Ызбекистон республикаси олий ва



Download 2,03 Mb.
bet38/120
Sana28.02.2022
Hajmi2,03 Mb.
#475041
1   ...   34   35   36   37   38   39   40   41   ...   120
Bog'liq
ЯНГИ ТАРИХ УУМ 2017-18

Муҳокама учун саволлар:

  1. Италияла республикалар инқирозининг сабаби нимада?

  2. Испания ва Австрия тахти учун бўлган курашларннинг таъсири қандай ўзгаришларга сабаб бўлди.?

  3. Савойя қироллининг кучайиши сабабалрини анқланг?



2-савол бўйича дарснинг мақсади. XVIII-асрнинг охри XIX-асрнинг биринчи ярмида Италия давлатннинг аҳволи, Наполеон истилоси ва унинг оқибатлари, миллий озодлик ҳаракатлари ҳақида батафсил тушунча бериш.


Идентив ўқув мақсади:
2.1.XVIII-аср охирида Италиядаи илғор ўзгаришларга баҳо беради.
2.2.Наполеон истилоларининг оқибатларини таҳлил қилади.
2.3.Италиядаги миллий озодлик ҳаракатининг аҳамиятини эътироф этади.

XVIII-асрнинг иккинчи ярми Италияга 40 йиллик узлуксиз тинчлик келтирди ва мамлакат оғир аҳволдан чиқиб тиклана бошлади. Ўсиш Ломбардия, Пемонт ва Тосканияда яққол кузатилди. Буржуазия сармояси бу ерда асосан деҳқончилкка сарфланди. Миланда ипак тўқимачилиги ривожланди. Чет эл ҳукмронлиги, сиёсий тароқлик марказий ва жанубий Италиядаги феодал тартиблар тузумига асосланган марказлашган давлат ташкил қилишга тўсқинлик қилар эди.


Айрим Италия давлатлари оғир аҳволдан чиқиш учун «маърифатли абсолютизм» ислоҳотларини амалга оширдилар. Тоскания герцоги Леополд I нинг крепостной ҳуқуқини бекор қилиши, жанубий Италияда деҳқонлар солиқлариннинг енгиллаштирилиши, Неаполитан қироллигида иезуитларнинг қувиб чиқарилиши, Ломбардия ва Пармада таълимнинг черковдан давлат ихтиёрига ўтиши шулар жумласидан.
Франсуз инқилоби Италияда ҳам миллий уйғонишга, халқда илғор ўзгаришлар учун курашнинг жонланишига туртки бўлади. Бу давр миллий уйғониш Рисоржименто деб аталди. Неапол ва Миландаги якобинчилар клубининг бўлимлари очилди.
Франциядаги воқеаларнинг кенгайишидан хавфсираган Неапол Сардиния қиролликари ва Рим папаси Францияга қарши иттифоққа қўшилди. Тарқоқ Италия Наполеон армияси олдида ожиз эди.
Наполеон хазинасига 80 млн ливр контрибуция тўланди. Италия давлатлари марионетка республикаларига айлантирилди. 1797 йил Генуя Лигур республикаси сифатида, Ломбардия, Венеция, Парма давлатлари Цизальпин республикаси сифатида 1798 йил Рим ва Неаполитан Партонопей республикасига бирлаштирилди.
Цизальпин республикаси 1802 йилда Италия республикаси деб номланди. Шу йили Наполеоннинг иттифоқчиларни мағлубиятга учратиш натижасида Италияда франсуз истибдоди ва унинг таянчи бўлган Папа ҳокимияти мустаҳкамланди.
Италияда Наполеон кодексларига асосланган либерал ислоҳотлар амалга оширилди. Франция устидан қозонилган ғалаба ва Вена конгресси қарорлари Сардиния қироллиги ва Папа вилоятларининг ҳудудларни кенгайтирса, қолган Италия давлатларида Австрия ва Бурбонлар ҳукмронлиги қайтадан ўрнатилди. XIX- асрнинг 20-йилларида монархияларнинг муқаддас иттифоқи Италиядаги қўзғолонларни шафқатсиз бостирди.
XIX-асрннинг 30-40-йилларига келиб товар пул муносабаталри саноат ва савдо сотиқ ривожланиш палласига қадам қўйди. Австрия зулми жанубдаги феодал муносабатлар, черков мутассиблигига барҳам бериш, марказлашган давлатни ташкил этиш энг долзарб вазифа ҳисобланарди.
Мустақиллик учун курашнинг ривожланишида 1831 йил ташкил топган Жузеппе Мадзинининг «Ёш Италия» жамиятини ҳиссаси юқори бўлиб, асосий шиори «бирлик ва республика» Аббат Жобберти раҳбарлигидаги либерал кучлар Сардиния ёки Папа раҳбарлигидаги федерацияни ёқлади. Пеймонт қироли Виктор Эммануел II ва бош Вазир К.Кавур мамлакатни Пеймонт атрофида бирлашиш лойҳасини илгари сурди. Бу учта гуруҳлар ичида «Ёш Италия» жамиятига халқ катта ишонч билдирсада, мамлакатни бирлаштиришда Пеймонтнинг имкониятлари юқори эди.
1848 йил 12 январда Сицилияда бошланган қўзғолон бутун мамлакат учун инқилобий сигнал вазифасини ўтади. Инқилобдан хавфсираган Папа Пий IX ва Неполь қироллиги 29 апрелда Австрияга қарши уруш ҳаракатларини тўхтатди. Бундан фойдаланган Австрия июл ойи охирида Ломбардия, Модена ва Пармани қайтариб олди. Италия давлатлари мағлубиятга учрасада, халк курашни давом эттирди.
1848-йил 15-ноябрдаги халк қўзғалонлари Рим папасини мамлакатни тарк этишга мажбур қилди. 1849-йил 9-февралда Рим республикаси ташкил топди. Австрия, Франция, Папа ҳокимияти Неополга қарши ягона иттифокка бирлашдилар. Мазкур кучлар 1849-йил 3-июнда Папа ҳокимиятини қайта тиклади. 22-августда Австрия Венецияни босиб олди. Италияни чет эл зулмидан озод қилиш ва мустақил давлат сифатида барпо этилиш муаммоси ҳал этилмади.



Download 2,03 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   34   35   36   37   38   39   40   41   ...   120




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish