447
тасдиқламоқда» .
1
Бизга
маълумки, ислом дини юксак маънавият сарчашмаси ва ахлоқ
мактаби хисобланади.“Дин одамзодни ҳеч қачон ёмон йўлга бошламайди.
Дин бу дунёнинг ўткинчи экани, охиратнинг мавжудлигини эслатиб тур ади,
одам боласини ҳушёр бўлишга, эзгулик йўлида яхши из қолдиришга
ундайди. Биз динга бундан кейин ҳам барча шарт-шароитларни яратиб
берамиз, диний расм-русумларга, байрамларга, диний тарбия ва таълимга
доимо жиддий эътибор берилади”
2
. - дея таъкидлаган эди Ўзбекистон
Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Каримов.
Ўзбекистон фуқароларининг виждон эркинлигини кафолатлайдиган
ҳужжатлар Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ҳамда “Виждон
эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисида”ги қонун ҳисобланади.
Ўзбекистон Конституциясида
таъкидланганидек, “Ҳамма учун виждон
эркинлиги кафолатланади. Ҳар бир инсон хоҳлаган динга эътиқод қилиш
ёки ҳеч қайси динга эътиқод қилмаслик ҳуқуқига эга. Диний қарашларни
мажбуран сингдиришга йўл қўйилмайди”
3
. Шунингдек, “Виждон эр кинлиги
ва диний ташкилотлар тўғрисида”ги қонунда Ўзбекистон фуқар олари динга
муносабатидан қатъий назар қонун олдида тенгдирлар”
4
.
Ўзбекистон Республикаси ҳукумати мустақилликнинг дастлабки
йиллариданоқ диний ташкилотлар билан алоқаларни ўрнатди ва
узвий
ҳамкорликни таъминламоқда. Шу мақсадда 1992 йилда Ўзбекистон
Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузурида Дин ишлари бўйича
қўмитаташкил қилинди. Диний ташкилотларнинг манфаатларини давлат
сиёсатида ифода этиш ушбу қўмитанинг асосий вазифаларидан бири
ҳисобланади.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1995 йил 19
майдаги қарори билан Тошкентда Халқаро ислом тадқиқот мар кази ташкил
қилинди. Ушбу илмий муассаса ислом таълимоти ва фалсафасини ўр ганиш,
1
[КаримовИ.А.
Бизтанлаганйўл
–
демократиктараққиётвамаърифийдунёбиланҳамкорликйўли.
–
Т.:
Ўзбекистон, 2003. 11-жилд. – Б. 260.]
2
[Каримов И.А. Истиқлолвамаънавият. – Тошкент:Ўзбекистон, 1994. – Б.15.]
3
[Ўзбекистон Республикаси Конституцияси. – Тошкент:Ўзбекистон, 1992. –Б. 8.]
4
[“Виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисида”(янги таҳрир). Ўзбекистоннинг Янги Қонунлари. –
Тошкент: Адолат, 1998. –Б. 225.]
448
ўзбек халқини
мусулмон маданияти, тарихи билан таништириш ва диний
ўқув қўлланма ҳамда китоблар чоп этишдек хайрли вазифаларни
бажармоқда.
1999 йилда Тошкентда Ўрта Осиёда ягона ҳисобланган Тошкент Ислом
Университети ташкил этилиб, у ёшларга ислом тарихи ва маданиятидан олий
тахсил беришда мухим ролъ ўйнай бошлади.
Ислом дунёсининг таниқли
уламолари Имом ал-Бухорий, Абу Исо ат-
Термизий, Абу Мансур Мотурудий, Махмуд аз-Замахшарий, Бурхониддин
ал-Марғиноний, Абдухолиқ Ғиждувоний, Нажмиддин Кубро, Баховиддин
Нақшбандий, Хожа Ахрор Валий кабиларнинг юбилейлари халқаро миқёсида
нишонланганлиги, Ўзбекистонда динга ва диний уламоларга муносабат
тубдан
ўзгарганлигини
кўрсатади.
Бу
хусусида
Ўзбекистон
Республикасининг Биринчи Президенти И.А.Каримов: ”Бу буюк
инсонларнинг
азиз номлари,ўлмас мероси, муқаддас динимиз билан
чамбарчас боғланиб кетган. Уларни бир-биридан ажратиб бўлмайди,”- деб
такидлаган эди.
5
Фойдаланилган адабиётлар
1. Каримов И.А. Истиқлол ва маънавият. – Тошкент: Ўзбекистон, 1994. –
Б.15.
2. Каримов И. Биз келажагимизни ўз қўлимиз билан қурамиз.- Том 7, - Т.,
Ўзбекистон, 1999. –Б.353.
3. Каримов И.А. Биз танлаган йўл – демократик тараққиёт ва маърифий дунё
билан ҳамкорлик йўли. – Т.: Ўзбекистон, 2003. 11-жилд. – Б. 260.
4
. Ўзбекистон Республикаси Конституцияси. – Тошкент:Ўзбекистон, 1992. –
Б. 8.
5. “Виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисида” (янги таҳрир).
Ўзбекистоннинг Янги Қонунлари. – Тошкент: Адолат, 1998. –Б. 225.
6. Бағрикенглик тамойиллари Декларацияси // ЮНЕСКО халқаро меъёрий
ҳужжатлари. – Т.: Адолат, 2004. –Б. 91.
5
[Каримов И. Биз келажагимизни ўз қўлимиз билан қурамиз.- Том 7, - Т., Ўзбекистон, 1999. –Б.353.]