Нидерландлар Бирлашган Провинциялари Республикаси XVIII-XX аср бошида Инглиз–голланд урушлари. Жаҳон савдосида устиворликнинг йўқотилиши. Иқтисодий ривожланишдаги пасайиши. Нидерландларнинг сиёсий тузуми. ХVIII асрнинг икккинчи ярмида республикада ички сиёсий вазият. Недерландлар Француз инқилоби ва Наполеон урушлари йилларида. Батав республикаси. Голландия қироллиги. Франция ҳукумронлигининг ағдарилиши. Вена конгресси ва Нидерландлар қироллигининг барпо этилиши. Ижтимоий-иқтисодий вазият. 1830 йил инқилоби ва Бельгиянинг Нидерландлардан ажралиб чиқиши. 1848 йил Конституцияси. Ислоҳотлар. XIX асрнинг иккинчи ярмида ижтимоий-иқтисодий ривожланиш. Сиёсий кураш. Нидерландлар ХХ аср бошида. Нидерландлар Биринчи жаҳон уруши йилларида.
Лотин Америкаси XVIII-XX аср бошида Лотин Америкасида мустамлакаларнинг ижтимоий-иқтисодий ва сиёсий аҳволи. Мустамлакачилик тартибларининг инқирози. XVIII асрнинг иккинчи ярмида Лотин Америкасидаги испан ва португал мамлакатларидаги ўзгаришлар. Савдони эркинлаштириш. Демократик инқилоблар ва мустақиллик учун уруш (1810-1826). Миллий давлатларнинг вужудга келиши. Лотин Америкаси мамлакатларидаги ички инқирозлар. Лотин Америкаси – АҚШ муносабатлари. XIX асрнинг 30-йиллардан бошлаб консерваторлар мавқеининг мустаҳкамланиб бориши. Давлат бошқаруви ва ижтимоий-иқтисодий сиёсатдаги ўзгаришлар. Лотин Америкаси мамлакатлари XIX аср ўрталари – ХХ аср бошида. Аргентина:иқтисодий ривожланиш ва сиёсий кураш. Бразилияда қулдорчилик тузумининг инқирози. Аболюционистик ҳаракат ва монархиянинг ағдарилиши. Перу, Боливия, Чилининг ижтимоий-иқтисодий ва сиёсий ривожланиши. Марказий Америка мамлакатлари XIX аср охири – ХХ аср бошида. Кубада мустақиллик учун кураш ва республиканинг вужудга келиши. 1898 йилда АҚШ-Испания уруши. ХХ асрнинг бошида АҚШ-нинг Лотин Америкасидаги сиёсати. Мексика инқилоби. Лотин Америкаси Биринчи жаҳон уруши йилларида.
Польша XVII асрнинг иккинчи ярми – ХХ асрнинг бошида XVII асрнинг иккинчи ярмида Речь Посполитая: давлат тузуми, аҳолиси ва ҳудудлари. Саксония қиролларининг ҳукмронлиги. Речь Посполитаянинг халқаро аҳволи. Ижтимоий-иқтисодий вазият. XVIII асрда Польша: ривожланишнинг асосий тенденциялари. Сиёсий гуруҳлар ўртасидаги кураш. Станислав Август Понятовский фаолияти: ислоҳотлар. Польшани бўлиб олишлар. Тадеуш Костюшко қўзғолони. Польша Наполеон урушлари даврида .Варшава князлиги. Вена конгресси қарорлари ва Польша. Польша қироллиги Россия империяси таркибида. XIX асрнинг биринчи ярмида поляк ерларининг ижтимоий-иқттисодий ривожланиши. 1830 йил қўзғолони. 1848-1849 йиллардаги Европа инқилоблари ва поляк ерларида озодлик учун курашнинг фаоллашуви. 1863 йил қўзғолони. XIX асрнинг охирги ўн йилликлари – ХХ аср бошида поляк ерларидаги сиёсий вазият. Саноат ва қишлоқ хўжалиги. Ижтимоий ривожланиш ва ижтимоий ҳаракатлар. Ишчилар ҳаракати ва социалистик партияларнинг ташкил топиши. 1905 йил рус инқилоби ва поляк ерлари. Польша Биринчи жаҳон уруши йилларида.