Муҳокама учун саволлар:
1.Рус самодержавиясиннинг ўзига хос ҳусусиятлари нимада?
2.Крепостной тузум деганда нимани тушунасиз?
3.Пётр I нинг Россия тарихида тутган ўрнинга баҳо беринг.
2-савол бўйича дарснинг мақсади: XIX-аср Россия ҳукмрон доираларининг ички ва ташқи сиёсати муммолари ва уларни ҳал этиш борасида амалга оширган чора тадбирларини тушунтириш.
Идентив ўқув мақсади:
2.1.XIX-асрдаги Ички зиддиятлар ва уларни хал қилишда ҳукмрон доиралар амалга оширган сиёсатга баҳо беради.
2.2.Россия империясининг мустамлакачилик сиёсати ҳақида тушунча ҳосил қилади.
2.3.Крепостной тартибнинг бекор қилиниши катта аҳамиятга эга эканлигини эътироф этади.
2-саволнинг баёни:
XIX-аср бошида ҳам Россия асосий эътиборни мустамлакачилик сиёсатига қаратди. 1801 йил Шарқий Грузия, 1809 йил Финландия, 1812 йил Ғарбий Грузия қўшиб олинди. Шу даврда Россия бир томондан Эронга, иккинчи томондан Наполеон бошчилигидаги Франция империясига уруш олиб борди. 1804-1813 йилларда Эронга қарши уруш олиб бориб, ғолиб чиққан Россия Гулистон сулҳига кўра Боку, Қорабоғ, Ганжа, Ширвон, Дарбанд, Доғистонни ўзига қўшиб олди. Фарнцияга қарши урушда Австрия, Англия, Пруссия билан каолицияда бўлган подшо Александр I нинг армияси 1812 йил 26 августда Бородино жангида франсузлар армиясини тор-мор этди. Вена конгрессидан сўнг Россия аксилинқилобий ташқи сиёсат олиб борди. Айнан Алексадр I Европадаги инқилобий ҳаракатларни бостириш учун “Муқаддас Иттифоқ” тузушда ташаббус кўрсатди. Европдаги инқилоблар ва ички ташқи аҳвол Россияда ҳам халқ ғалаёнинга сабаб бўлди. Алексанр I нинг турли хил ишларига мўлжалланган ҳарбий поселениялар ташкил этиш сиёсати ҳам жиддий норозиликка сабаб бўлди. Александр I халқ чиқишларини бостириш вазифасини Аракчеев раҳбарлигидаги ўнг доираларга топширди.Халқ ғалаёнлари шафқатсиз бостирилди.Мустабид яккаҳокимчилик-самодержавия, феодал қарамлик крепостной тартиб мамлакатнинг ҳар томонлама ривожланиши ва бир мунча илғор капиталистик муносабатларнинг тарақий этишига тўсқинлик қилиб қолди. Янги дворянлар, либерал кайфиятдаги кучлар ва илғор зобитлар мамлакатни инқироздан олиб чиқиш учун конститутцион монархия ўртнатишни талаб қилиб чиқдилар. Мазкур кучлар шу мақсада 1825 йил 14 декабрда Санк-Петербургнинг Сенат майдоннида исён кўтарди. Тарихда декабристлар исёни деб ном олган бу исённи халқ қўллаб қувватламагини учун тезда тор-мор этилди. Бундай илғор чиқишлар ва мухолифат кучларни синдиришга муваффақ бўлган консерватив кучлар эски тузумни янада мустаҳкамлаш учун кескин чора тадбирларини амалга оширдилар. Бу айниқса подшо Павел I ва унинг вориси Николай I (1825-1855) даврида яққол намоён бўлди.
Николай I нинг Бенкендорф раҳбарлигидаги маҳкамаси цензура, репрессия мезонларидан келиб чиқиб ҳар қандай қаршиликни шафқатсиз бостирди. Бакунин, Пушкин, Лермонтов каби атоқли арбоблар ва адиблар репрессияга учради. Крепостной тузумининг салбий оқибатлари подшо АлександрII даврида (1855-1878) яққол намоён бўлди. Крепостной қарамлик ва синфий зиддиятлар гирдобидаги қолоқ Россия 1853-1856 йиллардаги Туркияга қарши урушда мағлубиятга учради. Ҳукмрон доиралар илғор ўзгаришларни амалга ошириш зарурлигини тушуниб етди. Крепостной тузумни бекор қилмасдан туриб Россия илғор Европа давлалари билан рақобатлаша олмас ва халқаро гегемонликка даъво қила олмас эди. Ҳукмрон доиралар оғир вазиятни инобатга олиб крепостной тартибни бекор қилишга қарор қилди. 1861 йил 19 февралда подшо крепостной ҳуқуқини бекор қилиш тўғрисидаги қонунни қабул қилди. Крепостной тартибни бекор қилиш натижасида деҳқонлар озод бўлиб, ёлланма ишчи кучлари сафини тўлдирди. Натижада енгил ва оғир саноат, маъориф, савдо-сотиқнинг ривожланиши учун қулай шароит пайдо бўлди.
Do'stlaringiz bilan baham: |