Ызбекистон республикаси олий ва



Download 2,03 Mb.
bet64/120
Sana28.02.2022
Hajmi2,03 Mb.
#475041
1   ...   60   61   62   63   64   65   66   67   ...   120
Bog'liq
ЯНГИ ТАРИХ УУМ 2017-18

Мавзуга оид муаммолар:
1. Рус Самодержавясининг Европадаги абсолютизм монархияларига қараганда узоқ фаолият олиб бориш сабаблари?
2. Россияда сўл утопик ғояларнинг кенг тарқалишига сабаб бўлган шароитини аниқлаш.


1-асосий савол бўйича дарснинг мақсади: XVII аср охири ва XVIII асрда Россия тарихий тараққиёти, Пётр I ва унинг ворислари давридаги ички ва ташқи сиёсат ва Росиянинг халқаро нуфузи кучайиши сабалари ҳақида талабаларда тушунча ҳосил қилиш.


Идентив ўқув мақсади:
1.1. Крепостной тузум ҳақида тушунча ҳосил қилади.
1.2. Рус подшоларининг ички сиёсатига баҳо беради.
1.3. Россия ташқи сиёсатининг йўналишларини изохлайди.
1-саволнинг баёни
XVIII-аср крепостной Россия ишлаб чиқариш муносабатларида майда товар ишлаб чиқариш, дворян корхоналари, ярмаркалар, мануфактуралар сони кўпайди. Москва Архангельск, Тула, Павлода энг йирик молия ва савдо марказлари эди. Россияда нафақат крепостной қарамлик, балки саноат марказларида ёлланма меҳнат ҳам кенг тарқалди. Бошқаруви колониал ва абсолют бюрократияга асосланган Россияда подшо Боярлар думаси, дворянлар, помешчиклар ташкил этган ҳукмат билан биргаликда мамлактни бошқарган. Мазкур табақалар ўз мулкларини вотчина сифатида ўз ворисларига қолдирган. Мамлакатда крепостной қарамлик ва вотчина тартиби Алексей Михалович Романов (1645-1676) даврида қабул қилинган собор қорнунлари мустаҳкамланди. Россия империясининг энг гуллаб яшнаган даври 1672 -1725 йилларда подшолик қилган Пётр I даврига тўғри келади. Айнан шу даврда давлат тараққиётига хизмат қилувчи ислоҳотлар амалга оширилди. Иқтисодий ҳарбий жиҳатдан Россиянинг қудрати ўсиб дунёнинг энг нуфузли давлатига айланди. Пётр I дастлаб бошқарув соҳасида иқтисодий ислоҳотларни амалга оширди. 1711 йил боярлар думаси ўрнинга сенат жорий этди. Боярлар ўз бошимчалигига чек қўйилди. 1721 йилда Пётр I Россияни империя деб эълон қилди. Мамлакатни ҳар томонлама ривожланишига тўсқинлик қилаётган бошқарув тартибларини тубдан ислоҳ қилиш давом этди. 1722 йилги мансаб жадвалига кўра мансаблар ижтимоий келиб чиқишига эмас, қоблият мезонидан келиб чиқадган бўлди.
Ташқи сиёсатдаги энг катта ютуқ 1721 йиллар Болтиқ денгизида ҳукмронлик қилиш учун Швецияга қарши урушдаги ғалаба бўлди. Пётр I томонидан барпо этилган замонавий армия 1709 йил Полтава яқинида, 1714 йил Гангут яқинида Швеция армиясини мағлубиятга учратди. 1721 йил мағлуб Швеция Ништад сулҳини имзолашга мажбур бўлди ва Россия Болтиқ денгизида ҳукмрон мавқени қўлга киритди. 1723 йил Эронга қарши ғолибона уруш натижасида Каспий денгизининг ғарбий қирғоқлари қўшиб олинди.
1725 йилдан 1741 йилгача мамлакатда Екатерина I , Пётр I, Пётр II ва малика Анналар ҳукмронлик қилдилар. Бу даврда сиёсий, иқтисодий ҳаётда иммигрант поляклар, немислар таъсири кучайиши саройда исрофгарчиликнинг авжига чиқиши билан характерланади.
XVIII-асрнинг 2-ярмида Россияда товар пул муносабатлари ривожланиб, капитализмга хос белгилар тарққий этди. Ўз эри Пётр III ни 1762 йилда тахтдан ағдарган немис князларига қариндош Екатерина II нинг 1762-1796 йиллардаги ҳукмронлиги даврида, 1774 йил черков ерларининг катта қисми мусодара қилинди. Бироқ шунга қарамасдан деҳқонлар аҳволи яхшиланмади. Крепостной деҳқонларнинг баршчина, оброк солиқлари орқали турмуш даражаси янада пасайиб, деҳқонлар қўзғолонини келтириб чиқарди. Бундан энг йириги Волга бўйи ва Урал бўйи ҳудудларида бўлиб ўтган 1773-1775 йиллардаги Эмилян Пугачёв бошчилигидаги деҳқонлар ва казаклар қўзғолони бўлиб, 1775 йил январда Пугачёвнинг қатл этилиши билан қўзғолон шафқатсиз бостирилди. Турли ҳудудлардаги деҳқонлар ғалаёнининг бостирилиши натижасида мустабид бошқарув-самодержавия, крепостной қарамлик янада мустаҳкамланди. Дворянлар ҳокимиятини мустаҳкамлаш учун 1775 йилда «Россия империясининг губернияларини бошқариш муассасаси» тўғрисидаги қонунни қабул қилди. Мазкур қонунга кўра Россия 50 та губернатор бошқарадиган губернияга, уларнинг ичида капитан исправник бошқарадиган уездларга бўлинди. Ишлаб чиқариш муносабатларининг ривложланиши ички ва ташқи савдонинг кенгайиши, арзон хом ашё базаси, ташқи бозорларга бўлган эҳтиёжларни қондириш учун анъанавий мустамлакачилик сиёсати олиб борилди. Ташқи сиёсатдаги ғолибона урушар натижасида 1787 йил Туркияга қарши бошланган уруш 1791 йил Ясси сулҳи билан тугаб, Жанубий Бугдан Днестргача бўлган Қора денгиз ҳудуди, Белоруссия, Украинанинг ўнг қирғоғи Россияга қайтариб берилди. Шу тариқа Россия сомодержавияси ички ва ташқи сиёсатида тўлиқ ўнг оқим ҳукмронлик қилувчи империяга айланди.

Download 2,03 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   60   61   62   63   64   65   66   67   ...   120




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish