Ж. Ҳасанбоев, Ҳ. Сарибоев, Г. Ниёзов, О. Ҳасанбоева, М. Усмонбоева


§ 2. Тарбия жараёнинг мақсад ва вазифалари



Download 1,65 Mb.
Pdf ko'rish
bet14/79
Sana06.07.2022
Hajmi1,65 Mb.
#744106
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   ...   79
Bog'liq
Хасанбоев Педагогика

§ 2. Тарбия жараёнинг мақсад ва вазифалари 
 
Тарбиянинг мақсади ижтимоий жамият тараққиѐти, унинг ривожланиши, йўналиши, 
ижтимоий муносабатлар мазмунидан келиб чиқиб белгиланади. Бугунги кунда Ўзбекистон 
Республикасида ташкил этилаѐтган тарбиянинг асосий мақсади комил шахсни тарбиялаб вояга 
етказишдан иборатдир. 
Чунки, кадрлар тайѐрлаш миллий моделимизнинг бош муддаоси комил инсон ва етук 
малакали мутахассис тайѐрлашдан иборат бўлиб, у Ўзбекистоннинг халқаро андозалардаги 
замонавий тараққиѐтини таъминлай оладиган дадил, мустақил фикр юритадиган, тафаккурли, 
малакали, билимли мутахассис, айни пайтда ички инсоний сифатлари барқ уриб камолотга етган 
кадрларни тайѐрлашни кўзлайди. Мазкур мақсадни амалга оширувчи асосий омиллардан бири 
тарбия жараѐнидир. 
Тарбия жараѐнининг натижаси баркамол шахсни шакллантиришдир. Бу жараѐн икки 
томонлама бўлиб, уюштириш ва раҳбарликни, шунингдек, ўқувчи шахсининг ўзи томонидан 
фаоллик кўрсатишини тақозо этади. Бу жараѐнда педагог етакчи вазифани бажаради. Чунки у 
ижтимоий тарбиянинг умумий мақсадлари, моҳиятини тушунади, мақсад йўлида амалга оши-
риладиган вазифалар тизимидан яхши хабардор, тарбия шакллари, методлари ва воситаларини 
асосли, илмий тарзда танлаб олади ва тарбия жараѐнига татбиқ этади.
Тарбия жараѐнининг моҳиятини тарбияга ҳар томонлама ѐндошиш билан муваф-
фақиятли тарзда илмий таҳлил қилиш мумкин. 
Шахснинг кўпдан-кўп хислатлари бир-биридан ажратилган эмас, балки ўзаро му-
стаҳкам боўланган. Тарбия жараѐнида боланинг шахсияти айрим-айрим эмас, балки яхлит ра-
вишда ривожланади. 
Бола ўсиб ва ривожланиб борган сари тарбия вазифалари мураккаблашиб, чуқурлашиб, 
табақалашиб боради.
Яхлит ѐндошиш обьектив равишда ақлий, ўоявий, мафкуравий, ахлоқий, меҳнат, эсте-
тик, жисмоний, экологик, иқтисодий ҳамда хуқуқий тарбия бирлигини ўқувчиларнинг онги, 


43 
хулқ - атвори билан қўшиб олиб борилишини таъминлайдиган педагогик жараѐнни вужудга 
келтиришни ва бу жараѐнлар талабларига амал қилишни тақозо этади. 
Ижтимоий тарбия жараѐни шахснинг ижтимоий фазилатларини шакллантиришга, унинг 
атроф-теваракка, жамиятга, одамларга, ўзига нисбатан муносабатлар доирасини вужудга кел-
тиришга, кенгайтиришга қаратилган. Шахс иштирок этадиган ижтимоий муносабатлар тизими 
қанчалик кенг, хилма-хил бўлса, унинг маънавий дунѐси шунчалик бой бўлади. 
Ўз табиатига кўра тарбия жараѐни кўп омилли характерга эга. Яъни бола шахсининг 
қарор топишига оила, мактаб, жамоатчилик ижтимоий муҳит, шунингдек, вазиятлар хил-
ма-хиллиги бевосита ва билвосита таъсир этади. 
Тарбия жараѐнининг натижалари одатда бир хил тавсифда бўлмайди. Бу нарса 
ўқувчиларнинг психологик (индивидуал-типологик), физиологик ва жисмоний хусусиятларига, 
уларнинг ҳаѐти ва маънавий қиѐфасига, шахсий позициясига боўлиқ. 
Тарбия жараѐни одатда ўз-ўзини тарбиялаш, ўз-ўзини қайта тарбиялаш, боланинг 
атроф-муҳитдаги у ѐки бу ҳодисалар билан салбий алоқаси натижасида вужудга келадиган 
муносабатлар ва шахс хусусиятларини шакллантириш билан қўшиб олиб борилади. 
Ўзини-ўзи тарбиялаш шахснинг ўзида ижтимоий қадрга эга бўлган фазилатларни 
ҳосил қилиш ва такомиллаштиришга ҳамда салбий хислатларни бартараф этишга қаратилган 
ички фаолият сифатида таърифланади. 
Ўзини-ўзи қайта тарбиялаш шахснинг ўзидаги салбий одатларни, зарарли сифатларни 
йўқотишга, бартараф этишга қаратилган ички фаолият мазмунидир. Бола хулқидаги оўишишлар 
оиладаги носоўлом муҳит, ота-онанинг тарбияда йўл қўйган хатолари, ўқитувчи фаолиятидаги 
камчиликлар асосида вужудга келади. Ўайта тарбиялаш жараѐнида салбий хулқ ҳосил қилган 
сабаб-шароит ўзгартирилади, қайта тарбиялашда мактаб, оила, ота-онанинг ҳамкорлиги лозим 
бўлади. Демак, қайта тарбиялаш ўқувчининг ўзигагина эмас, балки унинг ота-онасига ҳам қа-
ратилиши лозим. 
Ижтимоий тарбияни ташкил этиш жараѐнида бир қатор вазифалар ижтимоий тарбия 
мақсадидан келиб чиқиб белгиланади. Мустақил Ўзбекистон Республикасида айни вақтда ѐш 
авлодни тарбиялаб вояга етказишга қаратилган жараѐнда қуйидаги вазифаларни ҳал этиш 
муҳим аҳамият касб этмоқда: 
а) ѐшларни ижтимоий ҳаѐтга тайѐрлаш, уларда кенг дунѐқарашни таркиб топтириш, ўз 
шахсий турмушига мақсадли ѐндошиш, режа ва амал бирлиги ҳиссини уйўотиш; 
б) ўқувчиларни миллий ва умуминсоний қадриятлардан огоҳ этиш, чуқур билимга, 
тафаккурга эга ѐшларни тарбиялаш малакаларини тобора бойитиш; 
в) умуминсоний ахлоқ меъѐрларини англашни (одамийлик, камтарлик, ўзаро ѐрдам, 
меҳр-муҳаббат, мурувват, адолатни ѐқлаш, ахлоқсизликка қарши нафрат ва ҳоказолар), муомила 
одоби, юксак маданиятни ўқувчиларда қарор топтиришга эришиш; 


44 
г) ҳуқуқий ва ахлоқий меъѐрларга ҳурмат руҳида ѐндашиш, ўқувчиларда фуқаролик 
туйўусини, ижтимоий бурчга масьулликни қарор топтириш; 
д) тарбияни муҳофаза қилиш, экологик мувозанатни юзага келтириш борасидаги 
масьулиятни таркиб топтириш; 
е) ватанпарварлик ва байналминаллик туйўусини шакллантириш, ўзга миллат ва 
халқлар қарашларига ҳурматни, ҳуқуқ ва бурчларни камситмаслик туйўусини қарор топтириш; 
з) мустақил давлат-Ўзбекистон Республикасининг ички ва ташқи сиѐсатига тўўри ва 
холисона баҳо беришга ўргатиш ; 
и) инсонни олий қадрият сифатида қадрлаш, унинг шаьни, ор-номуси, қадр-қиммати, 
Ҳуқуқ ва бурчларини ҳимоя қилишга ўргатиш ва бошқалар. Ўзбекистон Республикасида олиб 
борилаѐтган ижтимоий тарбиянинг умумий вазифалари шулардан иборат.
Шу билан бирга тарбия турлари ахлоқий, ақлий, жисмоний, эстетик, экологик, иқти-
содий, ҳуқуқий ва мафкуравий тарбиялар ўзининг хусусий мақсадидан келиб чиққан бир қатор 
вазифаларни амалга оширади. Чунончи: 
1.
Ахлоқий тарбияни ташкил этиш жараѐнида ўқувчиларни ижтимоий-ахлоқий 
меъѐрлар мазмунидан хабардор этиш, уларга ахлоқий меъѐрларнинг ижтимоий ҳаѐтдаги 
аҳамиятини тушунтириш, уларда ижтимоий-ахлоқий меьѐрлар (талаб ва тақиқлар)га нисбатан 
ҳурмат ҳиссини қарор топтириш асосида ақлий онг маданиятини шакллантириш. 
2.
Ақлий тарбияни йўлга қўйиш чоўида ўқувчиларни илм-фан, техника ва 
технология борасида қўлга киритилаѐтган ютуқлардан, янгилик ва кашфиѐтлардан бохабар 
этиш, уларга ижтимоий фанлар асослари хусусидаги билимларни бериш тарзида уларда 
тафаккур қобилиятини қарор топтириш, дунѐқарашини шакллантириш. 
3.
Жисмоний тарбияни ташкил этиш жараѐнида ўқувчиларда ўз соўлиқларини 
сақлаш ва мустаҳкамлаш, организмни чиниқтириш, жисмоний жиҳатдан тўўри ривожланишни 
ҳамда унинг ишлаш қобилятини ошириш борасида ўамхўрлик қилиш туйўусини юзага 
келтириш, уларда янги ҳаракат турлари борасида кўникма ва малакаларни ҳосил қилиш, уларни 
махсус билимлар билан қуроллантириш, ўқувчиларнинг ѐшига ва жинсига мувофиқ келадиган 
(куч, тезкорлик, чаққонлик, сабот -матонат, чидам, ирода ва тавсифни қарор топтириш) асосий 
ҳаракат сифатларини ривожлантириш, уларда шахсий гигиенани сақлашга нисбатан онгли 
муносабатларни тарбиялаш. 
4.
Эстетик тарбияни олиб бориш жараѐнида ўқувчиларда эстетик ҳис-туйўу, 
эстетик дидни тарбиялаш, уларнинг ижодий қобилиятларини тараққий эттириш, эстетик 
маданиятини шакллантириш. 
5.
Экологик тарбияни олиб бориш чоўида ўқувчиларга экологик билимлар бериш 
асосида шахс, жамият ва табиат бирлиги ҳамда алоқадорлигини ўқувчиларга тушунтириш, 
уларда экологиянинг инсон, инсоният, жамият тараққиѐтидаги муҳим ўрни ва аҳамияти 
борасида тушунчаларни қарор топтириш, шунингдек, экологик маданиятни шакллантириш. 


45 
6.
Иқтисодий тарбияни ташкил этиш жараѐнида ўқувчиларга иқтисодий 
билимларни бериш асосида мамлакат иқтисодий барқарорлигини таъминлаш, бозор 
инфраструктураси қоидаларига амал қилиш, ички бозорни тўлдириш, кичик ва ўрта бизнесни 
яратиш борасидаги фаолият жараѐнида иштирок этиш, кўникма ва малакаларни ҳосил қилиш, 
инсон меҳнати билан бунѐд этилган моддий бойликларни асраш, уларни кўпайтириш борасида 
қайўуриш туйўуларини қарор топтириш, иқтисодий маданиятни шакллантириш. 
7.
Ҳуқуқий тарбияни ташкил этиш жараѐнида ўқувчиларга давлат Конституцияси 
ҳақидаги таълимотни, чунончи, фуқаролик, оила, меҳнат, хўжалик маъмурий, нафақа, суд 
ишларини юритиш ва бошқариш Ҳуқуқларининг маъносини тушунтириш, улар онгига 
ижтимоий-Ҳуқуқий меъѐрларнинг шахс ва жамият ҳаѐтидаги аҳамияти ҳақидаги тасаввурга эга 
бўлишларини таъминлаш, уларда Ҳуқуқий онг, шунингдек, Ҳуқуқий фаолиятни ташкил этиш 
борасидаги кўникма ва малакаларни ҳосил қилиш, Ҳуқуқий маданиятни шакллантириш. 
8.
Ўоявий ва мафкуравий билимларни бериш, Ўзбекистон Республикаси 
Конституцияси, фуқаролик жамияти асослари, миллий давлат тузилиши, шунингдек, 
Ўзбекистон Республикаси ички ва ташқи мафкураси мазмунини ўрганишни таъминлаш асосида 
ўқувчиларда мафкуравий фаолият кўникма ва малакаларини қарор топтириш, мафкуравий 
маданиятини шакллантириш ва бошқалар. 
Тарбия мазмунида олдинга қўйилган мақсад ва вазифаларга мувофиқ ўқувчилар 
томонидан ўзлаштирилиши лозим бўлган билим, кўникма ва малакалар, шахс хулқ-атвори 
ҳамда сифатларининг моҳиятини акс эттиради. Тарбия мазмуни ижтимоий-иқтисодий 
тараққиѐт, кишилик муносабатлари моҳияти ва даражаси шунингдек, жамият мафкураси 
ўояларидан келиб чиққан ҳолда белгиланади. Замонавий тарбия мазмунида қуйидаги ўоялар 
ѐтади: 
1. Тарбия мақсадининг аниқлиги, Ўзбекистон Республикасининг ижтимоий - сиѐсий 
мустақиллигининг дастлабки йилларидаѐқ республикада амалга оширилиши кўзда тутилган 
бўлиб, тарбия мақсади аниқ белгилаб олинган эди. Ўзбекистон Республикасининг “Таълим 
тўўрисида” ги қонуни ҳамда “Кадрлар тайѐрлаш миллий дастури” ўояларига кўра ижтимоий 
тарбиянинг асосий мақсади эркин, ижодкор, мустақил фикр эгаси бўлган комил инсонни тар-
биялаб вояга етказишдан иборат. Ушбу мақсадга эришиш йўлидаги асосий восита бу, шахсда 
умумий маданиятни таркиб топтиришдир, яъни, шахснинг ақлий, ахлоқий, жисмоний, эстетик, 
иқтисодий, экологик, Ҳуқуқий, мафкуравий ҳамда меҳнат маданиятини тарбиялаш каби тар-
биянинг бош мақсадини амалга ошириш имкониятини яратиш кўзда тутилади. 
2. Болалар ва катталарнинг биргаликдаги фаолияти. Ўқитувчининг болалар билан 
маънавий маъданияти энг яхши намунасини излаши, шу асосда тарбиячи инсоннинг ҳаѐтий 
меъѐр ва қадриятларини ишлаб чиқиши ўқувчини тарбия жараѐнида фаоллигини таъминлашга 
олиб келади. Дунѐқараши ҳали тўла – тўкис шаклланмаган болалар учун катталарнинг ҳаѐтий 
тажрибалари ҳамда уларнинг шахсий намуналари катта тарбиявий таъсирга эга. 


46 
3. Ўз-ўзини англаш. Тарбия инсонда эътиқод, демократик қарашлар ва ҳаѐтий пози-
циянинг шаклланишига олиб келади. Тарбия мазмунининг энг муҳим жиҳатларидан бири – бу 
инсоннинг ҳаѐтида ўз-ўзини англаши инсон ўз шахсий ҳаѐти ва бахтининг субъекти сифатида 
эътироф этилиши билан тавсифланади. Инсон камолотида фуқаролик, касбий ва ахлоқий 
ўз-ўзини англаш ўояларга таяниб тарбиялаш муҳим аҳамиятга эгадир. 
4. Тарбиянинг йўналтирувчанлиги. Мазкур ўоя мактаб (таълим муассасалари) амали-
ѐтининг марказий нуқтасида тарбиявий ишлар дастури, тадбирлари, шакл, метод ва воситалари 
эмас, балки ўқувчи турганлигини англатишга хизмат қилади. Тарбия жараѐнида унинг шахсий 
хусусиятлари, қизиқишлари, ўзига хос тавсифи ўз қадр-қимматини англаш туйўулари риво-
жлантирилиб борилиши зарур. 
5. Ихтиѐрийлик. Тарбияланувчиларнинг ирода эркинлигисиз тарбия ўоялари моҳиятини қарор 
топтириш мумкин эмас. Тарбия жараѐни, агар у оқилона ташкил этилса, бир вақтнинг ўзида ҳам 
ўқитувчи ва ўқувчи маънавиятининг бойитилишига ҳам хизмат қилади. Агар тарбиячи 
(ўқитувчи) ўқувчининг қизиқиши, фаолияти, ўртоқлик ва фуқаролик бурчини англаши, му-
стақилликка интилиш туйўуларини кўра ва англай олсагина унинг шахсига таъсир кўрсатишга 
йўналтирилган фаолиятда самарага эришади. 
6. Жамоат йўналиши. Тарбиявий ишлар мазмунида жамоага нисбатан ижобий муно-
сабатни қарор топтириш ѐтади. Жамоа ѐрдамида шахснинг ҳар томонлама тараққиѐти унда ду-
нѐни англаш ва уни тўлақонли талқин этиш, инсонпарварлик ва ҳамкорлик туйўуларининг юзага 
келиши ва ривожланиб бориши амалга оширилади.
Замонавий педагогик жараѐнда тарбияланувчига ақлий, эстетик, ахлоқий, жисмоний, 
сиѐсий, иқтисодий, экологик ҳамда диний тарбия олиш лозимлигини уқтиришнинг ўзигина ҳам 
самара беради. Ўқувчи учун юқорида номлари қайд этилган тарбияларнинг нима учун керак-
лиги, уларнинг инсонга нима бера олиши масалалари қизиқарли ривожланган хорижий мамла-
катлар тарбия тизимида муаммонинг мана шу жиҳати биринчи ўринга қўйилмоқда. Юқорида 
қайд этилган ўоялар асосида ташкил этилган педагогик жараѐнда етук фуқаро, малакали мута-
хассис ҳамда баркамол оила соҳиби ѐки соҳибасини тарбиялаб вояга етказиш учун хизмат 
қилиши лозим. 
Замонавий тарбия мазмуни, ўоялари яхлит тарзда қуйидаги кўринишга эга бўлади (4 - 
шакл). 
4 - шакл 
Тарбия мақсадининг аниқлиги 
Тарбиянинг йўналтирувчанлиги 


47 
Болалар ва катталарнинг 
биргаликдаги фаолияти 
Замонавий 
тарбия 
мазмуни (ўоялари) 
Ихтиѐрийлик 
Ўз-ўзини англаш 
Жамоа йўналиши 
Ижтимоий тарбия мақсади ҳамда вазифаларини амалга ошириш учун тарбия жара-
ѐнининг хусусиятларини англаб олиши муҳим аҳамиятга эга. 

Download 1,65 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   ...   79




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish