198
Намликка чидамлиликка синаш жараёни маҳсулотни қай даражада
нам шароитда ишлай олишини очиб берувчи жараён хисобланади.
Синовларни ташкил қилишда синов қурилмаси ва синов жараёнини умумий
тасаввурига эга бўлиш керак бўлади. Синов жараёни қиров тушувчи ва қиров
тушмайдиган узоқ
вақтли, қисқа вақтли ва тезлаштирилган синовлар билан
фарқланади. Намлик даражаси юқори бўлган холатлардаги синовларни
ўтказишдан мақсад маҳсулот параметрларини бардошлилигини текшириш ва
реал дефектларни аниқлаш (коррозия, изоляцияни бузилиши). Қисқа
муддатли таъсирлар остида ўтадиган синовлар маҳсулот ишлаб чиқаришни
технологик жараёнида хосил бўладиган деффектларни аниқлаш ва ишлаб
чиқаришда қўлланилаётган материалларни
сифатини текшириш учун
қўлланилади
Даврий синовларга доимо очиқ хавода ишловчи қурилмалар дучор
қилинади, ушбу қурилмаларга атмосфера факторларининг барчаси тўғр идан
тўғри таъсир ўтказади, шунингдек ёмғир ва қуёш радиациясини тўғридан
тўғри таъсирига дучор бўлмайдиган ва очиқ хоналарда, навес остида, ёпиқ
транспорт воситаларида ишлаш учун мўлжалланган маҳсулотларга
мўлжалланган. Даврий синовлар табиийки, шудринг тушиши билан кечади,
яъни намликни конденсацияси режимида.
Узлуксиз синовларга харорат кескин ўйнаши кузатилмайдиган, қуёш
радиацияси ва ёмғир таъсири йўқ бўлган хоналарда ишлаш учун
мўлжалланган маҳсулотлар дучор қилинади.
Узлуксиз синовларда синов
камерасидаги харорат ва намликни синов жараёни давомида ўзгармас қилиб
ушлаб турилади. Узлуксиз синовлар табиийки, шудринг тумагунча амалага
оширилади. Синовнинг аниқ услубини маҳсулотни нима учун қўлланилишга
чиқариганидан ва эксплуатация шароитларидан, шунингдек маҳсулотнинг
конструктив хусусиятидан келиб чиқиб амалага оширилади. Мисол учун,
ўрамлари диэлектрик материал билан бўктирилган маҳсулотлар
(трансформаторлар, релелар, дросселлар, пускателлар)
даврий режимда
синашга тавсия қилинади. Маиший ва ишлаб чиқариш учун мўлжалланган
умум талаб электрон техника маҳсулотлари узлуксиз режимда,
нисбий
намлик кўрсаткичи
93±3% ва харорат 25±2°С бўлганда ёки нисбий намлиги
83±3%
ва харорати 25±2°С бўлган
холатларда ўтказилади синовларнинг
давомийлиги маҳсулотларнинг конкрет турига мўлжалланган норматив
хужжатларда белгиланади, лекин синов жараёни намлиги 93% бўлганда 48
соат, намлиги 83% бўлганда 96 соат синалади.
Маҳсулот маҳсус намлик хосил қилувчи камерага ўрнатилади ва
кетма – кет даврда келувчи таъсирларга дучор қилинади. Цикллар сони 1.1 -
жадвалдаги сонларга мос тушиши керак. Битта циклнинг давомийлиги 24
соатни ташкил қилади. Хар бир цикл иккита қисмдан иборат.
Циклнинг
биринчи қисмида максимал рухсат этилган 95 ±3% нисбий намликка 16 соат
вақт давомида таъсирга тушурилади, ушбу қаттиқлик даражасида харорат
мўтадил қилиб ушланиб туриши керак.
199
1.1 – жадвал
Синов регламенти
Қаттиқлик даражаси учун синовлар
III, IV,
VI
V, VII VIII
—
V, VII
VIII
—
Синов
цикллари
сони
Циклни биринчи
қисмида хароратни
юқори кўрсаткичи,
0
С
Давомийлик
21
402
42
403
Тезлаштирилган
18
552
4
402
9
402
4
552
9
552
Максимал рухсат этилган хароратдаги синов вақти
давомийлиги
камера ишга тушгандан вақтдан бери бошланади. Харорат ва намликни
кўтарилиши жуда тез бўлиши керак, бу даврда намлик маҳсулот изасида
конденсатланишига улгуриши керак. Циклнинг иккинчи ярмида маҳсулотли
камера 8 соат атрофида нисбий намлиги 94 – 100% бўлганда 5
0
Сгача ёки
рухсат этилган максимал қийматгача совитилади. Синов жараёни юклама
остида ўтказилади ёки электр кучланишини бермасдан ўтказилади.
Параметрларни ўлчаш ва бошқа текширувлар
энг охирги циклда, соатнинг
охирида, хароратни максимал рухсат этилган қийматида, маҳсулотни намлик
камерасидан олмасдан амалага оширилади. Агар маҳсулотни камерадан
олмасдан параметрларини ўлчаб олиш имкони бўлмаса ёки техник жихатдан
мақсадга мувофиқ бўлмаса, маҳсулот камерадан олинади ва 15 минутдан
ошмаган вақт давомида барча ўлчаш ишларини амалага оширади.
1.2 – жадвал
Do'stlaringiz bilan baham: