XVII асрнинг иккинчи ярми – ХХ аср бошида маданият, фан ва техниканинг ривожланиши Янги даврда фан ва техника тараққиётининг умумий хуусиятлари. Илмий фикрлаш хусусияти. Фаннинг ижтимоий тартибот сифатида хизмат қилиши. Фаннинг ижтимоий муносабатлар характерига таъсири. Фан ва техника саноат тўнтарилиши шароитларида. Илмий жамиятларнинг ривожланиши. Табиий фанлар ва техниканинг ривожланиши. Ижтимоий фанлар, назариялар ва таълимотлар. Маданиятнинг ривожланиши: асосий йўналишлар, оқимлар. Тенденциялар. Европа маърифатчилиги ва маданият. Адабиёт ва санъат.
Семинар машғулотларини ташкил этиш бўйича кўрсатма ва тавсиялар Семинар машғулотларида талабалар “Жаҳон тарихи” фанидан маъруза дарсларида олган назарий билимларини мустаҳкамлаш билан бирга, семинарлар мавзулари бўйича тайёргарлик кўриш жараёнида қўшимча адабиётлар ва тарихий манбалар билан танишиш орқали қўшимча билим оладилар. Натижада уларнинг билим доиралари илмий жиҳатдан асосланган ҳолда кенгаяди.
Курс ишини ташкил этиш бўйича кўрсатмалар Курс ишининг мақсади талабаларни мустақил ишлаш қоблиятини ривожлантириш, олган назарий билимларини қўллашда амалий кўникмалар ҳосил қилиш, бевосита ишлаб чиқаришдаги реал шароитларга мос илмий ечимлар қабул қилиш ва замонавий техника ва технологияларни қўллаш кўникмаларини ҳосил қилишдир.
Курс иши мавзулари бевосита ўқув жараёнига боғлиқ ҳолда белгиланади. Курс лойиҳасининг мавзулари олдиндан тайёрланади ва талабага берилади.
Курс иши мавзулари: XVIII асрнинг биринчи ярмида Англиянинг ижтимоий-иқтисодий ва сиёсий ривожланиши.
Буюк Британия қиролича Виктория даврида.
Людовик XIV-нинг ички ва ташқи сиёсати.
Француз маърифатчилиги.
Пруссия қироллиги Фридрих II ҳукмронлиги даврида (1740-1786).
XIX асрнинг биринчи ярмида герман давлатларининг ижтимоий-иқтисодий ва сиёсий ривожланиши.
АҚШ территориясининг кенгайиши (XVIII асрнинг охирги ўн йилликлари – XIX асрнинг биринчи ярми).
АҚШ Теодор Рузвельт президентлиги даврида.
Д.Мадзини ва унинг фаолияти.
АҚШ ва Европа мамлакатлари(XIX аср-ХХ асрнинг бошида).
Мария Терезия ва Иосиф II-нинг маърифатли абсолютизми.
Австрия империясида миллий масала (XVII асрнинг иккинчи ярми – XVIII аср).
Италияда миллий бирлашиш жараёнлари. Италия қироллигининг барпо этилиши.
Испанияда XIX аср инқилоблари.
Португалия нинг иккинчи ярмида: ривожланишнинг асосий тенденциялари.
Нидерландлар XVIII асрнинг охири – XIX асрнинг биринчи ярмида: ижтимоий-иқтисодий ва сиёсий вазият.
Швеция ва Дания-Норвегия қиролликлари ўртасидаги муносабатлар.