Изланувчилар online илмий-амалий


ЮРТИМИЗДА МИКРО ГИДРО ЭЛЕКТР СТАНЦИЯСИДАН



Download 8,11 Mb.
Pdf ko'rish
bet116/275
Sana24.02.2022
Hajmi8,11 Mb.
#239485
1   ...   112   113   114   115   116   117   118   119   ...   275
Bog'liq
Anjuman 16-17 30.11.2020

ЮРТИМИЗДА МИКРО ГИДРО ЭЛЕКТР СТАНЦИЯСИДАН 
ФОЙДАЛАНИШ АФЗАЛЛИКЛАРИ 
Юсупова Ф.Т. 
Фарғона политехника институти 
мустақил-изланувчи 
 
 
Бугунги кунда дунёда ишлаб чиқарилаётган умумий электр 
энергиясининг 20 фоизга яқини гидроэлектростанциялар (ГЭС) ҳиссасига 
тўғри келади [1]. Ҳозирда бу борада энг олдинги ўринда Исландия давлати 
бормоқда, Норвегияда эса мазкур кўрсаткич 98 фоизга тенг бўлса, Канада ва 
Швецияда ҳам кўрсаткичлар шунга яқин [2]. Таъкидлаш жоизки Хитой 
дунёда электр энергиясини энг кўп истеъмол қиладиган давлат ҳисобланади 
[3]. Кейинги йилларда ушбу мамлакатда ГЭСларнинг қурилиши юксак 


252 
суръатларда ўсмоқда ва асосан кичик-кичик ГЭСлар, яъни микро гидро 
электр станциялар қуришга алоҳида эътибор қаратилмоқда.
Қувватига қараб ГЭСлар куйидаги синфларга бўлинади [3]: 
- микро гидро электр станция (микро ГЭС) - қуввати 100 кВт гача; 
- мини гидро электр станция - қуввати 100 кВт дан то 500 кВт гача; 
- кичик гидро электр станция - қуввати 500 кВтдан то 10 МВт гача;
- ўрта гидро электр станция - қуввати 10МВтдан то 1000 МВт гача;
- йирик гидроэлектр станция - қуввати 1000 МВтдан ортиқ. 
Ўзбекистон иқлими ва географик жойлашувига кўра қайта тикланувчи 
энергия манбаларини ривожлантиришда кенг имкониятларга эга бўлган 
мамлакатдир. Кам қувватли энергия манбаларидан узоқ масофада жойлашган 
аҳоли пунктларида (тоғли қишлоқ, овул (чўллар), ферма ёки яйловлар) 
фойдаланиш - энергия манбаларини самарали ишлатиш имкониятини 
яратади. Кичик энергетика қурилмаларининг муҳим бир афзаллиги - ҳар бир 
микро гидро электр станцияларни (ГЭС) истеъмолчига максимал 
яқинлаштириш мумкинлигидадир. Бунинг барчаси тоғли ҳудуд аҳолиси 
ҳаётининг яхши томонга ўзгаришига олиб келади.
Микро ГЭС сувнинг асосий ўзанидаги тармоқланишига ўрнатилган тури 
бўлиб, унинг учун сув омбори қуриш шарт эмас. Микро ГЭСларнинг 
чархпалакли, гирляндли ва пропеллерли каби турлари мавжуд [4].
Микро ГЭСлардан фойдаланишда асосий афзалликлари қуйидагилар: 
- электр станциялардан узоқда жойлашган, бориш қийин бўлган 
жойларда тармоқли ёки автоном равишда маҳаллий электр энергия 
таъминотини йўлга қўйиш мумкинлиги; 
- қурилиш ва эксплуатация (демонтаж ва монтаж) ишларига нисбатан 
кам вақт сарфланиши ва соддалиги; 
- қурилиш жараёнига кам сарф-ҳаражат этилиши; 
- асосийси қисқа вақт ичида сарфланган сарф-ҳаражатларни қопланиши. 
-бошқа қайта тикланувчи энергия манбалари каби об-ҳаво шароитига 
бевосита боғлиқ эмаслиги. 
Халқаро тажриба шуни кўрсатадики, микро ва кичик гидроэлектр 
станцияларидан фойдаланган ҳолда кичик дарёлар қувватини ўзлаштириш 
энергия таъминотини яхшилашга ёрдам беради. 
Юқорида санаб ўтилган омиллар сабабли кейинги йиллар ичида 
мамлакатимизда ҳам кичик қувватли ГЭСларга талаб ортиб бормоқда. 
Шуни эътиборга олган ҳолда, табиий сув оқими энергиясидан унумли 
фойдаланиш учун микро ГЭС лар қуриш мумкин булган жойларни аниқлаш 
ва шу жойларга мос гидроагрегатлар танлаш асосий масалалардан 
ҳисобланади.Ҳозирда микроГЭСларнинг замонавий турли модификациялари 
мавжуд бўлиб, уларнинг ҳар бири муайян муҳит - сув ресур си имкониятига 
қараб яратилиб, и Бундай микроГЭСларни амалиётга кенг жорий этиш учун 
мавжуд гидротурбина ва генераторларнинг маҳаллий хомашёга таянган 
конструкцияларини яратиш, агрегатлар ва уларни ишга тушириш-монтаж 
таннарҳларини арзонлаштириш, шунингдек қишки шарт-шароитларда 


253 
микроГЭСларнинг автоматлашган тарзда самарали ишлашига эришиш ва 
янада такомиллаштириш бўйича муаллифлар томонидан илмий изланишлар 
давом эттирилмоқда. 
Юқорида кўриб ўтилганларни таҳлил қилиб шундай хулоса килиш 
мумкинки, ҳозирги кунда республикамиз вилоятларида мавжуд унча катта 
бўлмаган сув оқимидан унумли фойдаланиб, ушбу жойларга микр оГЭСлар 
қуриш орқали ҳудуд электр энергияси таъминотини сезиларли даражада 
яхшилаш мумкин. Амалга оширилган амалий тадқиқотлар шуни 
кўрсатадики, микроГЭС ларни янги конструкцияларини фақатгина 
республикамизда мавжуд маҳаллий хом-ашёлар ёр дамида яратиш мумкин. 
Бунинг учун Респуликамизда етарли барча шарт-шароитлар мавжуд. 

Download 8,11 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   112   113   114   115   116   117   118   119   ...   275




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish