёзов, О. Ҳасанбоева, М. Усмонбоева


§ 4. Тарбия жараёнинг ўзига хос хусусиятлар



Download 1,65 Mb.
Pdf ko'rish
bet16/79
Sana06.07.2022
Hajmi1,65 Mb.
#744106
1   ...   12   13   14   15   16   17   18   19   ...   79
Bog'liq
Хасанбоев Педагогика

 
§ 4. Тарбия жараёнинг ўзига хос хусусиятлар 
 
Тарбия жараѐни кўп қиррали жараѐн бўлиб, унда тарбия моҳиятини ѐритишга хизмат 
қилувчи ички ва ташқи (субъектив ва объектив) омиллар ўртасида кўзга ташланади. Субъектив 
омиллар шахснинг ички эҳтиѐжлари, қизиқишлари, ҳаѐтий муносабатларини англатишга ѐрдам 
берса, объектив омиллар шахснинг ҳаѐт кечириши, шаклланиши, ҳаѐтий муаммоларни ижобий 
ҳал этиши учун шароит яратади. Тарбия фаолиятининг мазмуни, йўналиши ва шакли объектив 
шароитлар билан қанчалик мутаносиб келса, шахсни шакллантириш борасида шунчалик 
муваффаққиятга эришилади. Тарбия жараѐнининг ташкил этилиши ва бошқарилишида нафақат 
ўқитувчи фаолияти, балки ўқувчининг ѐш ва психологик хусусиятлари, ўй-фикрлари, ҳаѐтий 
қарашлари ҳам муҳим ўрин тутади. 
Тарбия жараѐнининг яна бир хусусияти унинг узоқ муддат давом этишидир. Тарбия 
натижалари тез суръатда яққол кўзга ташланмайди. Ўзида инсоний сифатларини намоѐн эта 
олган шахсни тарбиялаб вояга етказишда узоқ муддатли давр талаб этилади. Шахсни муайян 
вақтнинг ўзида турли-туман қарашлари мавжуд шароитда ҳаракат қилиши тарбия жараѐнини 
мураккаблаштиради. Мактаб тарбияси шахс онгини, дунѐқарашини шакллантиришда муҳим 
ўрин тутади. Чунки ѐшлик йилларида инсонда одоб тизими юқори даражада таъсирчан ҳамда 
беқарор бўлади. Шу боис тарбия муваффақияти айни ўқувчилик йилларида шахсга тўўри тарбия 
бериш лозимлигини талаб этади. Тарбия жараѐнининг яна бир хусусияти унинг узлуксизлиги 
саналади. Тарбия жараѐни бу, ўқитувчи ва ўқувчиларнинг биргаликдаги узлуксиз, тизимли 
ҳаракатлари жараѐнидир. Ўқувчиларда ижобий сифатларини қарор топтиришда ягона мақсад 
сари йўналтирилган, бир-бирини тўлдирувчи, бойитиб борувчи, такомиллаштирувчи ўоялар 
алоҳида аҳамият касб этади. Шу боис оила, таълим муассасалари, жамоатчилик ҳамкорлигида 
ташкил этилаѐтган тарбиявий тадбирларнинг узлуксиз ўтказилишига эришиш мақсадга муво-
фиқдир. 


50 
Мактаб ѐшидаги болани тарбиялашда мактаб етакчи ўрин эгалласа ҳам болаларга уз-
луксиз тарбиявий таъсир ўтказа олмайди, чунки болалар маълум муддатгина мактабда, 
ўқитувчининг тарбиявий таъсири остида бўлиб, қолган вақтининг асосий қисмини оилада, 
кўчада, жамоат орасида ўтказадилар. Кузги, қишги, баҳорги ва айниқса, ѐзги таътил даврларида 
ўқувчилар мактаб, ўқитувчи таъсиридан четда қоладилар. Демак, мактабда болаларни тарбия-
лаш вақт жиҳатдан чегараланган бўлиб, синфдан ва мактабдан ташқарида амалга ошириладиган 
тарбиявий ишлардан Ҳоли вақтда улар ўқитувчи ѐки тарбиячининг тарбиявий таъсири ҳамда 
назоратидан узоқлашадилар. 
Ўқувчиларга нисбатан мактаб (таълим муассасаси) нинг таъсирини сусайтирмаслик 
мақсадида синфдан, мактабдан ташқари ва таътил даврларида тарбиявий ишларга алоҳида 
эътибор берилади. 
Айни вақтда республикада ўқувчиларнинг таълим-тарбия муассасаларидан 
узоқлаштирмаслик мақсадида қўшимча таълим муассасалари фаолият кўрсатмоқда. Ўўшимча 
таълим муассасаларида ўқувчилар хусусий фанлар ҳамда хорижий тилларни мукаммал ўрга-
нишлари, техник ҳамда бадиий йўналишлар бўйича билим олишлари, амалий фаолият кўникма 
ва малакаларига эга бўлишлари мумкин. Ўўшимча таълим муассасаларида ташкил этилаѐтган 
турли йўналиш ва мавзулардаги учрашувлар, кўргазмалар, кўриклар, суҳбатлар ўқувчиларнинг 
тафаккур дунѐсини бойитишда, уларда мустаҳкам тавсиф ва иродани таркиб топтиришда муҳим 
ўрин тутмоқда. 
Тарбия жараѐнининг яна бир хусусияти бу, унинг яхлит тарзда тизимли ташкил эти-
лишидир. Яхлитлик шундан иборатки, тарбия жараѐнининг мақсади, мазмуни, вазифалари ва 
методларининг бирлиги шахсни шакллантириш ўоясини амалга ошириш учун хизмат қилади. 
Бизга маълумки, шахс сифатлари навбатма-навбат эмас, балки яхлит тарзда ўзлаштирила бо-
рилади, шу боис, педагогик таъсир ҳам яхлитлик, тизимлилик тавсифига эга бўлиши лозим. 
Тарбия жараѐнининг яхлитлик, тизимлилик хусусияти бир қатор муҳим педагогик та-
лабларга амал қилиши ўқитувчи ва ўқувчилар ўртасидаги ҳамкорликни эҳтиѐкорлик билан 
қарор топтиришни талаб этади. 
Икки томонлама алоқа икки йўналишда, яъни, ўқитувчиининг ўқувчига нисбатан 
кўрсатадиган таъсири (тўўри алоқа) ҳамда ўқувчининг ўқитувчига нисбатан муносабати (тес-
кари алоқа) тарзида ташкил этилади. 
Тарбиянинг педагогик технологияси назарияси ўоясига мувофиқ, эндиликда ўқувчи 
тарбия жараѐнининг объектигина бўлиб қолмасдан субъекти сифатида ҳам фаолият кўрсатади. 
Шунинг учун ўқитувчи ўқувчининг ички имкониятларини, унга нисбатан бўлаѐтган ташқи 
таъсирларини, ахборот манбаларини инобатга олиши зарур. Агарда мазкур талаб унутилса, 
шахсни тарбиялаш қийинлашади ѐки барча уринишлар самарасиз якун топади. Тарбия жара-
ѐнининг яна бир хусусияти тарбияда қарама-қаршиликларнинг ўоят кўплиги келиб чиқади. 
Ушбу қарама-қаршиликлар ўқувчиларда ўз тушунчаларига мувофиқ пайдо бўлган дастлабки 


51 
сифатлар билан ўқитувчи томонидан таркиб топтириладиган сифатлар ўртасида ѐки ўқувчи-
ларга қўйиладиган талаблар билан уларни бажариш имкониятлари ўртасида зиддиятларнинг 
келиб чиқиши учун замин яратади. 
Ундан ташқари бу қарама-қаршиликлар кўпинча боланинг онги билан хулқи 
бир-бирига мувофиқ бўлмаслигидан, ўқитувчи ва тарбиячиларнинг ўқувчилар ѐш ва алоҳида 
хусусиятларини (феъл-атвори, характери, қизиқишлари, жисмоний, руҳий ҳамда физиологик 
соўломлигини) яхши билмасликлари оқибатида келиб чиқади. 
Демак, тарбия жараѐни ўзида қуйидаги ўзига хос хусусиятларни намоѐн этади (5 - 
шакл). 
5 - шакл 
Аниқ мақсадга йўналтирилган жараѐн 
Кўп қиррали жараѐн 
Тарбия жараѐни 
Узоқ муддатли жараѐн 
Яхлит тизимлилик жараѐни 
Икки томонлама алоқа жараѐни 
Қарама-қаршиликлардан иборат жараѐн 
Демак, юқорида баѐн этилган фикр – мулоҳазаларга таянган ҳолда қуйидагича хулоса 
чиқариш мумкин: 
1.
Тарбия - ѐш авлодни муайян мақсад йўлида ҳар томонлама вояга етказиш, унда 
ижтимоий онг ва хулқ-атворни таркиб топтиришга йўналтирилган фаолият жа-
раѐни бўлиб, ҳар қандай ижтимоий тузум ва замонда ижтимоий муносабатлар 
мазмунини аниқлаш, уларни ташкил этиш асоси бўлиб келган. 
2.
Ёш авлод тарбияси турли макон ва замонда муайян мақсад асосида ташкил 
этилади. Ижтимоий тарбияни йўлга қўйиш жараѐнида бир қатор вазифалар ҳал 
этилади. Тарбиянинг мақсад ва вазифалари ижтимоий тузум моҳияти, тараққиѐт 


52 
даражаси, ижтимоий муносабатлар мазмуни, шунингдек, жамият фуқаролари-
нинг дунѐқараши, интилишлари, орзу-ниятлари асосида белгиланади. 
3.
Тарбия жараѐнининг хусусиятларини чуқур англаш ва уларни инобатга олган 
ҳолда тарбияни ташкил этиш кўзланган мақсад ва вазифаларнинг асосий омил-
ларидан бири ҳисобланади.

Download 1,65 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   12   13   14   15   16   17   18   19   ...   79




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish