Ж. Ҳасанбоев, Ҳ. Сарибоев, Г. Ниёзов, О. Ҳасанбоева, М. Усмонбоева


IV БОБ. ТАРБИЯНИНГ МАҚСАДИ, ВАЗИФАЛАРИ ВА МАЗМУНИ



Download 1,65 Mb.
Pdf ko'rish
bet13/79
Sana06.07.2022
Hajmi1,65 Mb.
#744106
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   79
Bog'liq
Хасанбоев Педагогика

IV БОБ. ТАРБИЯНИНГ МАҚСАДИ, ВАЗИФАЛАРИ ВА МАЗМУНИ 
§ 1. Тарбия жараёнинг умумий таснифи ва усуллари 
 


39 
Тарбия назарияси педагогика фанининг бир қисми бўлиб, тарбия жараѐнининг мазмуни, 
методлари ва ташкил этилиши масалаларини ўргатади. Ҳаѐтга янгича сиѐсий ва иқтисодий 
нуқтаи назардан ѐндошиш ўсиб келаѐтган ѐш авлод тарбияси билан боўлиқ жараѐн мазмунини 
ҳам қайтадан кўриб чиқишни тақозо этмоқда. 
Тарбия назарияси Марказий Осиѐ мутафаккирлари ва халқ педагогикасининг тарбия 
борасидаги бой тажрибаларига таянади. Тарбия назарияси ўз қоидаларини асослаш учун фал-
сафа, этика, эстетика, физиология, психология каби фанлар маълумотларидан фойдаланади. 
Тарбия назарияси педагогиканинг бошқа бўлимлари: педагогиканинг умумий асослари, таълим 
назарияси ҳамда мактабшунослик билан узвий боўлиқ. 
Тарбия жараѐни шахснинг муайян мақсад асосида ижтимоий ҳаѐтга тайѐрловчи тари-
хий-ижтимоий тажрибага суянган ҳолда олиб борилувчи фаолият жараѐнидир. Бошқачароқ 
талқин этилганда, тарбия жараѐни ѐш авлодни муайян мақсад йўлида ҳар томонлама вояга 
етказиш, унда ижтимоий онг ва хулқ-атворни таркиб топтиршга йўналтирилган фаолият жара-
ѐнидир. 
Турли замон ва маконда ижтимоий тарбия моҳияти турлича бўлиб, унинг мазмуни 
ижтимоий мақсадлардан келиб чиқиб асосланган. Турли макон ва замонда тарбия ўояси турлича 
ифодаланган бўлса-да, аммо йўналтирувчанлик хусусияти ҳамда объектига кўра якдилликни 
ифода этади. 
Тарбия хусусида таниқли ўзбек педагоги А.Авлоний шундай дейди: “Ал-Ҳосил тарбия 
бизлар учун ѐ ҳаѐт ѐ мамот, ѐ нажот, ѐ ҳалокат ѐ саодат, ѐ фалокат масаласидир”
5
. Ушбу фикр-
лардан хулоса чиқарсак, шахс тарбияси хусусий эмас, балки ижтимоий, миллий илмдир. Зеро, 
ҳар бир халқнинг тараққий этиши, давлатларнинг қудратли бўлиши авлодлар тарбиясига кўп 
жиҳатдан боўлиқ. 
Ўзбекистон Республикаси ижтимоий-сиѐсий мустақилликни қўлга киритгач, ижтимоий 
ҳаѐтнинг барча соҳаларида туб ислоҳотлар олиб борилди. Ислоҳотларнинг асосий ўояси рес-
публиканинг ривожланиш ва тараққиѐт йўли деб эътироф этилган демократик, инсонпарвар, 
Ҳуқуқий жамиятни барпо этиш учун хизмат қилади.
Ўз олдига фуқаролик жамиятини қуришни вазифа қилиб қўйган бугунги жамиятимиз 
ѐшлардан онгли тафаккур, замонавий дунѐқараш, миллий ва умуминсоний қадриятларга таянган 
тарбия асосида шаклланиб такомиллашишларини талаб қилади. 
Ўзбекистон Республикасининг “Таълим тўўрисида” ги қонуни, “Кадрлар тайѐрлаш 
миллий дастури” ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президенти И.А.Каримовнинг қатор асар ва 
нутқларида, чунончи “Баркамол авлод-Ўзбекистон тарққиѐтининг пойдевори”, “Ўзбекистон 
ХХI асрга интилмоқда” номли асарларида мустақил республикада ижтимоий тарбияни йўлга 
қўйиш мақсади ва вазифалари белгилаб берилган. 
5
А. А в л о н и й. Туркий гулистон ѐхуд ахлої. Тошкент. 1996. 


40 
Тарбия – шахсни мақсадга мувофиқ такомиллаштириш учун уюштирилган педагогик 
жараѐн бўлиб, тарбияланувчининг шахсига мунтазам ва тизимли таъсир этиш имконини беради. 
Тарбия жараѐни ўзаро боўлиқ бўлган икки фаолиятни – ўқитувчи ва ўқувчи фаолиятини 
ўз ичига олади. Тарбия жараѐнида ўқувчининг онги шакллана боради. Ҳис-туйўулари риво-
жланади, ижтимоий ҳаѐт учун зарур бўлган ва ижтимоий алоқаларни ташкил этишга хизмат 
қиладиган хулқий одатлар ҳосил бўлади. Тарбия жараѐнида болаларнинг ҳаѐти ва фаолиятини 
педагогик жиҳатдан тўўри уюштириш ўоят муҳимдир. Фаолият жараѐнида бола ташқаридан 
келаѐтган тарбиявий таъсирларга нисбатан маълум муносабатда бўлади. Бу муносабат шахснинг 
ички эҳтиѐж ва хоҳишларини ифодалайди. Психолог ва педагогларнинг тадқиқотлари шахсга 
ташқи омилларнинг (хоҳ салбий, хоҳ ижобий) таъсири боланинг уларга муносабати боўлиқли-
гини кўрсатади. Бола фаолиятини уюштиришгина эмас, балки тарбияланувчининг бу фаолиятга 
нисбатан қалбида пайдо бўлаѐтган муносабатини, турли кечинмаларни қандай англашни 
баҳолашни, ҳис қилишни англаши эътиборга моликдир. Улардан ўзи учун нималарни мақсад 
қилиб олаѐтганлигини билиши зарур. Буларнинг барчаси турли кишилар билан алоқа қилиш, 
жамоадаги муносабатлар жараѐнида мураккаблашиб боради. 
Тарбия жараѐни ўқувчининг онгинигина эмас, балки ҳис-туйўуларини ҳам ўстириб бо-
риши, унда жамиятнинг шахсга қўядиган ахлоқий талабларига мувофиқ келадиган хулқий ма-
лака ва одатларни ҳосил қилиши лозим. Бунга эришиш учун ўқувчининг онгига, ҳиссиѐтига ва 
иродасига таъсир этиб борилади. Агар буларнинг бирортаси эътибордан четда қолса, мақсадга 
эришиш қийинлашади. Тарбия жараѐнига ўқитувчи раҳбарлик қилади, ўқувчилар фаолиятини 
белгилайди, уларни ижтимоий жараѐнда иштирок этишлари учун шарт-шароит яратади. 
Ижтимоий жараѐнда фаол иштирок этиш орқали ўқувчиларнинг мустақиллиги, ижодий 
ташаббускорлиги ортиб боради. Фаолият ўқувчилар жамоаси манфаати ва истаги асосида 
уюштирилса, бу жараѐнда боланинг тенгдошлари ва ўз-ўзини англаш жараѐни тезлашади, бола 
ўз хулқи, хатти-ҳаракати учун жамоа олдида жавобгарликни сезишга эришгач ижрочи эмас, 
балки умумий ишнинг фаол қатнашчиси бўлиб қолади. 
Тарбияни самарали йўлга қўйиш учун унинг ҳаракатлантирувчи кучини-тарбия жара-
ѐнининг манбаини яхши билиш ва ҳисобга олиш муҳимдир. 
Бир сўз билан айтганда тарбия жараѐни-ҳар бир инсоннинг ҳаѐтда яшаши (умимий фа-
олият, таълим, тарбия) жараѐнида орттирган сабоқлари ва интеллектуал салоҳиятларининг 
ижобий кўникмасини ўзида шакллантириш ва ўзгаларга бериш жараѐнидир. Тарбия жараѐнида 
ички ва ташқи қарама-қаршиликлар мавжуд бўлиб, у бевосита тарбияланганлик даражасига 
боўлиқ бўлади. Тарбияда ўқувчиларнинг тарбияланганлик даражасини ҳам ҳисобга олиш керак 
бўлади. Бу жиҳат унутилса, қарама-қаршиликлар кучаяди. 
Тарбияланганлик – миллий урф-одатларимиз, қадриятларимизга эътиқод билан риоя 
қиладиган, ноқонуний ишлардан ўзини тия оладиган, ўз хатти-ҳаракатлари билан ўзгалар наф-
ратини қўзўамайдиган хулқ-атвордир. 


41 
Фаолият жараѐнида ҳосил бўлган малака ва одатлар ахлоқ меъѐрларига риоя қилишни 
енгиллаштиради. 
Демак, тарбиячи бола шахсининг тез ривожланадиган даври ўқувчилик йилларида 
унинг онгига турли-туман фаолият (ўқиш, меҳнат, ўйин, спорт, бадиий Ҳаваскорлик) ѐрдами 
билан махсус таъсир этиш мумкиндир. 
Тарбия яхлит жараѐнда амалга оширилади, унинг таркибий қисмлари ҳам айни бир 
вақтда, фаолиятнинг бирор тури асосида амалга оширилади. 
Умумий педагогик жараѐнда тарбия муҳим ўрин тутади. Шахсни шакллантириш 
бошқарув, назорат тавсифига эга бўлиб, бу борада белгиланган вазифалар тасодифий ҳаракатлар 
орқали эмас, балки олдиндан белгиланган ва пухта ўйланган режалар асосида ҳал этилиб бо-
рилади. Тарбия жараѐнида унинг мақсади, шакли, истеъдодлари, шахснинг ўзини-ўзи тарбия-
лаш ва қайта тарбиялаш жиҳатлари муҳим ўрин тутади. Тарбия мазмуни ижтимоий тузум бу-
юртмаси асосида белгиланиб, унинг амалга ошиши учун маълум шарт-шароитларнинг 
мавжудлиги талаб этилади. Ушбу ўоялар яхлит тарзда қуйидагича акс этади 3-шакл.
3-шакл
Ўзини-ўзи тарбия-
лаш 
Тарбия 
Ўайта тарбиялаш 
Ижтимоий 
буюртма 
Мақсад, шакл,
методлар, ташкил 
этиш, бошқариш 
Шарт-шароитлар 
Шахсни шакллантириш жараѐни 
Тарбия жараѐнининг жамият тараққиѐтидаги роли ниҳоятда беқиѐсдир. Инсонни тар-
биялаш, уни билим олишга, меҳнат қилишга ундаш ва бу хатти-ҳаракатни секин-аста кўникмага 
айлантириб бориш лозим. Инсонни мушоҳада қилиш қобилиятини тарбиялаш, ақлни пешлаш 
демакдир. Ақл онгни сақлайди. Онг эса моддий ва маънавий манбага айланади. Шу тариқа инсон 
секин-аста такомиллашиб, комилликка эришиб боради. Аммо бунинг учун тарбиячи ва тарби-
яланувчидан узоқ давом этадиган масъулият, шарафли меҳнат ва қунт, иродани талаб этади. 
Бунинг учун болаларнинг ѐш хусусиятларини ҳисобга олиш зарур. Маънавий, инсоний си-
фатларнинг шаклланишида оиладаги, атрофдаги, жамиятдаги муҳит ва болаларга бўлган му-
носабат муҳим роль ўйнайди. 


42 
Аниқ бир мақсадга қаратилган тарбиянинг самарадорлиги тарбиячининг қандай ме-
тоддан фойдаланишига боўлиқ. 
Метод-юнонча атама эканлигини ва у айнан нимагадир йўл, усул орқали мақсадга 
эришиш йўлини билдириши бизга маълум. Метод, яъни усул ахборотни узатиш ва қабул қилиш 
характерига қараб: 
1.
Сўз орқали ифодалаш усули. 
2.
Кўргазмалик усули. 
3.
Амалий намуна усули. 
4.
Раўбатлантириш ва жазо усулига бўлинади. 

Download 1,65 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   79




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish