Фаннинг ишлаб чиқаришдаги ўрни
Жаҳон халқларининг тарихий ривожланишини босқичма-босқич тарихийлик, илмийлик, холисона ёндашув негизида ўрганиш.
Семинар машғулотлари бўйича мавзулар режаси ва адабиётлар рўйхати талабаларга тақдим этилади ва талаба мустақил тайёрланиб келиб мунозара тарзида ўз билимини намойиш этади.
Тақдим этилаётган фаннинг долзарб масалалари бўйича мавзулар ва адабиётлар рўйхати талабаларга тақдим этилади. Талаба, ўз навбатида мустақил тайёрланиб маъруза ва реферат шаклида ўз билимини намойиш этади.
Фанни ўқитишда замонавий ахборот ва педагогик технологиялар
Дастурда кўрсатилган мавзулар маъруза, семинар шаклида олиб борилади, шунингдек, фаннинг долзарб масалалари талабаларга мустақил иш сифатида ўзлаштириш учун берилади. Фан замонавий педагогик технологияларнинг “Кластер”, “Бумеранг”, “ФСМУ”, “Ақлий ҳужум” сингари методлари орқали, ҳамда слайдлар, мультимедия намойишлари билан ўтказилади.
Дастурдаги мавзуларнинг информацион асосини фанга тегишли адабиётлар, даврий адабиётлар, интернет маълумотлари ташкил қилади.
Дастурдаги мавзуларни ўтишда таълимнинг замонавий методларидан кенг фойдаланиш, ўқув жараёнини янги педагогик технологиялар асосида ташкил этиш самарали натижа беради. Бу борада замонавий педагогик технологияларнинг “Кластер”, “Бумеранг”, “ФСМУ”, “Ақлий ҳужум” методлари, шунингдек, слайдлардан фойдаланиш, дидактик ва роли ўқиш усулларини қўллаш назарда тутилади.
Асосий қисм
ЯНГИ ДАВР (Европа ва Америка мамлакатлари)
Буюк Британия XVII-ХХ аср бошида
XVII асрнинг биринчи ярмида Англиянинг ижтимоий - иқтисодий , сиёсий ва маданий ривожланиши. Яков I ва Карл I Стюартларнинг ички ва ташқи сиёсати. Парламентда мухолифатнинг кучайиши. Пуританлик. Инқилобнинг замини ва шарт-шароитлари. Инқилобнинг бошланиши. Фуқаролар уруши. Левеллерлар ва республиканинг ўрнатилиши. Республика ва протекторат. Оливер Кромвель. Иккинчи республика ва Стюартларнинг тикланиши. “Шонли инқилоб”. Маданият ва сиёсий фикр. XVIII асрнинг биринчи ярмида Англиянинг сиёсий ва ижтимоий-иқтисодий ривожланиши. Саноат тўнтарилиши. Инглиз маърифатчилиги. Англия Наполеон Францияси билан уруш даврида. ХХ асрнинг биринчи ярмида ижтимоий-иқтисодий ва сиёсий ривожланиш. Саноат тўнтарилишининг якунланиши. Ташқи сиёсат ва мустамлакачилик масалалари. Буюк Британияда ижтимоий муносабатлар. XIX асрнинг иккинчи ярмида Буюк Британиянинг иқтисодий ва сиёсий ривожланиши. Вильям Гладстон ва Бенджамин Дизраэли. Ирландия масаласи. Ишчилар ҳаракати. Лейбористлар. ХХ асрнинг бошида Буюк Британиянинг ички ва ташқи сиёсати. Ллойд Джордж. Урушолди инқирози. Британия доминионлари. Буюк Британия биринчи жаҳон уруши йилларида.
Do'stlaringiz bilan baham: |