Изланувчилар online илмий-амалий



Download 8,11 Mb.
Pdf ko'rish
bet220/275
Sana24.02.2022
Hajmi8,11 Mb.
#239485
1   ...   216   217   218   219   220   221   222   223   ...   275
Bog'liq
Anjuman 16-17 30.11.2020

Н.Г.Олтмишева, Д.Д.Абдуллаев
ФарПИ
 
Дунёда демократик жамиятнинг асосий кўрсаткичларидан бири давлат 
ва фуқаролик жамияти ўртасидаги конструктив мулоқотнинг йўлга 
қўйилганлиги ва ривожланганлиги ҳисобланади. Бу ўз навбатида илмий 
жамоатчилик томонидан конструктив мулоқот метод ва технологияларини 
ишлаб чиқишни тақозо этади. Шунинг учун ҳозирги кунда ривожланган 
мамлакатларда фаолият олиб бораётган аксарият тадқиқот марказлари
эътиборини фуқаролик жамияти институтлари ва давлат ҳокимияти 
органлари мулоқотининг самарадорлигини оширишга қаратган. 
Фуқаролик жамияти ҳақида илк тасаввурлар Aристотелнинг "Сиёсат" 
асарида баён этилган. Унга кўра, инсоннинг эркин яшаш ҳуқуқи кишилик 
жамиятининг адолат ва қонун устуворлиги асосида ташкил этилиши ор қали 
таъминланиши лозим. Жамиятни бошқаришда қонунларнинг тўғри ва 
адолатли бўлишига алоҳида эʼтибор берилади. Бу ғоялар 17-асрга келиб кенг 
ривожланди. Жумладан, Т.Гоббс асарларида такомиллаштиридди. 18-аср 
Буюк франсуз инқилоби даврида Инсон ва фуқаро ҳуқуклари декларацияси 


438 
эʼлон қилиниши билан эса Фуқаролик жамияти тушунчаси кенг тарқала 
бошлади. Чунки жамиятнинг тенг ҳуқукли аъзолари — "фуқаролар" 
тушунчаси пайдо бўлди, улар жамият ва давлат манфаатлари билан 
боғланган шахсий манфаатларини англай бошладилар. Кант, Руссо, Гегел, 
Поппер илгари сурган фикрлар Фуқаролик жамияти нинг янгидан-янги 
қирраларини, умуминсоний қадрият сифатидаги моҳиятини очиб берди. 
Фуқаролик жамияти тушунчаси - кишилик жамиятининг асрлар 
мобайнида шаклланган тафаккур маҳсули бўлиб инсон ҳуқуқлари ва 
эркинликларининг ҳолати билан белгиланади. Фуқаролик жамиятининг 
пойдеворини яратиш ва уни амалда шакллантириш учун аввало у ҳақдаги 
ғоялар генезисини,асосларини билиш лозим.Умуман олганда, фуқаролик 
жамияти тўғрисидаги ғоя ва тасаввурлар манбаларининг таҳлили антик давр
ва ўрта асрлардаги фуқаролик жамияти ҳодисаси давлат манфаатларининг 
хусусий 
манфаатлардан 
устун 
эканлиги 
нуқтаи 
назаридан 
тушунилганлигидан далолат бермоқда. Антик давр ва ўрта асрлардаги 
кўпгина мутафаккирлар назарида давлат ижтимоий муносабатларни йўлга 
солувчи асосий институт бўлган. Воқеиликни бундай тушуниш жамият 
тараққиётининг ушбу босқичида жамият ва давлатнинг ўзаро муносабатлари 
ҳамда иккиёқламалиги концепциясининг мавжуд эмаслиги натижасидир. 
Ўзбекистонда жамиятни модернизациялаштириш, давлат ва фуқаролар 
ўртасидаги демократик муносабатларни ривожлантиришга алоҳида эътибор 
қаратилмоқда. Бу борада Ўзбекистон тараққиётини янада ривожлантириш 
стратегиясининг ишлаб чиқилиши ва унда белгиланган вазифаларнинг 
ижросини таъминлаш мақсадида Республикамиз Президенти Ш.Мирзиёев 
томонидан халқ ва инсон манфаатлари устиворлигини таъминлашга алоҳида 
эътибор қаратилаётганлиги мамлакатимизда муносиб фуқаролик жамиятини 
шакллантириш асосий мақсад қилиб олинганлигини кўрсатади. Бу эса ўз 
навбатида, мазкур соҳадаги халқаро тажрибани чуқур ўрганиш, миллий ва 
умуминсоний анъаналарни кенг ўзлаштириш, жаҳон халқларининг илғор 
ютуқларидан самарали фойдаланиш асносида фуқаролик жамиятини 
такомиллаштиришнинг оптимал йўллари ва усулларини излаб топишни 
заруратга айлантирмоқда. Шу боис, бугунги кунда жамоатчилик назорати 
тизими самарадорлигини оширишга қаратилган илмий тадқиқотларни олиб 
бориш муҳим аҳамият касб этмоқда. 
Маълумки, ўрта асрларга келиб фуқаролик жамиятининг ижтимоий 
ғояларида диннинг таъсири сезиларли даражада ортади. Аллома ва 
мутафаккирларнинг асарларидаги ижтимоий-фалсафий ғояларнинг қиёсий 


439 
таҳлили шуни кўрсатадики, антик даврда ижтимоий алоқалар моҳияти кенг 
талқин қилинган бўлса, ўрта асрларда фуқаро ва давлат ўртасидаги 
муносабатлар диний хусусиятга эга бўлганлигини ёритиш устивор 
бўлганлигини кўриш мумкин. Бу эса фуқаролик жамиятининг янги – 
мустақил диний парадигмаси шаклланганлигидан дарак беради 
Хулоса қилиб айтганда , ХХ асрдаги тадқиқотларда «фуқаролик 
жамияти» категориясининг моҳияти ва функционал хусусиятларини 
тушуниш мураккаблашганлиги, бу эса халқнинг талабларини акс эттир увчи 
фуқаролик жамиятининг янгича мезонлари фуқаролик жамиятини тадқиқ 
қилиш услубиятига қўшилганлиги билан боғлиқ эканлиги таъкидланади. 
Фуқаролик жамиятининг ижтимоий муаммоларини таҳлил қилишнинг 
тизимли мезонлари айнан шу даврда ишлаб чиқилди.
Фойдаланилган адабиётлар 
1. Каримов И.А. Мамлакатимизда демократик ислоҳотларни янада 
чуқурлаштириш ва фуқаролик жамиятини ривожлантириш концепцияси: 
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримовнинг Ўзбекистон 
Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ва Сенатининг қўшма 
мажлисидаги маърузаси. 12 ноябрь. – Тошкент.: Ўзбекистон, 2010. 
2.Абу Наср Фаробий. Фозил одамлар шаҳри. Тошкент, 1980 йил. 

Download 8,11 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   216   217   218   219   220   221   222   223   ...   275




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish