Муҳокама учун саволлар. Вена конгресси қарорлари Италияга қандай таъcир қилди.?
Нима учун Пеймонтда Конституция сақланиб қолди?
Нима учун Папа миллий озодлик ҳаракатига салбий муносабатда бўлди?
3-савол бўйича дарснинг мақсади: Италияда чет эл асоратига қарши курашлар ва марказлашган давлат ташкил топиши жараёнлари ва унинг аҳамиятини ёритиш.
Идентив ўқув мақсади: 3.1.Мустақиллик учун курашнинг қайтадан жонланишини англайди.
3.2.Йирик давлатларнинг Италиядаги сиёсатига баҳо беради.
3.3.Мустақил Италия давлатининг тшкил топишида Гарибалдичилар хизматини эътироф этади.
3-саволнинг баёни: Италия давлатларидаги инқилобий ҳаракатлар Шимолий Америкадагидек мустақиллик учун уруш билан уйғунлашиб миллий ва чет эл зулмига қарши давом этди. Халқни курашга даъват этишда маърифатчилик ҳаракатларининг хизматлари катта бўлди. Уларнинг бош шиори-демократик республика.
Мамлакатни бирлаштиришда имкониятлари юқори бўлган Сардиния қироллиги пример министр К.Кавур раҳбарлигида Австрияга қарши унинг душманлари билан яқинлашди. Шу мақсадда 1858 йилнинг ёзида Наполеон III билан Австрияга қарши шартнома имзоланди. Шартномада Австрияга қарши ғолибона урушдан сўнг Савойя ва Ницша Францияга берилиши қайд этилди. 1859 йил 24 июнда Сардиния ва Франциянинг бирлашган армияси Сольферинода Австрия армиясини мағлубиятга учратди.
Бироқ ғалабаннинг мустаҳкамланиш ва миллий озодлик характларининг кейинги ривожланишига Италиядаги воқеаларнинг давом этишига қарши бўлган Наполеон IIIнинг 1859 йил 11 августда Австрия билан сулҳ имзолаши салбий таъсир кўрсатди.
Шунга қарамасдан урушни Мадзини ва Гарибальди раҳбарлигидаги халқ отрядлари давом эттирди. 1860 йил 7 сентябрда Гарибалдачилар иккала Сицилия қироллигининг пойтахтини Палермони забт этди.
Либерал дворянлар ва молия–саноат доиралари Гарибальдчилар ғалабаси орқали Виктор Эммануел II ҳокимиятига бирлашган марказлашган давлат ташкил этишга ҳаракат қилди. 1860 йил 15 октябрда Сардиния армияси Неаполитанни забт этди. Гарибальди қиролига ён босди. Италия юқоридан бирлаштирилди. Ҳокимият либераллар қўлига ўтди. Икки палатали парламент (сенат ва қуйи палата) ташкил этилди. Католик дини давлат дини деб эълон қилинди.
Янги давлат бошқарув шакли конститутцион монархия сифатда қарор топди. Италия қироллиги маъмурий ҳудудий жиҳатдан тўлиқ эмас эди. Бунинг учун Венецияни Австриядан, Римни Папа ҳокимиятидан озод этиш шарт эди. 1866 йил Австриянинг Пруссиядан мағлубияти Венециянинг озод бўлишига, 1870 йил Франциянинг Прусиядан мағлубияти Римни озод этилишига ва Папа ҳокимиятининг ҳам қўшиб олинишига олиб келди. Италияда марказлашган давлат ташкил топиш жараёни якунланди.