Изланувчилар online илмий-амалий


ЭТНОЭКОЛОГИЯ РИВОЖЛАНИШИ БОСҚИЧЛАРИ



Download 8,11 Mb.
Pdf ko'rish
bet255/275
Sana24.02.2022
Hajmi8,11 Mb.
#239485
1   ...   251   252   253   254   255   256   257   258   ...   275
Bog'liq
Anjuman 16-17 30.11.2020

ЭТНОЭКОЛОГИЯ РИВОЖЛАНИШИ БОСҚИЧЛАРИ 
1
А.Ҳакимов, 
2
А.Раҳмонов 
1
Фарғона политехника институти, “Ижтимоий фанлар”кафедраси 
ўқитувчиси, 
2
13-20МКҚ гурух талабаси
Асрлар давомида буюк алломалар табиат, инсон ва жамият нима, улар 
ўртасида қандай алоқадорлик бор, деган саволга жавоб қидириб келганлар. 
Инсон тирик организм сифатида бошқа табиий объектлардан тубдан фарқ 
қилиши ҳамда унинг буюк куч-қудрати, одамзотни алоҳида бир мавжудот 
сифатида қарашга мажбур этди. Айниқса бундай дунёқараш ХХ-ХХI асрлар, 
яъни илмий–техника ютуқлари даврига келиб жуда авжига чиқди. «Табиат 
устидан ғалаба»га эришган инсон барча илму фан тармоқларида алоҳида бир 
куч-қудрат сифатида қараладиган бўлди. Лекин у аслида алоҳида бир 
«индивид» ёки ҳеч кимга бўйсунмайдиган «ҳоким» эмас, балки табиатнинг 
бир бўлагидир. Инсонни ҳеч қачон табиатдан ва уни ўр аб тур увчи атр оф -
муҳитдан ажратиб бўлмаслигига шу кунда барча прогрессив аҳолининг 
ишончи ҳосил бўлди. 
Жаҳондаги ҳар бир этнос, халқ ўзининг мустақил, такрорланмас 
маданиятига эга. Этнослар ҳаётининг минтақавий, тарихий ўзига хослиги 
ҳар бир халқ маданиятининг ривожланиши учун шароит яратиб беради, у ёки 
бу этнос ҳаётининг сақланиб қолиши ва барҳаётлигига имкон туғдиради. ХХ 
аср инсоният тарихига илмий техника инқилоби асри бўлиб кирди. “Табиат”, 
“инсон”, “маданият” каби тушунчалар талқини сезиларли даражада ўзгарди. 
Табиат модда ва энергиянинг туганмас манбаи, универсал омборхонага 
айланиб қолди. Жамиятнинг табиатга таъсири кучайди. Инсонларнинг атроф 
муҳитга ҳозирги даврдаги таъсир кучини табиатнинг энг қудр атли кучлари 
билан тенг қўйиш мумкин. 
Фан ва техниканинг назоратсиз тараққий этиши, табиат ресурсларидан 
нооқилона фойдаланиш дастлаб маҳаллий, кейинчалик минтақавий ва глобал 
муаммоларни вужудга келтирди. Ушбу муаммоларни ҳал этишда илм-фан ва 
техниканинг ҳамма нарсага қодир деб ўйланган кучи ожизлик қила бошлади. 
Хусусан, ХХ асрда табиат ва жамиятнинг ўзаро таъсир муаммоси ва унда 
маданиятнинг тутган ўрни кўпчилик олимлар томонидан эътироф этила 
бошлади.
Табиатнинг мавжудлик қонунияти хилма-хил бўлганидек, инсоннинг 
ички табиати, яъни маданияти ҳам табиий муҳит, ижтимоий борлиқ ва 
тарихий даврлар таъсирида доимий равишда ўзгариб туради. Маданиятдаги 
ўзига хослик кишиларнинг яшаш муҳитига мослашиши, жамият ҳаётий 
тизимини таъминлаш учун хўжалик фаолияти юритишда алоҳида аҳамиятга 
эга. Маданият моддий ҳамда маънавий маданият соҳаларига бўлинади. Узоқ 
вақтлар фанда маданият деганда, фақат маънавий маданият назарда тутилди. 


509 
Шунинг учун илмий тадқиқотларнинг асоси, фан, ахлоқ, нафосат бўлиб 
келди. Моддий маданият тадқиқотлар учун қизиқарсиз ҳисобланган. 
Индустриал жамиятнинг вужудга келиши, унинг техникавий тараққиёти ва 
технологияларнинг тез алмашиниши жамиятнинг барча моддий маданиятини 
илмий асосда ўрганилиши зарурлигини кўрсатди.
Моддий маданият муайян тарихий даврда жамиятда мавжуд бўлган 
буюмларни моддий ишлаб чиқариш фаолиятининг барча соҳаларини ва 
натижаларини ўз ичига олади. Умуман, моддий маданиятга меҳнат 
маданияти, ишлаб чиқариш маданияти, турмуш маданияти ва экологик 
маданият киради. 
Этносларнинг экологик маданияти қатор фанлар учун ўрганиш объекти 
бўлиб хизмат қилади. Ер шарида яшовчи ҳар бир этнос ўзи яшайдиган 
табиий географик ўлкалар хусусиятларидан келиб чиқиб, ишлаб чиқариш 
усулларини яратганлар. Натижада улар табиатдан энг қулай усулларни 
қўллаб ўз “экологик озуқа”ларини ажратиб олганлар.
Бугунги кунга келиб, экологик маданият ҳозирги замон 
цивилизациясининг аҳамиятга молик белгиларидан бирига айланиб 
бормоқда. 1970-80 йиллардан эътиборан, замонамиз илм-фани тобора 
“экологиялашиб” бормоқда. Дастлабки пайтларда экология ҳайвонот ва 
ўсимлик дунёсининг атроф-муҳит билан алоқаларини тадқиқ этган бўлса, 
кейинчалик бир бутун тарзда Ернинг экотизими, биоценози, биосферани 
ўргана бошлади. Жамият билан уни ўраб турган табиий, иқлимий, ижтимоий 
маданий муҳитнинг алоқадорлиги муаммоларини ўрганувчи ижтимоий 
экология шаклланди. Экологиянинг табиий ва ижтимоий муҳити, инсон 
унинг генофонди, одамни бугунги оламга мослашиш жараёни 
хусусиятларини тадқиқ қилувчи мустақил тармоғи “инсон экологияси” 
вужудга келди. 
Халқларнинг моддий маданияти уларнинг турар жойи, уйи, уй 
жиҳозлари, кийим-кечаги ва безаклари, таомлари ва рўзғор буюмлари билан 
белгиланади. Асосан табиий географик шароит ва иқлим таъсир ида миллий 
руҳият ва характерни ифодаловчи моддий маданият намуналари узоқ 
тарихий давр давомида шаклланиб, ўзига хос хусусиятларга эга бўлган.
Марказий Осиё халқлари маданиятининг вужудга келиш шароитларини 
белгилашда даставвал, унинг географик ўрни ва табиий шароитларига 
эътиборни қаратиш лозим. Марказий Осиё минтақасидасерҳосил водий ва 
воҳалар, чўл ва даштлар, баланд тоғ ва адирларнинг ёнма-ён жойлашганлиги 
деҳқончилик, чорвадор, тоғда яшовчи қабила ва халқлар хўжалик тарзи ва 
ўзига хос маданиятини шаклланиши учун имкон яратган. 


510 
Турли 
тарихий, 
табиий 
географик 
шароит 
таъсирида 
республикамизнинг турли ҳудудларида мустақил ва ўзига хос, асосан 
қурилиш лойиҳаси, ишлатиладиган материаллари, услуби ва безаклари билан 
ажралиб турадиган табиий муҳит билан уйғунлашиб кетган моддий маданият 
намуналари вужудга келди.
Метеорология, геология ва геоморфология каби илмий билимлардан 
мутлақо бехабар бўлган аждодларимиз, асрлар давомида фенологик 
кузатишлар асосида уй-жой қуришда, яшаш учун хўжалик фаолияти 
юритишда, умуман, табиатдан фойдаланишда ўзига хос кўникма ва 
малакалар тизимини яратдилар. Экологик, яъни табиатдан фойдаланиш 
маданияти турли этнос ёки халқларда улар яшайдиган табиий географик 
омиллар таъсирида турлича шаклланган.Атрофи баланд тоғликлар билан 
ўралган Фарғона водийси сейсмик зонада жойлашганлиги учун бу ерда 
яшовчи аҳоли уй-жойларни қуришда ёғоч (асосан, тол ва терак)дан кенг 
фойдаланган.
Этноэкология соҳасидаги билимлар ёрдамида ердан фойдаланиш ва 
унинг ҳудудий ташкил этиш маданиятини, тўпланган кўникма ва 
малакаларни ижтимоий-экологик нуқтаи назаридан баҳолаш имконияти 
келиб чиқади. Кўпроқ тарихан шаклланган ердан фойдаланиш тизимини 
бугунги кун талабидан келиб чиққан ҳолда баҳолаш натижасида табиат 
билан уйғун ривожланиш имкониятларини очиб бериш мумкин.
Фанга биринчи марта этноэкология атамасини америкалик этнограф 
Г.Конклин (1954) томонидан киритилган. Бироқ, унинг тушунтиришича, 
этноэкологиянинг вазифаси табиат ҳақидаги халқ билимларини жамлаш ва 
уларни атроф-муҳит билан бўладиган алоқада қўллаш усулларини ишлаб 
чиқишдан иборат. Россияда этноэкология соҳасидаги дастлабки фикрлар 
маданий-хўжалик типлари ва тарихий географик вилоятлар концепциясида ўз 
аксини топди. Кейинчалик тизимли ёндашувнинг кенг тарқалиши экосистема 
ва геосистема концепцияларининг яратилиши билан этноэкологияда 
Алексеев томонидан “Антропогеоценоз” концепцияси яратилди. Унда 
этноэкологик маданият ягона, ҳудудий тизим сифатида ўр ганилади ва учта 
таркий қисмга ажратилади: хўжалик юритувчи жамоа; унинг ишлаб чиқариш 
фаолияти ва ўзлаштирилган ҳудуд. 
Ҳар бир этноснинг табиатдан фойдаланиш маданиятини таркиб 
топишида шу этнос яшайдиган атроф-муҳитнинг таъсири бор. Атроф 
муҳитни эса табиий ва ижтимоий муҳит ташкил этади. Шу кунга қадар 
табиий муҳитнинг этноэкологик маданиятни шаклланишидаги роли кам 
ўрганилган.


511 
Шу ўринда таъкидлаш лозимки, ХХ аср арафасида ўзбек халқи 
таркибида учта йирик этник гуруҳ, яъни субэтнос мавжуд бўлган. Улардан 

Download 8,11 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   251   252   253   254   255   256   257   258   ...   275




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish