Изланувчилар online илмий-амалий


МАХСАР ЁҒИНИ НЕЙТРАЛИЗАЦИЯЛАШ УЧУН НАТРИЙ



Download 8,11 Mb.
Pdf ko'rish
bet185/275
Sana24.02.2022
Hajmi8,11 Mb.
#239485
1   ...   181   182   183   184   185   186   187   188   ...   275
Bog'liq
Anjuman 16-17 30.11.2020

МАХСАР ЁҒИНИ НЕЙТРАЛИЗАЦИЯЛАШ УЧУН НАТРИЙ 
СИЛИКАТИНИНГ СУВЛИ ЭРИТМАСИНИ ТАНЛАБ ОЛИШ 
Отақулова Х., Усманов Б., Хусанова Н. 
Фарғона политехника институти 
 
Ўзбекистон Республикасининг ёғ ишлаб чиқариш саноатида пр есслаш
ва экстракциялаш усули билан олинган пахта ёғини рафинациялашда 
анъаний бўлиб қолган NаОH нинг сувли эритмаси ёрдамида амалга 
оширилади. 
Бунда, ишқор концентрацияси 200-250 г/л 150% ошиқчаси билан 
бўлади. Актив ишқорнинг (NаОH) баландлиги, маҳсулотни унумдорлиги 
пастлиги ва соапстокдаги нейтрал ёғларни йўқотишлиги баландлиги билан 
асосланади.
Тўқ рангли пахта ёғини ранглигини тушириш учун NаОHни қўллаш 
зарур, чунки пахта ёғидан госсиполни хайдашда натр ий госсиполчаларини 
ҳосил қилувчи активлиги ва концентрацияси юқори бўлган ишқорни қўллаш 
зарурдир. 


383 
Пресслаш ва экстракцион усулда олинаётган махсар ёғи оч р анга эга, 
шунинг учун уларни нейтрализациялашда активлиги пастроқ бўлган,
масалан натрий силикати ишқорларини қўллаш мумкин. 
Бунда натрий силикатининг сувли эритмаси концентрациясини
100-150 г/лда 50% ортиқчаси билан ушлаб туриш зарур. 
Шундай экан, анъанавий NаОH ишқорини силикат натрийга 
алмаштирилиши, эркин ёғ кислоталарини совунланиши хисобига 
нейтрализацияланган махсар ёғини кўпроқ чиқишига имкон беради. 
Афсуски, хозирги амалиётларда махсар ёғини натр ий силикати билан 
нейтрализациялашни илмий асосланган режимлари мавжду эмаслиги 
сабабли, юқори концентрацияли ва ортиқча ишқорли NаОH ҳамон 
қўлланилиб келинмоқда. Шуларни хисобга олган холда, биз томондан натрий 
силикати ёрдамида махсар ёғини нейтрализациялаш бўйича бир нечта 
тажрибалар ўтказилди. 
Экспериментларни лаборатория шароитида ўтказилиб, хом ашё
нейтрализацияланган махсар ёғини тахлилини қўлланма асосида ўтказилди.
Ёғни нейтрализациялаш 60°C ҳароратда, аралаштиргични 150 айл/дақ 
айланишида амалга оширилган. 
Натижаларга кўра, ёғ ишлаб чиқариш корхоналари учун NаОHни 
натрий силикатига алмаштирилишида махсар ёғи кислота сонини (1,65 мг 
KОH/мг дан 0,15 мг КОН/г гача, фосфолипидларнинг масса улушини 0,34% 
дан 0,03% гача, ранглигини – 60 мг J

дан, перекис сони 12,05 ½ моль/кг дан 
3,55 ½ моль/кг гача) тушириш мумкин. Нейтрализацияланган махсар 
ёғинининг эришилган сифат кўрсаткичи сезиларли даражада юқори.
Шу билан бирга, натрий силикатини сувли эритмаси анъанавий каустик 
содасига нисбатан 95,73% дан 98,22% гача ошади, яъни 2,49% га. Бунинг 
сабаби, натрий силикатини сувли эритмасини қўллашда махсар ёғини 
нейтрализациялаш жараёнини танлаб олишини яхшиланиши эвазига содир 
бўлади. 
Натрий силикати каустик содасига нисбатан сувли эритмада кремнийли 
гель хосил қилиб, ёғ кислотасини натрийли сувлари ва триглециридли 
моддалар билан соапстокга ўтиб, унинг анъанавий таркибини, реологик 
хоссаларини бузади. 
Натрий силикати ёрдамида олинган соапсток таркибидаги умумий ёғ 
миқдори каустик содаси ёрдамида олинган соапсток ракидигаи умумий ёғ 
миқдоридан камроқ. Натрий силикатини қўлланилишини авзаллиги шундаки, 
унинг ёрдамида олинган соапсток таркибида нейтрал ёғ миқдори каустик 
содаси ёрдамида олинган соапсток таркибидаги нейтрал ёғга (28,48%) 
нисбатан камроқ (22,86%). Ёғ кислоталари таркиби бўйича хам худди 
шундай ўзгариш кузатилган, таклиф этилган усул бўйича (26,7%), анъанавий 
усул бўйича (28,36%). 
Натрий силикати қўлланган усулда олинган соапсток тахлилларини
қуйидагича изоҳлаш мумкин: натрий силикати таркиби n·Na
2
O·m·SiO
2
эркин 
ёғ кислоталари билан қуйидаги кимёвий реакция орқали бирикади: 


384 
РCООˉ + На
+
→РCООНа. 
Шу билан бир қаторда ёмон маҳсулот сифатида эркин кремний 
кислоталари ажралиб чиқади, полил гуруҳларини (SiOH), реакцион кучлари 
бўлганлиги туфайли, улар бир бири билан поликонденсацияланади ва хар 
хил структурали коллоид эритма кўринишидаги поликремний кислотасини 
ҳосил қилади (геллар). Нейтралловчи агент сифатида натрий силикатини 
қўллаш, NaOH га нисбатан эмульцияланишини пасайтиради ва турғун 
эмульсиялари ҳосил бўлади. Натрий силикатини қўлланган ҳолда, махсар 
ёғини ранг олишини самаралигини ярим кремний кислоталарини силикатли 
гели билан бўяладиган рангларни адсорбцияланиши билан тушунтириш 
мумкин. Натрий силикатини қўллаган холда соапстокни каттрок 
заррачаларни ҳосил бўлиши нейтрализацияланган махсар ёғидан соапстокни 
ажралиш жараёнини тезлашишига имкон беради.
Шундай қилиб, ўтказилган тадқиқотлар натижасида қуйидаги хулосага 
келиш мумкинлигини кўрсатади:
-махсар ёғини нейтрализациялаш жараёнида анъанавий каустик сода 
ўрнига натрий силикатини қўлланилиши селективлигини оширади; 
-триглицеридларни совунланишини қисқарилади ва уларнинг 
натижасини оширади, олинган нейтралланган махсар ёғининг физик-кимёвий 
кўрсаткичлари сезиларли даражада ошади, бу эса тегишли стандартларнинг 
талабларига тўлиқ жавоб беради; 
-заррачаларнинг сезиларли кенгайиши натижасида соапстокни 
нейтрализациланган махсар ёғидан ажралиш жараёни кучайтирилади; 
-фосфолипитларнинг эмульсиялаш қобилиятини камайтириш ор қали 
махсар соапстокидаги нейтрал ёғ миқдори сезиларли даражада 
камайтирилади; 
-махсар ёғи таркибидаги ёғ кислотарига нисбатан нейтрал ёғ 
миқдорини нисбати камаяди.

Download 8,11 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   181   182   183   184   185   186   187   188   ...   275




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish