380
режалаштирилган бўлиб, уларнинг йиллик қуввати 73 минг 20 тоннани
ташкил этади. Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари раҳбарлари
Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгашлари
билан бирга мева-сабзавот маҳсулотларини қуритиш бўйича амалга
ошириладиган лойиҳаларнинг бажарилишига жавобгар этиб белгиланди.
Мева-сабзавотчилик соҳасида қишлоқ хўжалиги кооперациясини
ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-4239-сон қарорига
асосан: Фарғона вилоятларининг 8 та туманида жами 41 та мева-
сабзавотчилик йўналишидаги қишлоқ хўжалиги бирлашмалари ташкил
этилган. Шу жумладан кўплаб сақлаш омборларида ҳам мева ва
забзавотларни сақлаш, оптимал шароит яратиш улар тар кибидаги фойдали
озуқа моддаларни йўқолишини олдини олиш мақсадида ташкил этилган
сақлаш омборлари бўлиб улар қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат
маҳсулотларини сақлашнинг асосий мақсади хом ашёнинг пишиб етилгунга
қадар тўплаган барча инсон организми учун фойдали бўлган моддаларини
сақлаб қолиш ва истеъмолчига етказиш мақсадида қурилмоқда. Кейинги
йилларда аҳоли хонадонлари ва томорқа ер участкаларидан самарали
фойдаланиш асосида мева, узум, сабзавот, полиз, дуккакли маҳсулотлар
ишлаб чиқаришни кўпайтириш ва экспорт ҳажмини ошириш масалаларига
катта эътибор қаратилмоқда.[
2021-2029 йилларда ҳудудларда мева-сабзавот маҳсулотларини қайта
ишлаш бўйича 330 дан ортиқ инвестиция лойиҳасини амалга ошириш
режалаштирилган. Шунингдек, қўшимча қуриладиган 1 минг 780
музлаткичли омборхонанинг сиғими 1 миллион 340 минг тоннани ташкил
этади. Келаси ўн йилда вилоятлардаги корхоналарнинг эскирган ускуналари
модернизация ва реконструкция қилинади. Натижада экспортбоп, юқори
қўшимча қийматли музлатилган, қуритилган мева-сабзавот маҳсулотларини
ишлаб чиқариш кўпаяди.Бундан ташқари, тайёр маҳсулотлар тўғридан-тўғри
истеъмолчиларга етказиб бериладиган кичик ҳажмдаги қадоқлаш
буюмларидан фойдаланишга алоҳида эътибор қаратилади. Мамлакатимизда
2017 йил мева-сабзавот маҳсулотларини қайта ишлаш даражаси 18,4 фоизни
ташкил этган бўлса, 2020 йилда ушбу кўрсаткични 22,4 фоизга етказиш
режалаштирилган. Соҳада амалга оширилаётган бу каби саъй-ҳаракатлар
иқтисодиётни янада ривожлантириб, фаровонликни юксалтиришга хизмат
қилади.
Адабиётлар
1. Бўриев Х.Ч., Ризаев Р. Мева-узум маҳсулотларини биокимёси ва
технологияси. – Т.: Меҳнат, 1996.
2. Мачихин Ю.А., Мачихин С.А. Инженерная реалогия пищевых
материалов. – М: Легкая и пищевая промышленность, 1981.
3. Бўриев Х.Ч., Жўраев Р., Алимов О. Мева-сабзавотларни сақлаш ва
дастлабки ишлов бериш. – Т.: Мехнат, 2002.
Do'stlaringiz bilan baham: